2011 йил 4-сон

Яна муҳаррамга етдик…

Оқшом кирди, кун ботди, тун ортидан тонг отди. Умримизнинг яна бир йили сувдайин оқди-кетди. Борлиқда – куз, йил бўйи бажарилган ишлар сарҳисоб қилинадиган, ҳосил йиғилиб, натижалар кўриладиган пайт. Остонада – муҳаррам, ўтган бир йилнигина эмас, ортдаги бутун умримиз, қилган амалларимизни кўздан кечиришга бебаҳо фурсат. Олдинда Аллоҳ таоло белгилаганча яшамоғимиз лозим бўлган муддат. Муҳаррам – яхши…

Тўлиқ ўқиш

Ҳикматлар сандиғидан

Шахсингизга душманлик қилганни авф этингиз. Лекин ватанингизга, миллатингизга ва динингизга душманлик қилган кишини кечирмангиз. Али ибн Абу Толиб   Фақирликни Аллоҳ билан – бойлик, бойликни Аллоҳсиз – фақирлик, шарафни Аллоҳсиз – хорлик, хорликни Аллоҳ билан – шараф, неъматни Аллоҳсиз – азоб, азобни Аллоҳ билан – неъмат деб билган қалбгагина Аллоҳ ўз илоҳий футуҳотларини ато айлайди.…

Тўлиқ ўқиш

Ўз уйингга эгалик бахти

Тасаввур қилинг, ҳашаматли уйингиз бор. Ҳамма шароит муҳайё: мевали дарахтларга тўла ажойиб боғ, зилол сувли шарқираб оқаётган ариқ, нақшинкор устунли айвон, кенг хоналар ва ҳоказо. Лекин битта камчилик – бу уй сизники бўлса ҳам унда бошқа бировнинг сўзи сўз, гапи гап. Сиз ҳам ўша одамнинг қош-қовоғи, оғзига қараб турасиз. Ҳовлидаги неъматлар ва қулайликлардан унинг изнисиз…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар не истарсан, ўзингдан истагил

Қадим замонда чўққиларидан тўрт фасл ҳам қор аримайдиган тоғ бағрида, деворлари мовийрангга бўялган уйда чўпон йигит яшарди. Оиласи билан ҳаловатда умр кечирар, ҳар куни эрталаб қўй-эчкиларини ўтлатгани кетар, оқшом қайтарди. Баъзан чўпон йигитга кунлари бир хил ўтаётгандек туюлиб, зерикар, ҳаётини ўзгартириб юборадиган ҳодиса юз беришини истарди. Кунлар шу зайлда ўтиб борарди. Бир кеча чўпон туш…

Тўлиқ ўқиш

Дока рўмол қуриди

«Эр-хотиннинг уруши – дока рўмолнинг қуриши», дейишади. Лекин у қуригунча ҳам қалбдаги меҳр деган булоқ суви камаяётгандек туюлаверади менга. Навбатдаги шундай тортишувдан кейин анчагача хафа бўлиб юрдим: кун бўйи уй ишлари, бола тарбияси билан бандман. Уйим-жойим деб куйиб-пишаман! Бу одам эса ҳеч қачон билмайди буни, қадримга етмайди! Шундай ўйлар аламида «иш ташлаш» эълон қилган бўлдим……

Тўлиқ ўқиш

Меҳр-оқибатнинг умри қанча?

Ёзнинг илиқ оқшоми. Сўриток тагидаги супага жой ҳозирланди. Ҳозиргина сув сепилган ердан кўтарилаётган таниш ҳидга райҳоннинг муаттар бўйи қўшилиб кўнгилни орзиқтиради. Бу таниш бўй ёдимга болалигимиз, олдинги ҳовлимиз, бобом, бувим, амакиларим билан бирга яшаган кунларимизни эслатди… Шу онда аямнинг: «Бугун сенинг навбатинг эди-я? Овқатни сузиб, тайёрлаб қўйдим. Бобонг билан бувингга юмшоқроқ деб қаймоқли нон ёпувдим.…

Тўлиқ ўқиш

«Римни алишмасман бедапоянгга…»

  (Мисрда ёзилган кундаликдан)   Ватан. То унинг бағридан чиқиб, ўзга юртда мусофирлик таъмини тотиб кўрмагунимча бу сўзни фақат тилим билан айтар, кўп такрорлар ва эшитардим. Аммо унинг қадрини, улуғворлигини ҳис қилмасдим. Энди эса бу сўзни тилга олсам, дилим ҳам шериклик қиладиган, гоҳо дил тилдан қизғонар бўлди. Унинг бағрида чексиз соғинч, қадрдонлар, жонкуярларинг, ҳеч бир…

Тўлиқ ўқиш

Имом Ғаззолий насиҳатлари

Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг; Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг; Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг; Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим», деб айтинг; Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг; Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг; Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг; Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг; Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни…

Тўлиқ ўқиш

Топарманми?

Кезиб шаҳру саҳроларда, сузиб наҳру дарёларда, Ўн саккиз минг дунёларда, ё Раб, сени топарманми? Чиқсам тоғларнинг бошина, қорли қабоғу қошина, Йиғлаб бош урсам тошина, ё Раб, сени топарманми? Қўрқмай йилдирим-ўтлардан, ўтсам қора булутлардан, Сўроқласам бургутлардан, ё Раб, сени топарманми? Дилим қатра симоб ўлса, жисмим хоки туроб ўлса, Руҳим бедор-бехоб ўлса, ё Раб, сени топарманми? Боғларингда…

Тўлиқ ўқиш

Шундоқ ҳам бахтлиман

Катта шаҳар ва тижорат оламининг шовқин-суронли ҳаётидан чарчаган машҳур саноатчилардан бири бу галги таътил учун соҳил бўйидаги кичкина, тинч ва серфайз қишлоқни танлади. Тонгда сайр қилиб юраркан, қўшиқ айтганча ичида саноқлигина балиқлар бўлган кичкина қайиғини соҳилга чиқаришга уринаётган балиқчини кўрди. Саломлашиб, «Ов бароридан келмапти-да», деб луқма ташлади. «Кўпроқ тутишим мумкин эди, – табассум қилди балиқчи,…

Тўлиқ ўқиш

Ватандан жудо этма

Даҳлиз, катта уй, кичик айвон, катта айвон… болалигимизда шунақа номлари бор эди яшайдиган жойларимизнинг. Ва яна битта уй бор эди ҳовлимизнинг кириш қисмида, бир четда мунғайибгина турган… Номи – «энамнинг уйлари». Гарчи кўпинча омбор вазифасини ўтаса ҳам, ҳаммамиз шунақа атардик уни. Бошқа уйлардан фарқли – томи лойсувоқ, шифти паст, иккита деразасининг биттаси ҳовлига, кейинги кичкинагинаси…

Тўлиқ ўқиш

Байрам кунларида…

Жанжаллашиб қолган кишилар ўртасини ислоҳ қилиш мусулмоннинг мусулмондаги ҳақларидан ҳисобланади. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилганлар: «Икки кишининг орасини тузатиш нафл намоз, нафл рўза ва садақадан фазилатлидир. Чунки ора бузуқлиги динни илдизидан емиради». Бу хусусда яна бир ривоят шундай. Пайғамбаримиз (с.а.в.) табассум қилганларини кўриб, ҳазрат Умар (р.а.) бунинг сабабини сўрадилар. У зот (с.а.в.) жавоб бердилар: «Умматимдан икки…

Тўлиқ ўқиш

Байрам қутлуғ бўлсин!

«Ўзига шукр, яна ҳайитга етдик…» Шугина жумла байрам бир қувонч бўлса, унга тўкис-тугаллик, ёруғ юз билан етмоқ шодлик устига шодлик эканлигини англатади. Бу кун тилу дилимизда шукроналар билан айтамиз: «Яна ҳайитга етдик». Арафа кечасида бедорлик бахти, муборак ҳайит тонгини кўриш саодатига эришдик. Барчамиз ҳам шу муборак кунлар баракотидан баҳраманд бўлиш умидидамиз. Аллоҳ таоло ана шу…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаж ибодати

Каъбаи муаззамани белгиланган вақтда, махсус тартибда зиё­рат қилиш ҳаж, у ерга махсус тайёргарлик билан кириш «эҳром» дейилади. Яъни, ташқаридаги баъзи ҳалол нарсалар, бу ҳудудга кириш билан ҳаромга айланади. Ҳаж – молиявий ва жисмоний ибодат; киши ўз фарзандлари, молу дунёси, касбу кори, уй-жойини маълум муддатга тарк этиб, бутун оламлар Парвардигори бўлган Аллоҳ ҳузурида меҳмон бўлиш учун…

Тўлиқ ўқиш

Шу тупроқдан бир парчамиз…

«…Аллоҳ таоло Одам (а.с.)ни яратишни мақсад қилганда Жаброил (а.с.)га ер юзидан бир ҳовуч тупроқ келтиришни буюрди. Ҳазрат Жаброил (а.с.) ер юзига келди, тупроқ олмоқчи бўлган эди, замин ундан олмаслигини ўтинди. Унинг илтимосини Жаброил (а.с.) рад эта олмади. Сўнгра Исрофил (а.с.), унинг кетидан Микоил (а.с.) келди. Улар ҳам ернинг ўтинчини рад эта олишмади. Аллоҳ таоло Азроил…

Тўлиқ ўқиш

Худо хоҳласа…

Бугун Алижон холаси билан боққа бормоқчийди. Аммо холаси касал бўп қолибди. Шунинг учун ҳозир ойиси билан беморни кўргани кетишяпти. Маҳалла бошига етганда, ойисининг дугонаси – Салима опани учратиб қолишди. – Она-ўғил қаерга отландинглар? – Холам касал бўп қолдилар, кўргани кетяпмиз, – онасидан олдин жавоб берди Алижон. Салима опа боланинг сочларини силади: – Айланиб кетай, катта…

Тўлиқ ўқиш

Зарурий фатволар

Юрти билан Макка шаҳри ўртасидаги сафар масофаси (90-100 км.) билан тенг ёки ортиқ бўлса, аёл кишига ҳажга бирга бориб келадиган маҳрам бўлиши шарт қилинган. Маҳрам – эри ёки ўрталарида никоҳ раво бўлмайдиган оқил, болиғ, ишончли эркак қариндошларидан бири. Қариндошлиги насаб ё эмикдошлик жиҳатидан бўлиши мумкин. «Оламгирия», «Хулоса», «Қозихон», «Муҳит»   Ҳажни адо этиш учун ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаммаси болаликдан бошланади…

Болалигимда жуда ғалати одатим бор эди. Опам ҳалигача эслаб кулади. Ҳеч кимни ўрнимга ётқизмас, ҳаммадан қизғонар, кўрпалари сал қийшайса, ёпинчиғи ғижим бўлса, дарров тўғрилардим. Бола бўлсам ҳам, фақат ўз ўрнимда хотиржам ухлардим. Балки, шу сабаб жудаям эҳтиётлагандирман… Вақт ўтган сари «жой» туйғуси катталашди. Аввал уйим, кейин туманим, ундан сўнг вилоятимни ҳимоя қиладиган, улар ҳақида бирор…

Тўлиқ ўқиш

Яшаш учун…

У капалак тухумини кўриб қолди. Тухум ичидан тешик очилгач, қизиқиб бир неча соат давомида капалакнинг қобиқни ёриб чиқишга уринишини кузатиб ўтирди. Бир оздан кейин капалак тиниб қолди. Гўё у бор кучи билан ҳаракат қилди-ю, уринишлари зое кетгандек эди. Капалакка ёрдамлашмоқчи бўлиб, қайчи билан тухум қобиғини аста йиртиб юборди. Капалак енгиллик билан ташқарига чиқиб олди. Лекин…

Тўлиқ ўқиш

Ўғирланган изҳор

«Инсон ёши улғайгани, мушоҳада дунёси кенгайгани сари Ватан ҳақидаги фикрлари ойдинлашиб, қарашлари тиниқлашиб борар экан. Болаликда мен учун туғилиб ўсган юрт Ватан ҳисобланса, ўқувчилик йиллари табиат, оила, маҳалла, мактабни ҳам Ватан деб қабул қилдим. Ҳозир эса…» Шошма, бунча таниш бўлмаса бу сўзлар. Ие, ахир, бу ижодкор биродаримизнинг гаплари-ку! Радиода эшитгандим, чоғи. Айни пайтда эса мен…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: