2011 йил 4-сон

Расулуллоҳ (с.а.в) ўпган қўл

Пайғамбар (а.с.) Табук жангидан қайтдилар. Мадина аҳолиси у зот (с.а.в.) ва қўшинни кутиб олиш учун чиқди. Улар қаторида хасталиги сабаб жангда иштирок этолмаган Саъд бин Муоз ҳам бор эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳамма қатори Саъд бин Муоз билан ҳам қўл беришиб кўриша туриб, дедилар: – Эй Саъд, кафтингиздаги бу қаттиқлик сабаби нима? – Ё Расулуллоҳ, аҳли…

Тўлиқ ўқиш

Улуғлардан ўгитлар

Азиз ўғлим! Биз бандамиз, Эгамизнинг амри остидамиз. Соҳибимиз бор. Хоҳлаган нарсамизни қилишга ҳақимиз йўқ. Яхшилаб ўйлайлик! Узоқни кўзлаган ақл эгаси бўлайлик! Қиёмат куни уят ва пушаймонликдан бошқа ҳеч нарса қўлга кирмайди. Ёшлик эса қозониш, қўлга киритиш вақти. Мард одам бу давр қимматини билиб, имкониятни қўлдан бой бермайди. Кексалик ҳаммага ҳам насиб бўлмайди, бўлганда ҳам бемалол…

Тўлиқ ўқиш

Бахтли экансиз!..

Хорижда яшай бошлаганимизнинг илк кунлари босния­лик қўшниларим билан борди-келди қила бошладим. Эътиборимни тортган инсон қўшним Элизабетнинг онаси эди. Она тилидан бошқа тилда қийинчилик билан гаплашар, назаримда, камгап, кишини зимдан кузатувчи, мулоҳазали аёл эди. Бир куни уни хиёбонда ўтирганида учратиб қолдим ва уйимизга таклиф этдим. Онахон таклифимни хурсандлик билан қабул қилди ва меҳмонга келди. Суҳбат асносида:…

Тўлиқ ўқиш

Ризқ

Бир киши Шайх Шиблийнинг ҳузурларига келиб, деди: – Ҳазрат, оилам катта, қарамоғимда одам кўп. Доим уларни боқиш, едириш-ичириш ташвиши билан юраман. Бирор йўл кўрсатинг, уларнинг таъминотини ўйлаб доимий сиқилишдан қутулай. – Тезда уйга боринг, – дедилар Шайх. – Кимнинг ризқи сизга боғлиқлигига амин бўлсангиз, эшикдан ташқари чиқаринг. Кимнинг ризқини Аллоҳга ҳавола қилсангиз, уйда қолсин. Уйда…

Тўлиқ ўқиш

Ватан

  Дил пораси, кўз қораси сен ўзингдирсан, Менинг кўнглим сен аслида сен кўзимдирсан, Томиримда томир ёйган илк сўзимдирсан, Илк оғриғим, илк ёмғирим, Найсоним, Ватан.   Қир устида ёнбошлаган бобом чайласи, Бу дунёда кимларнингдир орзу-ҳаваси. Димоғимда – юлдуз иси, шабнамлар иси, Момом экиб кетган кашнич, Райҳоним, Ватан.   Валийлардан ибрат сўйлар жулдур саҳролар. Сўнди қанча салтанатлар,…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Ал-Мубдий – Яратган ҳар бир нарсасини намунасиз, йўқ ердан бунёд этувчи Зот. Азалда Аллоҳ таоло бор эди, Ундан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Сўнгра борлигини, камолини билдиришни, ҳикмати билан коинотни яратишни ирода қилди ва ўзи уни истаган шакл ҳамда низом асосида яратди. Ҳамма нарсанинг намунасини пайдо қилувчи зот Удир. Ал-Муъид – Яралмишларни йўқ қилганидан кейин…

Тўлиқ ўқиш

Оқибат бор бўлсин!

Оқибат номли туйғу борки, инсоний хислатлар ичра энг гўзали. Чунки, айни туйғу кишилар ўртасини мустаҳкамлайди, шу асосда жамиятда фаровонлик, гўзал ҳаёт ҳукм суради. Кўпинча суҳбатларда «оқибат қолмади», деган нолишларни эшитиб қоламиз. Аммо, аслида ҳам шундайми? Нега бу саволни ўртага қўйдик? Гап шундаки, «Ирфон»нинг олдинги сонларидан бирида «Холис дуо сўраб…» номли мақола чоп этгандик. Ўшандан кейин…

Тўлиқ ўқиш

Викторина

Ассалому алайкум азиз тақвимхонлар, саҳифамизнинг қадрли мухлислари! Сизлардан бу гал негадир камроқ мактуб олдик. Буни ёзнинг ҳорғинлигига, ушбу сонимиз далаларда авжи иш қизиган паллага тўғри келганига йўйдик. Акс ҳолда Сизнинг ҳеч қачон ўқиш ва изланишдан чекинмаслигингизни, биз билан мактуб орқали дийдорлашишга ошиқишингизни биламиз. Таассуфки, бу гал совринларимиз ўз жойида «музтар» қолди. Боиси, барча саволларга тўғри…

Тўлиқ ўқиш

Куз маҳзун фасл…ми?

Ёзнинг иссиқ, қуёшли дамлари ортда қолди. Биз хазон фасли деб атайдиган кузнинг шамол ва ёмғирлар билан ўтадиган, қуёш доим ҳам юз кўрсатавермайдиган кунлари руҳиятимизга таъсир қилади. Ёз кайфиятимизга бахш этган қувонч ўрнини ҳорғинлик, тушкунлик эгаллайди. Ҳар бир фаслнинг инсон руҳиятига ўзига хос таъсир кўрсатиши бор гап. Шунга кўра, куз ҳаёт, борлиқ, кеча, бугун ва эртанги…

Тўлиқ ўқиш

Викторина

1. Аллоҳ таолони бирор ерда деб бўладими? Агар бўлса У қаерда? 2. Имом бажармаса муқтадий ҳам бажармайдиган беш амал қайсилар? 3. Қуръондаги қисқа сураларнинг умумий номи нима? 4. Фиқҳий масалаларга кўра таснифланган ҳадис тўпламлари қандай номланади? 5. Амир Темур билан кўришган машҳур калом олими ким? Ушбу саволларга 2011 йилнинг 15 октябрига қадар жавоб йўллашингиз керак…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар қадам масъулияти

Отабек икки йил хорижда ўқиб келди. Дунё кўргани гап-сўзи, юриш-туришидан билиниб турибди. Гап орасида уни юрт соғинчи улғайтирганини айтиб ўтди. – Биз ўқийдиган курсда ўн бешдан ортиқ миллатга мансуб ёшлар йиғилганди. Улар орасида инглиз, араб, ҳинд, турк, немис, поляк, чех, швед, хитой, япон, французлар, Жануби-шарқий Осиёдан келганлар, покистонлик, африкаликлар бор эди. Айниқса, Шимолий Африка мамлакатларидан…

Тўлиқ ўқиш

«Елимлашиб бораётган дунё»ни ўқиб…

Болалигимда эртак ўқигандим, мазмуни шундай: бир подшоҳ ўғлини уйлантирмоқчи бўлади. Тежамкор, ораста қизни келин қилишни хоҳлаган подшоҳ ҳамма уйидаги чиқиндиларини йиғиб, бир жойга тўпласин ва шунга қараб мукофотлансин, деб буйруқ беради. Шунда бутун халқ қоп-қоп ахлат олиб келиб тўкаверади. Кекса ота-онаси билан яшайдиган қиз эса бир ҳовучгина супуриндисини ташлайди. Подшоҳ шаҳзодага ана шу қизни танлайди.…

Тўлиқ ўқиш

Йўлда

Иш вақти тугади. Бекатга келишим билан йўналишли такси юра бошлади. Шошганча қўл кўтардим: «Тўхтанг!» Ҳайдовчи жой қолмаганлиги ишорасини қилди. «Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун». Шундай дея дилимда оятларни мазмунан такрорладим: «Биз яхшилик деб ўйлаган нарсада ёмонлик, ёмонлик деб ўйлаган нарсада яхшилик бўлиши мумкин». Кейингисини кута қоламан, дедиму… кулиб юбордим – ёнимда пулим йўқ эди-ю!…

Тўлиқ ўқиш

Ватан муқаддасдир

Аллоҳ таоло Одам Ато (а.с.) ва Момо Ҳавводан дунёга келган зурриётларни ерда турли миллат ва элатларга бўлиб қўйди: «Эй инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наз­дида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва…

Тўлиқ ўқиш

Ғазабини енгган кучли

Акмалнинг жаҳли тез, энг ёмони, Алининг аламини Валидан олади. Ўртоқлари билан ҳозиргина ўйнаб турган бола, бир пас ўтмай урушиб қайтиб келади. Тўғриликча келсаям, майли, албатта, бирортасини уриб, йиғлатиб қайтади. Айб эса, аксарият, ўзидан ўтган бўлади. Дадаси бу иши нотўғрилигини тушунтириш учун ҳамма усулни қўллаб кўрди, фойда бермади. Бир куни йўлини топди. Ўғлининг қўлига катта михлар…

Тўлиқ ўқиш

Исмоил Журжоний

Зайниддин Абул Фазоил Исмоил ибн Ҳусайн ал-Журжоний ал-Хоразмий улуғ олим ва замонасининг энг машҳур табибларидан бири ҳисобланарди. Аллома 1042 йилда Журжон шаҳрида туғилган бўлса ҳам, умрининг кўп қисмини Хоразмда ўтказганлигидан ал-Хоразмий деган нисбат берилган. Журжоний хоразмшоҳ Қутбиддин ибн Ануштегин ва унинг ўғли Алоуддавла Отсиз саройида хизмат қилган. Юнон табобати вакиллари Гален, Гиппократ, шунингдек, Ибн Сино…

Тўлиқ ўқиш

Бугун…

Бугун бир лаҳзада бутун мол-мулким, оилам ва фарзанд­ларимдан ажралдим. Эътиборсизлик, ҳардамхаёллик билан бу ишнинг қандай содир бўлганини сезмай қолдим. Шунча бойлик, шунча мол-давлат, бутун бошли оилам ва фарзандларим… Уларга эга бўлиш учун не-не қийинчилик, жабр-ситамларга дош бермадим-а! Ҳаловатсиз кунлар, бедор тунлар, тинимсиз ҳаракатлар… Барчасидан дақиқалар ичидагина ажралдим. Улар ўрнини ҳеч нарса, ҳеч қачон босолмайди энди.…

Тўлиқ ўқиш

Эски тупроқ

Отам менга: «Ватанни севиш керак», деди. Сўрадим: «Қандай севилади?» Ердан бир сиқим тупроқни олиб, айтди: «Мана шу эски тупроқни севгандай…» Ўшанда бунинг маъносини англамадим. Аммо отамнинг гапида маънолар залвори борлигини билганим учун тупроққа ҳурмат пайдо бўлди. У менга сирли нарсадек туюларди. Улғайганим сари отам ҳовучини тўлдирган ўша тупроқ қадрини англаб бордим… Дунё – эски тупроқ…

Тўлиқ ўқиш

Зайд ибн Собит

Тўлиқ исми Зайд ибн Собит ибн Даҳҳок ибн Зад ибн Лавзон ал-Ансорий ал-Хазражий. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг илғор ансорий саҳобаларидан. Отаси Собит ҳижратдан беш йил бурун ҳалок бўлганди. Онаси – Навор бинт Молик. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага ҳижрат қилганларида Зайд чамаси ўн бир ёш эди. Жуда ёшлиги сабаб Расулуллоҳ (с.а.в.) унга Бадрда қатнашишга изн бермаганлар. Зайд Расулуллоҳ (с.а.в.)га…

Тўлиқ ўқиш

Энг қимматли тўрт нарса

Ҳар кимсага маълумдирки, ҳаёт оламида инсоннинг энг севган, қадрлик, қимматлик тўрт нарсаси бордир. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўлурлар. Аларнинг энг биринчиси, ҳар одам ўз эрк ва ихтиёрига эга бўлмоғидир, ўзида эрки, ихтиёри йўқ одамларнинг ҳайвонлардан нима фарқлари бор?! Иккинчиси шулки, шаръий ёки қонуний касблар орқали топган молу дунёси, қилган меҳнатининг…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: