2012 йил 1-сон

Қуръондан таъсирланиб…

  Биз нималарни кашф қилган бўлсак, бир неча юз йил аввал келган Қуръонда уларнинг барчаси мужассам. Демак у Аллоҳнинг сўзидир. Жоли Самсон, профессор-гинеколог     Қуръонга ошно бўлган ҳар бир инсон ушбу илоҳий китобнинг бетакрорлигини эътироф этмасдан иложи йўқ. Унинг услубидаги ўзига хослик шунчалар мукаммалки, бирор бир Европа тилига таржима қилинганда ундаги мазмунни тўла қамраб…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон ва биз

"Эй инсон! Сен замоннинг Юсуфисан, бу олам эса қудуқ. Сени бу қудуқдан Аллоҳ таолонинг қувватли арқони – Қуръони карим қутқаради. Эй вақтнинг Юсуфи бўлмиш мусулмон! Қўлларингни узат ва бу арқонни маҳкам тут, шундагина қудуқдан чиқа оласан". Мавлоно Жалолиддин Румий бу сўзларида инсонларни Қуръони қаримни севиш, у билан доимий алоқа боғлашга чақиради. Сўзимиз аввалида инсоннинг Қуръон…

Тўлиқ ўқиш

Қуръоннинг ажойиб маълумотлари

Қуръони карим 30 жуз (пора)дан иборат. Унда 114 та сура бор. Оятлар сони 6236 тадир. Тафсир олимларидан Ато фикрига кўра, ундаги сўзлар 77439 тани ташкил этади. Ибн Аббос (р.а.)нинг ҳисоблашларича, Қуръонда 323671 та ҳарф қатнашган. Бу муборак каломда 8804 та замма ҳаракати, 53242 фатҳа, 39582 та касра ишлатилган. Мад – чўзиш белгиси эса 1771 марта…

Тўлиқ ўқиш

Пайғамбаримиз ва аҳком оятлари

571 йили Маккада туғилган Муҳаммад (с.а.в.)нинг пайғамбарлик даврлари 610-632 йилларни ўз ичига олади. Пайғамбаримиз ушбу даврнинг 12 йилини Маккада, 10 йилини эса Мадинада ўтказганлар. Шунинг учун ҳам у зотнинг ҳаётлари «Макка даври» ва «Мадина даври» дея иккига ажратилади. Мазкур икки даврнинг ўзига хос томонлари бор. Ҳар икки шаҳарда ҳам оятлар нозил бўлган, Расулуллоҳ (с.а.в.) бу…

Тўлиқ ўқиш

Фазода кўрганларим…

Астронавт Жон Глин фазо билан боғлиқ қуйидаги маълумотларни баён этган: "Маълумки, ёруғлик соатига 300 минг километр тезликда тарқалади. Агар коинотимиз ўлчамлари ҳақидаги рақамларга мурожаат қилсак, ҳайратда қолмай иложимиз йўқ. Коинотимизнинг радиуси 30 минг ёруғлик йилига тенг ва ўз ўқи атрофини 200 миллион ёруғлик йилида айланиб чиқади. Бизнинг галакатикамиздан ташқари миллионлаб галакатикалар мавжуд ва улар бир-биридан…

Тўлиқ ўқиш

Тоза бўлган сават

Набира ҳар тонг уйғонганида бобосининг хонтахта олдида Қуръон ўқиб ўтирганини кўрар ва секин бориб ёнига чўккаларди-да, қулоқ соларди. Бола бобосига ўхшашни жуда-жуда истар, шунинг учун ҳам секин-аста Қуръон ўқишни ўргана бошлади. Бир куни набира сўради: "Бобо, мен фақатгина сизга тақлид қилиб Қуръон ўқийман, аммо бирор маъно тушунмайман. Нимадир англасам ҳам, китобни ёпишим билан ёдимдан чиқади.…

Тўлиқ ўқиш

Билдимки…

…бировни севишга мажбур қилолмайсан. Қўлингдан келгани севимли инсон бўла олиш. Қолгани атрофингдагиларга боғлиқ; …ишонч йиллар давомида қозонилади, лекин йўқотиш учун бир он кифоя; …дўстинг қанчалар яхши бўлмасин, сени ранжитиб қўйиши мумкин. Сен эса, ҳар сафар кечира олишинг даркор; …ҳаётда ниманг борлиги муҳиммас. Муҳими, қадрли инсонларинг қанча экани; …ҳеч қачон ўзингни бошқалар билан солиштирмаслик керак; …бир…

Тўлиқ ўқиш

Етти қироат ва қорилари

Пайғамбар (а.с.) даврларида саҳобаи киромлар учун Қуръони Каримни ўзлаштириб олиш қийин эмасди. Улар ҳаммалари юқори даражадаги олим кишилар эдилар. Кейин эса арабмас мусулмонлар араблардан кўпайиб кетди. Ушбу ва яна бошқа бир неча омиллар Қуръони Карим қироати бўйича алоҳида илм ва имомлар пайдо бўлишига олиб келди. Бир вақтлар қироатлар ва қорилар анча кўпайиб кетди. Аста секин…

Тўлиқ ўқиш

Қуръони карим тиловати ҳақида

Қабристонда Қуръон тиловат қилиш хусусида мужтаҳидлар ихтилоф қилганлар. Абу Ҳанифа (рҳ.) буни макруҳ иш деб санаганлар. Имом Муҳаммад (рҳ.) эса, макруҳ эмас, деганлар. Машойихларимиз Имом Муҳаммад (рҳ.)нинг сўзларини олганлар ва қабристонга қори ўтқизиб, Қуръони каримдан маълум оят ва сураларни ўқитаб, бунинг маййитларга манфаати бор, деб умид қилганлар. "Қозихон" * * * Пиёда юриб кетаётиб ёки…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳ ўргатган одоб

Расули акрам (с.а.в.)нинг Муоз (р.а.)га шундай насиҳат берганлари ривоят қилинади: "Эй Муоз! Сенга тақвони, тўғрисўзликни, аҳдга вафони, омонатни ўрнига қўйишни, хиёнатдан қочишни, келишувни бузмасликни, етимга шафқат кўрсатишни, мулойим бўлишни, саломни ёйишни, чиройли муомалани, ортиқча орзу-истакни камайтириб, амалларни кўпайтиришни, имонни маҳкам тутмоқни, Қуръонни нозик тушунишга ҳаракат қилишни, охиратни севмоқни, ҳисобдан қўрқмоқни, шафқат ва марҳаматли бўлишни тавсия…

Тўлиқ ўқиш

V. Қуръон ўқийлик, токи…

Қуръоннинг бизга таъсири қандай? Муборак Каломдан қанчалик ҳаяжонга тушамиз? "Эй бандам! Мендан уялмайсанми? Йўлда кетаётган пайтинг дўстларингдан мактуб олсанг, ҳамон бир четга чиқиб, синчковлик билан ўқийсан ва нима демоқчи бўлганини англаш учун бор диққатингни қаратасан. Ҳолбуки, Мен сенга "Китоб" юбордим. Унда эни-ю бўйига тушуниб, амал қиласан дея такрор-такрор буюрган амрларим бор. Сен улардан юз ўгирасан,…

Тўлиқ ўқиш

Икки олам сарвари

Аллоҳ таоло Ўзининг динини инсониятга етказиш учун улар орасидан пайғамбарлар танлаб олган. Ҳадисларда баён қилинишича, пайғамбарларнинг умумий сони 124 минг бўлиб, уларнинг силсиласи Одам (а.с.) билан бошланиб, охири Муҳаммад (с.а.в.) билан ниҳояланган. Расулуллоҳ (с.а.в.) тартиб бўйича гарчи сўнгги пайғамбар бўлсалар-да, у кишининг охирзамон пайғамбари этиб юборилишлари инсоният яратилмасидан олдин тақдирда белгилаб қўйилган. Бу ҳақда Расулуллоҳ…

Тўлиқ ўқиш

Қуръони карим тиловати ҳақида

Қабристонда Қуръон тиловат қилиш хусусида мужтаҳидлар ихтилоф қилганлар. Абу Ҳанифа (рҳ.) буни макруҳ иш деб санаганлар. Имом Муҳаммад (рҳ.) эса, макруҳ эмас, деганлар. Машойихларимиз Имом Муҳаммад (рҳ.)нинг сўзларини олганлар ва қабристонга қори ўтқизиб, Қуръони каримдан маълум оят ва сураларни ўқитаб, бунинг маййитларга манфаати бор, деб умид қилганлар. "Қозихон" * * * Пиёда юриб кетаётиб ёки…

Тўлиқ ўқиш

Нима ҳам дердим?..

Қоҳира. Танишларимдан бири Қуръон китобларини тижорат мақсадида сотиб олиб, юртимизга жўнатарди. Ёрдамим керак бўлиб, қўнғироқ қилди. Йўқ, дея олмадим. Китоб дўконларини айландик. Ниҳоят бир сотувчи билан келишиб, китобларни жойлай бошладик. Гап орасида сотувчи йигит танишим билан олдин ҳам савдолашганини эслатди. Шунда танишим дўкон эгаси ўшанда қиммат нарх айтганлиги, бошқа жойдан анчагина арзонга сотиб олганини писанда…

Тўлиқ ўқиш

Идишдаги тошлар

Муаллим синф хонасига бир қўлида шиша идиш, иккинчисида эса бир халта тош кўтариб кирди. Қўлидагиларни стол устига қўйиб, ҳайрон бўлиб турган болаларга деди: "Ҳар бир ишни ўз вақти ва ўрнида, қунт билан бажариш муваффақият гаровидир. Бу сўзимиз исботи учун кичкина тажриба ўтказамиз". Шундай дея халтадан катта-катта тошларни олиб, идишга жойлай бошлади. Бир оз ўтиб идиш…

Тўлиқ ўқиш

IV. Севган соғинади

Қуръонни соғиниш Унга бўлган муҳаббатимизнинг яққол ифодаси. Чунки бу Аллоҳ таоло билан суҳбат қуришни соғинмоқдир. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Қайси бирингиз Раббига муножот қилишни, У Зот билан сўзлашмоқни севса, қалб ҳузури ила Қуръон ўқисин» (Суютий ривояти). Асҳоби киромнинг Қуръонга муҳаббати ўзгача эди. Ваҳийга шунчалик ўрганиб қолган эдиларки, Расулуллоҳ (с.а.в.)дан кейин ваҳийнинг ҳам тўхташи қайғуларининг яна-да ортишига…

Тўлиқ ўқиш

Кундалик ҳисобот

Инсон ўзини-ўзи ҳар куни ҳисоб-китоб қилиши ва шунга кўра қалби, нафси, ақлини тўғриликка ўргатиб бориши зарур. Зотан, бу "Китобингни ўқи! Бугун ўз шахсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир", дейиладиган кунга энг яхши тайёргарликдир (Исро, 14). Ҳазрат Умар (р.а.)нинг тавсиялари ҳам шундай эди: "Ҳисоб-китоб қилинишларингиздан олдин ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар". Демак, ҳар куни ўзимизга беришимиз керак бўлган саволлар:…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон ўқи

Одам ўғли, гар ўзингга икки жаҳон Дорул-амон бўлсин десанг, Қуръон ўқи. Тирик жонинг нафас олган ҳар бир замон Нурли замон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.   Қуръон ўқи, аммо буюк ихлос билан, Ирфон билан, тафсир билан, устоз билан, Амал қилиб чин дил билан, эҳсос билан, Олам бўстон бўлсин десанг, Қуръон ўқи.   Қуръон нурдир, замирингни ёритгайдир,…

Тўлиқ ўқиш

Эҳтиёт бўлинг: уяли телефон!

Олимлар уяли телефонлар зарарини имкон қадар камайтириш учун қуйидагиларни тавсия қиладилар: 1. Соатлаб телефонда гаплашманг, иложи бўлса қулоқчинлардан фойдаланинг. 2. Рақамни териб бўлиб, дарҳол телефонни қулоғингизга олиб борманг. 3. Гаплашаётганда телефонни қулоғингизга теккизманг, орада масофа бўлсин. 4. Антенна кучи заиф бўлса, суҳбатни иложи борича қисқа қилинг. 5. Антенна кўринмаётган бўлса, уринаверманг. 6. Телефонингизни белингиз ёки…

Тўлиқ ўқиш

Қорилар одоби

Қорилар Қуръонни мунтазам, такрор ва такрор ўқиб туришлари лозим. Салафи солиҳлар ичида бир ойда, бир ҳафтада, уч кунда, бир кечада бир бор хатми Қуръон қиладиганлар бўлгани манбаларда кўрсатилган. Бир кеча-ю кундузда саккиз марта хатм қилувчилар ҳам бўлган экан. Ҳар шом билан хуфтон ўртасида бир бор хатм қилувчи бўлганлардан Мужоҳид ибн Жубайр билан Али Аздийни, бир…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: