2011 йил 2-сон

Муножот

Раббим! Икки мартадан ортиқроқ тақиллатсак, ҳар қандай эшикдан «Янами?» деган жавоб эшитамиз… Бирор нарсани икки марта гапириб юборсак, оғриниб айтилади «яна ўша мавзуми?» деган сўзлар… Раббим! Бизни Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма. Зотан, борлиқдаги жамики нарса Сенга, Сенинг раҳмат-мағфиратингга муҳтож. «Сўранглар, бераман», дея марҳамат қилдинг. Фойдамиз ёки зиёнимиз учунми – билмай, бир тилагимиз бўлса Сендан истайверамиз.…

Тўлиқ ўқиш

Мукофот

Шоир Абу Даллома билан Аббосий ҳукмдорлардан бири Маҳдий орасида қизиқ воқеа рўй берган экан. Абу Даллома Аббосийларни мадҳ қилиб ёзган қасидасини Маҳдийга ўқиб берибди. Қасида халифага жуда маъқул келиб: «Нима мукофот берай?» деб сўрабди. – Ҳазрати олийлари, камина қулингизга ҳеч нарса керак эмас, фақат битта овчи ит берсангиз бўлди, – дея таъзим қилибди шоир. –…

Тўлиқ ўқиш

Ихлос хосияти

Яқин ўтмишда, дарё бўйидаги қишлоқлардан бирида кекса ва фақир косиб кампири билан умргузаронлик қиларкан. Дарёнинг нариги томонида бир бозор бўлиб, жума куни, айниқса, гавжум бўлар, атрофдаги кўп қишлоқлардан харидор ва сотувчилар келишар экан. Косиб чол ҳам ўзи тиккан пойабзалларини сотиш учун ана шу жума бозорга бораркан. Дарёнинг нариги соҳилидаги бозор чолнинг уйидан кўриниб турса-да, кўприк…

Тўлиқ ўқиш

Ибодати соний

Шайх Мўмин Шерозий масжидда ҳирқаларини ямаб ўтиргандилар. Бир киши келиб, салом берди ва ёнларига ўтирди. Шайх ундан сўрадилар: «Нима ниятда келдинг?». У деди: «Ҳаж ниятида». Шайх: «Онанг борми?» деган саволларига «ҳа» жавобини олгач, айтдилар: «Уйингга қайтиб, онанг хизматини қил». У кишининг юзида бу гапдан норозилик аломати кўринди. Шунда шайх дедилар: «Мен эллик бора бош яланг,…

Тўлиқ ўқиш

Домланинг айтганини қилгину… Муҳим

Бу мақолнамо гап ҳаммамизга таниш, шундай эмасми? У қаердан келиб чиққан? Нима сабаб бўлган? Ахир уламолар доимо элнинг олдида юриб, динимиз аҳкомларига амал қилишда барчага ўрнак бўлиб келишган-ку! Тўғри, гуруч курмаксиз бўлмаганидек, аҳён-аҳёнда, диний соҳадаги кишилар орасидан ҳам ана шундай курмаклари чиқиб туради. Юқоридаги мақолнамо гапнинг келиб чиқишига ҳам уларнинг ихлоссиз амаллари, носамимий гап-сўзлари, яъни,…

Тўлиқ ўқиш

Дил имон талабида

Зикр этар кимдир висол, ким риё талабида, Илм олар кимдир амал, ким зиё талабида. Олтин ишқида кимлар жон тикиб оворадир, Мисдан зар олмоқ учун ким кимё талабида. Биров дер «дунё бозор», биров айтар «қиморгоҳ», Ким виждонин пуллагай, ким ҳаё талабида. Ўтиб бормоқда умр, курашиб икки жавҳар: Дил имон талабида, тан дунё талабида. Ашким шиддати етмас…

Тўлиқ ўқиш

Елимлашиб бораётган дунё

Илгарилари сотиб олган нарсамиз қоғоз пакетга солиб бериларди. Уни кўтариб юриш қийин бўлгани учун бозорга борган одамнинг ёнида албатта қўшимча халта бўларди. Бугун хизмат кўрсатиш даражаси юқори, дўконларда чиройли сув қоғозлардан фойдаланиляпти. Пишиқ, енгил, қулай. Баъзиларига савдо қилган жойингиз номи, манзили ҳам ёзилган. Кўриб, кўнглингиз яйрайди. Ривожланиш шишаларга ҳам таъсир этди, улар «баклашка»га айланди. Рўзғор…

Тўлиқ ўқиш

Олдин ниятда холис бўл

Ривоятга кўра, бир дарахтга одамлар ибодат қилишар, Аллоҳга ширк келтиришарди. Бир киши Аллоҳ учун ғазабнок бўлиб, кесиб ташлаш учун ўша дарахт олдига келди. Шу пайт шайтон инсон суратига кириб, унинг ёнида пайдо бўлди ва сўради: – Нима қилмоқчисан? – Аллоҳ қолиб, Унинг ўрнига ибодат этилаётган бу дарахт­ни кесиб ташламоқчиман, – жавоб берди бояги киши. Шайтон…

Тўлиқ ўқиш

Почтангиз бўлса эди…

У ишсиз юрган кунларидан бирида «Майкрософт» компаниясига фаррош кераклиги ҳақида эшитиб, дарҳол айтилган манзилга етиб борди. Топширилган юмушларни чиройли бажариб, синовдан яхши ўтди. Бир муддатдан кейин у кадрлар бўлимида ўтирарди. – Ишга қабул қилиндингиз. Бизга интернет манзилингизни қолдирсангиз, керакли ҳужжатлар рўйхатини юборамиз. Ҳужжатлар расмийлаштирилгач, ишни қачондан бошлашингизни ҳам интернет орқали маълум қиламиз. Бироқ унинг компьютери…

Тўлиқ ўқиш

Уйимизга меҳмон келса… Муҳим

«Меҳмон кутиш яхши, фақат вақтинг, шароитинг бемалол бўлса…» Биринчи эшитганимда бу жумла эриш туюлганди. Балки сиз ҳам ҳайрон бўлаётгандирсиз? Лекин дарров юқоридаги сўзларга таъна тоши отишга шошилманг. Агар шундай қилсангиз, менга ўхшаб тилингизни тишлаб қоласиз, отган таъна тошларингиз ўз бошингизга ёғилади. Яъни, шундай – олдиндан тайёрланган, қачон ва қанча киши келиши аниқ меҳмондорчиликлар бўлса, жуда…

Тўлиқ ўқиш

Улуғлар қалб ҳақида…

Ҳорис (рҳ. а.) айтадилар: «Банданинг бошига келадиган энг буюк бало қалбининг Аллоҳдан узилишидир»; Робиатул-Адавия айтадилар: «Инсонлар Аллоҳдан узилиб, дунёга шўнғишди. Агар дунё севгисидан қутула олсалар эди, қалблари фаришталар оламида сайр этиб, ҳеч ерда бўлмаган фойдалар билан қайтган бўларди»; Холид ибн Саъд айтадилар: «Ҳар бир банданинг бошида бўлганидек, қалбида ҳам икки кўзи бўлади. Бошидаги кўзлари билан…

Тўлиқ ўқиш

Мен бўлмасам ҳам…

Қадим замонда бир мамлакат бўлган экан. Кунлардан бир куни ўша мамлакат подшоҳи мулозимларига ҳовуз қазишни буюрибди. Буйруғи бажарилгач, тун давомида ҳар хонадон бир пиёладан сут қуйсин ва тонггача ҳовуз сут билан тўлдирилсин, деб фармон берибди. Ўша кеча хонадонлардан бирининг соҳиби ҳам ҳамма қатори бир пиёла сут олиб ҳовуз томон йўл олибди. Аммо остонага етгач, хаёлга…

Тўлиқ ўқиш

Йўл узун, лек манзил ёруғ

«Риёсиз амал қилиш осон эмас, том ихлосли бўлиш ундан ҳам мушкул. Ҳаммасидан қийини, риё аралашган амал Аллоҳ ҳузурида мақбул эмаслигини била туриб ибодат қилавериш…» Бу мулоҳазангиз шу масалада ўйланиб юрган кунларимда дугонам айтган сўзларни яна бир бор хотирлатди: «Шайтон одамнинг ожиз томонини билиб олса, уни ўша хусусда йўлдан уришга ҳаракат қилади. Ноўрин фикрларни мантиқли, ишнинг…

Тўлиқ ўқиш

Надоматга ўрин йўқ!

1924 йили Парижда ўтказилган Олимпиада ўйинларида эшкак эшиш бўйича ғолибликка асосий даъвогар АҚШ терма жамоаси эди. Жамоа аъзоси Билл Хевенснинг эса кўнгли хавотирда. Чунки шифокорлар берган хулосага кўра, рафиқасининг кўзи ёриш кунлари мусобақалар билан бир вақтга тўғри келиши мумкин. Ўтган асрнинг йигирманчи йилларида Париждан Нью-Йоркка тезкор самолётлар йўқ, уммонни фақат оғир кемаларда сузиб ўтиш мумкин…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳ таоло розилигини топиш

Ислом инсонларни бахт-саодатда яшашга ва муомала-муносабатларда одоб-ахлоқли бўлишга тарғиб қилади. Кишиларни ҳақ сўз айтиш, ростгўй бўлиш, адолат тарозусига риоя этишга, интизомсизлик, лоқайдлик ва жаҳолатга қарши туришга чорлайди. Мулоҳазали мусулмон ҳар доим илоҳий назоратни ҳис этади ва ҳар бир сўзини ақл, нақл мезонига солиб ўлчаганидан сўнггина айтади. Аллоҳ ва инсонларни рози қиладиган сўзларни сўзлайди. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг:…

Тўлиқ ўқиш

Кўнгил сизга интизор, дўстим!

Онам кўнглимга қарай-қарай, кўнгил одами қилиб ўстирди мени. Бунинг натижаси ўлароқ, ўзим ҳам ҳамманинг кўнглига қарайдиган бўлиб улғайдим. Баъзан уни хафа қилмадимми, бунинг дилини оғритиб қўймадимми каби саволлар ичра, бировлар кўнгли билан ҳисоблаша-ҳисоблаша чарчайман. Фақат чарчайман, аммо норози эмасман. Чунки ўз кўнглимга берадиган катта таскиним: ўзгалар дилини авайлашда Аллоҳг розилиги бор! Дўстларим ҳам худди ўзим…

Тўлиқ ўқиш

Имом Мотуридий мероси

Буюк мутафаккир, аллома Абу Мансур Мотуридий ўз таълимоти, илмий асарлари билан Мовароуннаҳрда соф ислом таълимотининг шаклланиши ва ривожланишига катта улуш қўшган. У ақидавий илмларнинг такомилга етишида катта ишни амалга оширди – ҳанафийлик таълимотига асосан уларни қайта ишлаб чиқиб, маълум тизимга солди. Бу таълимотнинг Ўрта Осиё халқлари урф-одатлари билан уйғунлашганини қарашлари орқали кўрсатиб берди. Мотуридий асос…

Тўлиқ ўқиш

Чин саховат

Улуғлардан Ҳайён ибн Ҳиболнинг мажлисига орифа аёллардан бири келди ва сўради: – Орангизда менинг саволларимга жавоб бера оладиган бирор киши борми? Мажлис аҳли шу кишидан жавоб оласиз, дея Ҳайён ибн Ҳиболни кўрсатишди. – Сизнингча саховат нима? – сўради аёл. – Кўп садақа ва эҳсон қилиш, – деди Ҳайён ибн Ҳибол. – Бу айтганингиз дунё билан…

Тўлиқ ўқиш

Чопон ва паранжи

  Шаҳарнинг дилрабо, чиройлиқ боғлариға кирар эдим. Кирар эдим мен бир вақтлар шаҳарнинг дилрабо боғларига. Калта, ихчам пичимлик кийимлар кийган озода йигитлар, келишган, кўклам туслик ва тортқич ранглик кўйлак кийган қизлар… Келишган қизлар, озода йигитлар у ёқдан-бу ёқға аста-аста босишиб ўталар, ўталар эди қўлтиқлашиб… Ихчам кийимлик, катта-катта келишган тугмалик йигитлар ва ҳирс қўзғатқучи кўйлак кийган…

Тўлиқ ўқиш

Гўзаллик сири

Ёши улуғ, аммо ҳануз чиройини йўқотмаган аёлдан бундай натижага эришишда қандай воситалардан фойдаланишини сўрашибди. Аёл шундай жавоб берибди: Лаблар жилоси учун ҳақиқат; Овоз майинлиги учун дуо; Кўзлар чиройи учун ҳаё, марҳамат; Қўллар гўзаллиги учун саховат; Вужуд бардамлиги учун ҳалоллик; Қалб нурафшонлиги учун муҳаббат ва шафқатдан фойдаланаман. Бошқа воситалардан фарқли томони – уларни пулга сотиб олишга…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: