2011 йил 3-сон

Иброҳим Адҳам насиҳатлари

– Қалбингизни Аллоҳдан қўрқув, вужудингизни ибодат ила машғул қилинг; – Юзингизни ҳаё, тилингизни Аллоҳ зикри билан зийнатланг; – Кўзингизни ҳаромдан сақланг; – Дунё муҳаббатидан узоқ бўлинг, чунки дунё севгиси инсонни кўр ва кар қилиб қўяди; – Севгилиси хуш кўрмаганини яхши кўриб, яна ошиқман дейиш шунчаки даъводан бошқа нарса эмас; – Аллоҳ таоло дунёни хор кўрди,…

Тўлиқ ўқиш

Оқшомгача яшашимни билмагандим

Макка кўчаларидаги супалардан бирида ёш йигит билан кекса киши суҳбатлашиб ўтиришибди. Шу пайт ёнларига бир одам келди ва йигитнинг олдига олтин тўла халтача қўйди. – Биродар, менга пул керак эмас, – деди йигит – Олавер, хоҳласанг, ўзинг ишлат, хоҳласанг, бирор фақирга бериб юбор. Йигит ҳақиқатан ҳам эҳтиёжи йўқлигини айтиб, пулларни эгасига қайтарди. Ўша куни оқшомда…

Тўлиқ ўқиш

Кўз ва кўнгил бедорлигида…

«Ким эрталабгача ухламай чиқса, ярим тунда келадиган ка-а-атта қушни кўраркан. Унинг келаётгани осмон ёришиб кетганидан, дарахтлар эгилиб салом бераётганидан билинаркан. Ўша пайтда нимани ушласак, тилла бўп қоларкан…» Биз болалар кимдандир эшитган бу каби гапларимизни кўпиртирар, Қадр кечасида ухламай чиқишга қарор қилардик. Орзулардикки, бирор каттароқ нарсани ушлашга улгурсак, тиллага айланса-ю, бойиб кетсак. Уни сотиб, пулига хоҳлаган…

Тўлиқ ўқиш

Қарғиш

Талаба дўстимнинг ҳикояси Одатдагидек харидор кутиб турардик. Қаршимизда тўхтаган кулранг «Нексия»га ҳамма ўзини урди. Пўрим кийинган киши машинадан тушиб, атрофида уймалашганларни ҳайдаб, биз томон яқинлашди. – Гул экиш керак, кунбайига тўрт мингдан бераман! – деди кеккайганича. Унинг муомаласи совуқлигидан кўнглимиз чопмаса-да, бугун ҳам ишсиз қолишдан қўрқиб, ночор рози бўлдик. Ҳовлиси Назарбекда экан. Бир зумда элтиб…

Тўлиқ ўқиш

Рамазондаги беш мукофот

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Рамазон ойида умматимга олдинги умматларга берилмаган бешта хислат (мукофот) берилади», дейилган («Танбеҳул ғофилин» китобидан). «Бақара» сурасининг 183-оятида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «…сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди». Ояти каримадан маълум бўладики, олдинги умматларга ҳам рўза фарз қилинган, аммо ҳадисда айтилганидек,…

Тўлиқ ўқиш

Қай бири муҳим?

Истакларимиз амалга ошмаслиги бизга нисбатан катта адолатсиздек туюлади. Аслида бундай ўйлаш билан ўзимизга ўзимиз адолатсизлик қиламиз. Зеро, биз учун нима ёки кимда, қайси вақтда хайр борлигини Аллоҳ билгувчидир. Демак, сиз истаган нарса ўрнига бошқаси берилса, хушнудлик билан қабул қилинг. Амин бўлингки, Аллоҳ сиз эҳтиёж туйган нарсани энг мувофиқ вақтда беради. Шундай бўлгач: * Синовларни ёлғиз…

Тўлиқ ўқиш

Меҳр-муҳаббат ойи

Инсоннинг инсонлиги меҳр-муҳаббат, шафқат туйғуларига макон юраги, яхши хислатлари билан маъно касб этади. Бундай туйғулардан йироқ юраклар эса юрак эмас, ёмонлик қилишга мослаштирилган қурилмага ўхшайди… Дунёда бораётган жанглар, террорчилик ҳаракатлари, давомли зулмлар айнан ўша тош қотган юраклар маҳсули эмасми?.. Бузишдан кўра қуриш, таъмир қилиш қийин, албатта. Битта гугурт чўпи билан бутун бошли ўрмонни ёқиб, кул…

Тўлиқ ўқиш

Хасисликда тенги йўқ…

1835 йили АҚШнинг Массачусетс штатида туғилган Хенриетта (Хетти) Грин оилада ёлғиз, тантиқ қиз бўлиб ўсди. Унинг дадаси миллионер бизнесмен эди. Онаси мунтазам касал бўлгани туфайли, қизалоқ вақтини асосан отаси билан, унинг ишхонасида ўтказарди. Шу давр мобайнида отаси Хеттига қимматли қоғозлар ва биржадан таълим берди. У олти ёшидан бошлаб, кундалик молиявий газеталарни мутолаа қила бошлади ва…

Тўлиқ ўқиш

Рамазондан топган ҳикматларим

Ўтган йил Рамазонда… «Ҳамма нарса синов келганда билинади – дўстлик ҳам, муҳаббат ҳам. То синовгача ҳамма ўз муҳаббати, дўстлиги ҳақида лоф ураверади…» Менга бу сўзларни айтган одам қанчалар ҳақ экан. Бугун, рамазон ўрталаб қолган, вақт асрдан ўтиб шомга яқинлашаётган бўлса-да ёз жазирамаси озгина ҳам пасаймаган, сувнинг жилдираган (қанчалар ёқимли!) овозини эшитмаслик учун қулоқларимни кафтларим билан…

Тўлиқ ўқиш

Куйган чипта

Тошкентга, бизникига меҳмон бўлиб келган онам билан шаҳарнинг бошқа бир томонига кетарканман, ичим ғимирларди: эссиз чипталар! Шундай зўр томошани ташлаб, нима бор экан-а тупканинг тагида? Қариндошларини эртага кўрсалар ҳам бўларди-ку! Йўқ, онам томошадан кўра, болаликдан бирга ўсган, бир синфда ўқиган амакисининг қизини зиёрат қилишни афзал кўрди. Азбаройи онамнинг сўзини қайтаролмай борганимдан, эшик қўнғироғини босганимизда ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Рўзага оид фатволар

Узрсиз таом тузини тотиб кўриш, бозордан мева сотиб олаётганда танлаш учун тотиб кўриш макруҳ ишлардандир. Узрли бўлса, макруҳ эмас. Масалан, эрининг хулқи ёмонлигидан таомнинг тузини тотиб кўришга мажбур бўлса, хўжайиннинг урушишидан қўрқиб, бозор меваларини тотиб кўриб харид қилса, макруҳ эмас. Шунингдек, ёш болага овқатни чайнаб берадиган одам йўқлигидан рўзадор бўла туриб, ўзи чайнаб бериши узр…

Тўлиқ ўқиш

Энг яхши табиб

Бир вақт, бир замонларда, кўп олис томонларда, баланд  тоғлар ортида бир мамлакат бўлган экан. Бу ернинг одамлари доимо катта-катта ишлар билан банд экан, тўғрироғи уларнинг ўзи шундай ўйларкан. Бутун халқ тонг саҳардан тунгача иш устида бўларкан. Бора-бора бу ўлка аҳолиси ишим қолиб кетмасин дея, бир-биридан хабар олмайдиган бўлишибди. На баҳорнинг гўзал гуллари, на кузнинг маҳзун…

Тўлиқ ўқиш

Гўзал ҳаёт учун ҳар куни…

Етти соатдан ортиқ ухламанг; Уйғонганда кунни Аллоҳга ҳамд айтиш билан бошланг; Куннинг бир қисмини, албатта, маънавий озуқа олишга ажратинг (намоз, тасбеҳот ва китоб ўқиш каби); Камида йигирма дақиқа пиёда юринг; Ярим соат бўлса ҳам сукут рўзаси тутинг; Йўқотганларингизни санаманг, яқинларингизга хатоларини эслатишдан қочинг; Унутманг – тортишув, мунозаралардан мақсад ғолиб бўлиш эмас; Ҳаётингизни бошқалар ҳаёти билан…

Тўлиқ ўқиш

Саховат соҳиби

Бир киши масжидда ухлади. Уйғонгач, киссасидан ҳамёнини излади. Топмади. «Ўғирланган!» Масжидда намоз ўқиётган Жаъфари Содиқни кўриб, у кишига  маҳкам ёпишиб олди. – Ҳамёнимни ўғирлабсан, бу ерда сендан бошқа ҳеч ким йўқ эди, сен олгансан. – Ҳамёнингда қанча пул бор эди? – Минг динор. Жаъфар (р.а.) уйларига бориб, унга минг динор келтириб бердилар. Сўнг ҳалиги киши…

Тўлиқ ўқиш

Савиясиз ўғрилар

Уни шайтон йўлдан урибди шекилли, масжиддан чиққунимча кутишга сабри етмабди-я. Мен бўлсам, унинг учун анчагина пулимни аямагандим. Оқибатсиз! Рости, унга яхшигина меҳр қўйиб улгурган эканман. Тоғларга бирга чиқдик, ҳар ҳафта футбол ўйнардик, тонглари биргаликда югурардик у билан. Бугун бўлса, «қадрдоним» мени ташлади-кетди… Аллоҳнинг уйида шу ишни қилди-я! Ундан кўра дарёда оқиб кетса ёки ўтга тушса,…

Тўлиқ ўқиш

Умид ҳамроҳ бўлса…

Бундан бир неча йиллар олдин Америкада, ташландиқ автомобил таъмирлаш устахонасида ёш рассом яшарди. «Яшарди» дедигу аслида унинг ҳаётини яшаш деб бўлмасди. Ярим оч, ярим тўқ ҳолда зўрға кун кечирарди. Чизган суратлари «уч пулга арзимас»лигини сабаб қилиб ишлаб юрган газетасидан бўшатиб юборишганидан буён аҳвол шу. Аммо ёлғизлик, пулсизликдан қанчалик қийналмасин, умидсизликка ён бергани йўқ. Ўзини чалғитиш…

Тўлиқ ўқиш

Силаи раҳим билан

1. Киши Аллоҳ розилигини топади; 2. Бошқа бир мусулмон қалбига хурсандчилик бахш этади; 3. Дуоси ижобат бўлади; 4. Фаришталарни хушнуд қилади; 5. Севимли бўлади; 6. Иблисни ғамгин этади; 7. Узоқ умр кўради; 8. Ризқига барака киради; 9. Марҳумлар руҳини шод этади; 10. Вафот этганидан кейин ҳам яхши хотира билан ёдга олинади; 11. Мусулмонлар ўртасида ўзаро…

Тўлиқ ўқиш

Китоб ва… пайпоқ

Ҳаёт мен толибга қачон бошлар дарс, Нега энди Яшаш келмас қўлимдан? Буюк бўлганимда майда тошлармас, Тоғлар чиқар эди юрган йўлимдан. Талабалар шаҳарчасидаги бекатда автобус кутиб турарканман, менга таниш шоиринг юқоридаги мисралари қулоғимга чалинди. Кўринишларидан талаба шекилли, тўрт йигит суҳбатлашиб турар, улардан бири шерикларига қўлидаги китобдан шеър ўқиб бераётганди. Бир оздан кейин берилиб шеърхонлик қилаётган «шоир»…

Тўлиқ ўқиш

Итоатсизлик қилмоқчи бўлсанг…

Иброҳим Адҳамнинг ҳузурларига бир одам келиб: «Эй Абу Исҳоқ, ўз устимдан ҳеч назорат ўрната олмаяпман. Маслаҳат беринг, мендаги бу итоатсизликка бирор чора борми?» дебди. Шунда ҳазрат: «Агар қуйидаги бешта шарт­ни қабул қилиб, уларни амалга татбиқ эта олсанг, итоатсизлигинг сенга ҳеч қандай зиён етказолмайди». «Унда уларни тезроқ айтинг», сабрсизланибди сўровчи. – Биринчи шарт шу – Аллоҳга …

Тўлиқ ўқиш

Илк кредит карталар

Мутахассислар кредит карточкалари тарихини бобомиз Амир Темур номи билан боғлашади. Қандай, дейсизми? Бу ҳақда қуйида ҳикоя қилинади. Олис юртларда бораётган жангда аскарларга тўлаш учун пул қолмади. Шунда Амир Темур дарҳол пул келтириш учун Самарқандга чопар юборди. Аммо чопар пул ўрнига хат билан кайтиб келди. «Пулингиз тугаган бўлса, сиёсатингиз хам тугадими», дея қисқа ва аччиқ жумла…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: