2012 йил 1-сон

Ҳеч нарса зое кетмайди

Ҳеч бир нарса зое кетмайди. Ҳаётингизнинг барбод бўлган турмушингизга бахш этилган қимматли дамлари ҳам, ёки сизга ҳозирда душманга қарагани каби қарайдиган фарзандингиз, ака-укангиз ёки дўстингизга берган меҳр-муҳаббат ва эътиборингиз ҳам, ёки охир-оқибат касодга учраган корхонангиз учун сарфлаган куч-қувватингиз….ҳеч бири зое кетмайди. Меҳр ва муҳаббат ўрнида алам ва изтиробларни қолдириб тугаган муносабатлар инсонни, айниқса, кўп азоблайди.…

Тўлиқ ўқиш

III. Қуръонни севиб ўқиш

Ҳаётимизга маъно, жисму руҳимизга қувват берган туйғу муҳаббатдир. Ана шу неъмат мусулмоннинг энг катта хазинаси Қуръони карим билан бирлашиши не бахт! "Аллоҳнинг фазли ва раҳмати билан, бас, (албатта), шулар сабабли (мўминлар) шодлансинлар! У тўплаган (бойликлари)дан яхшироқдир" (Юнус, 57). Оят шарҳида айтилади: Аллоҳнинг фазли ислом дини бўлса, раҳмати Қуръони каримдир. Меҳрибон ва Раҳмли Зотнинг раҳмати бўлмиш…

Тўлиқ ўқиш

Антидепрессант

Уйда макарон пиширишибди. Янами? – Тузукроқ овқат қилсангиз бўлмасмиди?! «Ҳазрат Умар (р.а.) халифа эди, лекин ҳамиша очларнинг биринчиси, тўқларнинг сўнггиси бўлган. Камтарона тановулдан ичаклари мудом оғрийдиган бўлиб қолган экан…» Араб, Рум, Форс шоҳи бўлатуриб, фақир ҳаётни қандай танлай олдилар экан у зот? Дунё аталмиш бу кўҳна меҳмонхонада биз, мусофирларга баъзан хасталик, баъзан соғлиқ; гоҳи бойлик,…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон, бу…

Қуръон, бу – энг улуғ омонат, шундай омонатки, бизгача ҳам хиёнат қилишмаган, биз ҳам хиёнат қилмаймиз, биздан кейин ҳам хиёнат қилишмайди, чунки илоҳий тавсия шундай бўлган, унга бажонидил амал қилинади, амал қилинмаса, Аллоҳнинг ўзи аралашиб, бошқача йўл тутишдан омонда сақлайди. Қуръон, бу – абадий ҳужжат, шундай ҳужжатки, унга ҳар онда мурожаат қилинган, биздан кейин ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Қишда саломатлик учун

Таом ва салатлар таркибида протеинга бой бўлган ловия, нўхот, ясмиқ дони сингари дуккаклилар бўлишига аҳамият қаратинг. Чунки дуккаклилар тўйимли ва совуқ кунларда жуда фойдалидир. Гриппга қарши таркибида С витамини бўлган петрушка, яшил ва қизил қалампир, лимон каби сабзавот, меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Иммунитетни оширишини ҳисобга олиб, дастурхонингизда яшил, сариқ, зарғалдоқ, қизил, бинафшарангли сабзавот ва мевалар…

Тўлиқ ўқиш

Садақа

Ҳар гал бу воқеа ёдимга тушса қалбим ёришиб кетади. Алдамчи дунёнинг макрларига тезгина кўнадиган кўнглимдан бекорчи ўйлар кетиб, Аллоҳ таолонинг қудрати, Қуръони каримнинг илоҳий ҳикмати ҳақида тафаккур қила бошлайман. Шугина эмас, яшаётган ҳар бир кунимиз, ҳаётимиздаги ҳар бир ҳодисага теран нигоҳ билан боққанимда ўн тўрт аср муқаддам башариятга туширилган илоҳий битикдаги хабарлар тасдиқ этилаётганини кўравераман.…

Тўлиқ ўқиш

Барча севги бир юракда

Бир куни Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳазрат Али (к.в.)дан сўрадилар: "Эй Али, Аллоҳни яхши кўрасанми?" – Албатта, ё Расулуллоҳ! – жавоб бердилар ҳазрат Али (к.в.). – Мени ҳам яхши кўрасанми? – Ҳа, албатта. – Хўп, аёлингни-чи? – Уни ҳам яхши кўраман. – Фарзандларингни-чи? – Уларни ҳам. – Бу севгиларнинг ҳаммасини битта юракка қандай сиғдирасан? Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бу…

Тўлиқ ўқиш

II. Қалб ойнамизга боқсак…

Қалбим қай ҳолатда? Олдинга қараб боряптими ёки орт-га? Қилган ибодатларим, дуоларим, тавбаларим қабул бўляптими? Бу саволларни ўз-ўзимизга берарканмиз, ичу ташимизни теран сукут қоплайди. Маърифат йўлининг пешқадамларидан, Қуръоннинг чин ошиғи Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) бу хусусда бизга шундай сабоқ берадилар: "Кишининг ўз ҳолатини (узундан узоқ) таҳлил қилишига ҳожат йўқ. Қуръонни севса ва Унда ёзилган ҳукмларга рози…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ал-Мумит – Ўлдирувчи, барча жонзотларни ўлдирувчи Зот. Аллоҳ таоло ҳар бир махлуқнинг маълум вақтда ажалини тайин этган. Ўзи ҳозирлаган сабаблар занжири билан ўлим ҳодисасини юзага келтиради. Ал-Ҳайй – Азалий ва абадий тирик, барҳаёт Зот. Унинг тириклиги банданинг ҳаётига умуман ўхшамайди. Аллоҳ таоло ҳаётига бирор нарса сабаб бўлмаган, унинг бошланиш вақти ҳам тугаш муддати ҳам бўлмайди,…

Тўлиқ ўқиш

Мустаҳкам ришта

Аллоҳ таоло Ер юзи ва инсониятни яратди. Сўнгра уларни ўз ҳолига ташлаб қўймай, тарбия этди, яхшиликка йўналтириш учун саҳифалар, китоблар нозил қилди. Уларнинг энг охиргиси Расулуллоҳ (с.а.в.) воситаларида биз бандаларига юборилган Қуръони каримдир. Қуръон – биз инсонларга Аллоҳ таоло лафзи ва маъноси билан хитоб қилган муборак, азалий калом. Қуръон – бизлар учун туганмас шараф манбаи.…

Тўлиқ ўқиш

Фарз намозларини ўқиш жоиз бўлмаган вақтлар

Учта вақтда фарз намозларини, жаноза намозларини ўқиш, тиловат саждаларни қилиш жоиз эмас. 1. Қуёш энди чиқаётган вақтдан то кўтарилгунча, агар бомдоднинг фарзига киришган бўлса-ю, қуёш чиқа бошласа, у намоз бузилади ва қуёшнинг найза бўйи кўтарилишини кутиб, сўнг қазосини ўқийди. 2. Қуёш тиккага келганда. Бу пайт қиём, дейилади. Ушбу фурсатда ҳам то қуёш оғгунга қадар намоз…

Тўлиқ ўқиш

Хулоса чиқаришга шошилманг

Қадим замонда олис қишлоқларнинг бирида камбағал чол яшар экан. Бироқ унга подшоҳлар ҳам ҳавас қиларкан. Чунки чолнинг номи тилларда достон чиройли оқ оти бор экан. Подшоҳ ўша от учун хазинасидаги бор бойлигини таклиф қилса ҳам, сотишга рози бўлмабди. – Бу оддий от эмас, у менинг дўстим, одам ўз дўстини ҳам сотадими? – дер экан нуқул.…

Тўлиқ ўқиш

I. Занглаган қалблар жилоси…

Қалб ҳақиқатни кўриш ва ҳис этиш учун бор этилган. Бизнинг қалбимизни эса шу қадар оғирлик, чангу гард қоплаганки, на бировнинг дардига шерик бўла оламиз, на бирор кўзнинг ёшини артишга ҳафсаламиз бор. Қалбимиз қатқалоқ ердек… «Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: – Темир занглагани сингари қалб ҳам занглайди. Саҳобалар сўрашди: – Ундай бўлса, қалблар нима билан жилоланади, ё Расулуллоҳ?…

Тўлиқ ўқиш

Абдуллоҳ ибн Аббос

Абдуллоҳ ибн Аббос Расулуллоҳ (с.а.в) амакиларининг ўғли. Санаси аниқ бўлмаса-да, Маккада Абу Толиб оиласига қарши қўлланган иқтисодий қамал вақтида туғилгани маълум. Онаси Умму Фазл Лубоба бинти Ҳорис мўминлар онаси Маймуна (р.а.)нинг синглиси, Хадича онамиз (р.а.)дан кейин исломни қабул қилган иккинчи аёл. Отаси Абдуллоҳни туғилиши билан Пайғамбаримиз (с.а.в.)га олиб борди. Расулуллоҳ (с.а.в.) чақалоқни бағирларига босиб: «Илоҳим,…

Тўлиқ ўқиш

Илоҳий китобларга имон

Илоҳий китобларга имон келтириш ислом ақидаси арконларидан биридир. Ушбу ақидасиз имонли бўлиш мумкин эмас. Илоҳий китобларга имон келтиришнинг маъноси, ўша китобларнинг Аллоҳнинг каломидан иборат эканига ишонмоқдир. Аллоҳ таоло Бақара сурасида: «Пайғамбар (Муҳаммад) ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага (оятларга) имон келтирди ва мўминлар ҳам. (Уларнинг) ҳар бири Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига бирортасини ажратмасдан (ҳаммасига) имон…

Тўлиқ ўқиш

Динимиз дастуриламали

Расулуллоҳ (с.а.в) Вадо ҳажидаги хутбада мўминларга қарата шундай дедилар: «Сизларга маҳкам ушласангиз асло адашмайдиганингиз бир нарса қолдиряпман. У Аллоҳнинг Китобидир» (Муслим ривояти). Ҳар қандай таълимот ва йўлнинг қонун-қоидалари, буйруқ-қайтариқлари жамланган дастуруламали бўлади. Динимиз Исломнинг дастуруламали Қуръондир. Қуръон шундай китобки, унда борлиқнинг яратилиш асрорлари ва сабаблари, инсонлар ва жинларнинг ёруғ оламда қай тарзда яшаб, хайрли оқибатга…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон ҳидоят қилур

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот борлиги (ҳақида) башорат берур. Шунингдек, охиратга ишонмайдиганлар учун аламли азоб тайёрлаб қўйганимизни(нг) ҳам («башорати»ни берур)» (Исро, 9-10). Ояти каримада Аллоҳ таоло пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)­га нозил қилган Қуръони карим ҳидоят топишга сабаб эканини баён этмоқда. «…энг тўғри йўлга…» ояти бошқа йўл…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон биздан шикоятчи бўлса…

Аллоҳ таоло борлиқни яратди, инсонни йўқдан бор қилди. Бор қилибгина қолмай, ҳам моддий, ҳам маънавий фаровон ҳаёт кечириши учун беҳисоб неъматлар эҳсон этди. Тўғри йўлдан юришимиз, абадий саодатга эришувимиз учун йўлбошчи-пайғамбарлар юборди, китоблар нозил қилди. Ниҳоят, бутун борлиқ интизор бўлган, Иброҳим (а.с.) «солиҳ ўғил» дея соғинган, Мусо (а.с.) умматлари қаторида бўлишни орзу қилган Муҳаммад Мустафо…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: