2011 йил 1-сон

Кечаларнинг энг қутлуғи Муҳим

Рабиъул-аввал ойининг 11 ва 12-кунлари орасидаги кечани бутун дунё мусулмонлари байрам сифатида нишонлашади. Чунки бу кечада Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) таваллуд топганлар. Ислом олимлари мавлид кечасини Қадрдан кейинги энг қийматли кеча, дейдилар. Ушбу муборак дамларда мусулмонлар Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ёд этиб, мавлидхонлик қилишади, у зотга салавоту саломлар йўллашади. Чунки бу энг савобли амаллардандир. Лекин кишилар орасида мавлид…

Тўлиқ ўқиш

Сизни соғиндик

  Сизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, Сизга Аллоҳнинг марҳамати ёғилсин, Расулуллоҳ (с.а.в.)! Яна Сизни соғиндим, жуда соғиндим: Сизга салавот айтиш учун, Сиз билан диллашиш ва дардлашиш учун бедорман. Эй Оламларнинг Сарвари (с.а.в.), бир қориндан талашиб тушган ака-укалар ота-онаси тириклигидаёқ уй, мол-мулк талашганини кўрсам, бағрим тилинади. Сиздек Яратганнинг мангу Ошиғи бутун дунёни бир тирноққа арзитмасдан, эски кулбада…

Тўлиқ ўқиш

Иммунитет ҳақида

  Организмнинг ҳимоя қатлами ҳисобланган иммунитет, унинг бир бутунлиги учун ҳам жавобгар ва масъулдир. Иммунитет организмни мавжуд заҳиралари тугагунга қадар ушлаб туради. Дейлик, тумовга чалиндингиз ёки бирор ерингизни кесиб олдингиз. Сизда иммунитет қай даражада эканлигини касалликнинг давом этиш муддати ёхуд жароҳатнинг битишига қараб аниқлаш мумкин. Жароҳат тез битса, тумов тез чекинса, демак, организмингизда иммунитетлилик даражаси…

Тўлиқ ўқиш

Увуз (оғиз) сутини ичса бўладими? Муҳим

Савол: Халқда «увуз (оғиз) сути» (баъзи вилоятларда эса  «палла сути») деб аталадиган сутнинг бир тури бор. Баъзилар уни ичса бўлади, дейди, бошқалар ичиш мумкин эмас, дейишади. Бу ҳақда динимизда нима дейилган?   Жавоб: Янги туққан сигир, қўй ва шу каби ҳайвонларнинг сутларини оқармасдан ичиш жоиз эмас, ҳаромдир. Сабаби шуки, унга қон аралашган бўлади. Шунингдек, тиббий…

Тўлиқ ўқиш

Гуноҳни банда қилади…

  Шайх Саъдийнинг «Гулистон»ида шундай ҳикоя келтирилади: «Гуноҳкор инсонлардан бири қийинчилик кунларида Аллоҳдан мағфират сўраб ёлворди. Ҳақ таоло марҳамат қилиб, фаришталарига деди: «Мен бу бандам дуосини қабул қилдим, уни афв этдим. Чунки унинг бу қадар ёлвориши ва йиғлашидан ҳаё қилдим». Аллоҳ таолонинг карамини кўрки, гуноҳни банда қилади, Ҳақ таоло уялади».…

Тўлиқ ўқиш

Юксак мақом сабаби

  Ҳасан Басрийнинг ҳузурларига бир аёл келиб деди: – Менинг якка-ю ягона қизим ўлди. Бу мусибатга чидай олмаяпман. Сиздан илтимос, менга бир дуо ўргатинг, қизимни ҳеч бўлмаса тушимда кўрай. Ҳасан Басрий аёлга истаганини ўргатдилар. Аёл кетди, лекин эртаси куни кечагидан ҳам қаттиқроқ йиғлаб келди: – Қизимни тушимда кўрдим, аммо жуда ҳам қаттиқ азобланаётган ҳолда эди.…

Тўлиқ ўқиш

Онага хизмат

  Бир хаста аёлнинг иккита ўғли бор эди. Ака-ука ҳар кеча навбатлашиб оналарига қараб чиқишарди. Ука ўз навбатчилигида кўпроқ ибодат билан машғул бўлар ва бундан фахр қиларди. Бир кеча акасининг навбатида: – Бу кеча ҳам дам ола қолинг, мен барибир туни билан ухламай ибодат қиламан, – деди. Акаси рози бўлди. Ука ярим тунда саждага бош…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг адолати

  Ривоятларга кўра, бир куни Мусо (а.с.): – Аллоҳим, баъзи инсонлар золимларнинг зулми жазосиз қолаверади, деб ҳисоблайди, – дедилар. – Ҳолбуки, Сенинг адолатинг муҳаққақ юзага чиқади, золим зулмининг жавобини, албатта, олади. Менга шундай ўрнак кўрсатки, уни эшитган кишилар зулм ва ҳақсизлик қилишдан тийилсин. Қилган ишига жазо тайин эканини билсин. У зот (а.с.)га шундай жавоб бўлди:…

Тўлиқ ўқиш

Бугунги ҳолингиз яхшироқ

  Ҳазрат Али (к.в.) айтадилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) билан ўтирганимизда  Мусъаб ибн Умайр (р.а.) келиб қолди. Эгнида теридан ямоқ солинган ҳирқа бор эди. Унинг чиройли кийиниб юрган даврларини эслаб, Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кўзларига ёш тўлди. Сўнгра шундай хитоб қилдилар: – Сиз пешин пайтигача бошқа, пешиндан кейин яна бошқа либос киярдингиз. Лекин худди Каъбани безагандек уйларингизни зийнатлайдиган пайтлар…

Тўлиқ ўқиш

Амаким берган дарс

  Юзидан нур таралиб турадиган, ҳар гал келганда ҳазил-ҳузуллари билан уйимизни қувончга тўлдирадиган амаким бу сафар дарвозахонада йиғлаб ўтирардилар. Ёнларига бордим: – Нега йиғлаяпсиз, амаки, уйда бирор гап бўлдими? – Йўқ, тинчлик, – дедилар. Ҳайрон бўлдим: – Унда нега йиғлаяпсиз? Бирдан ҳўнграб юборган амаким бўғиқ овоз билан жавоб бердилар: – Расулуллоҳ (с.а.в.)ни эсладим, жиян… Бу…

Тўлиқ ўқиш

Орзу қилиш билангина…

  Бир одам Расулуллоҳ (с.а.в.)ни тушида кўришни орзу қиларди. Бунинг йўлини илмли кишидан сўради. Олим айтди: – Уйқу олдидан шўр балиқ еб ёт, аммо сув ичма! Киши ҳайрон бўлди – Расулуллоҳ (с.а.в.)ни тушда кўриш билан шўр балиқ ейиш орасида қандай боғлиқлик бор? Лекин шундай бўлса-да, олим айтган ишни қилди. Қанчалик чанқамасин, сув ичмади. Саҳаргача тушига…

Тўлиқ ўқиш

Ҳақиқий мўмин

  Саодат асрининг гўзал кунларидан бирида Расулуллоҳ (с.а.в.) асҳобларидан қандай тонг оттиришганини сўрадилар. Улар мўмин бўлиб тонг оттиришганини айтишди. Шундан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) улардан: «Имонингизнинг аломати нима?» – деб сўрадилар. Саҳобалар айтишди: – Балога сабр қиламиз, қувончли дамларда шукрона келтирамиз, қазо ва қадарга рози бўламиз. Бу сўзларни эшитиб Расули акрам (с.а.в.) шундай дедилар: – Аллоҳга…

Тўлиқ ўқиш

Барча ёмонликларнинг боши

  Ривоятга кўра, ҳазрат Али (к.в.)нинг олдиларига бир киши келиб деди: – Эй мўминлар амири, мен ёлғон сўзлайман, ўғрилик қиламан, шароб ичаман, бошқа гуноҳларим ҳам бор. Уларнинг ҳаммасидан бирданига халос бўлишни истайман. Менга шундай фазилатни айтингки, гуноҳ қилишдан халос бўлай. – Ёлғон сўзлашдан сақлан, – дедилар ҳазрат Али (р.а.). У доимо рост гапиришга аҳд қилиб,…

Тўлиқ ўқиш

Расулуллоҳ севган ичимликлар

  Оиша онамиз (р.а.)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг энг яхши кўрган ичимликлари ширин ва салқин шарбатлар эди. Асал, хурмо ва қуритилган узум (ма­йиз)дан тайёрланган шарбатларни ҳам хуш кўрардилар». Асал шарбати ва сут Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг энг севимли ичимликлари эди. Ҳадиси шарифларида сут ҳақида шундай деганлари ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло бир кишига таом едирганида, у одам: «Аллоҳим,…

Тўлиқ ўқиш

Яримта савоб

  Бу воқеани менга бир танишим ҳикоя қилиб берган эди: «Меҳмонга кетаётгандим. Метродан чиқишда ҳасса ушлаган кўзи ожиз киши турган экан. Унинг қўлидан тутиб, зинадан юқорига олиб чиқиб қўйдим. Билардимки, у ҳали манзилига етмаган. Лекин шошаётганим учун (Аллоҳим, меҳмонга боришга-я!) «Майли, яхши етиб олинг», дедим-да, узр сўраб йўлимда давом этдим. Кейин йўналишли таксига чиқдим. Энг…

Тўлиқ ўқиш

Расулуллоҳ севган егуликлар

  Сарвари коинот (с.а.в.) таомни жуда иссиқ ҳолда ейишни ёқтирмаганлар; Оиша (р.а.)дан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг нонхуруш сифатида суйиб ейдиган таомларидан баъзилари қуйидагилар: қўйнинг қўли, қийма, кабоб, товуқ гўшти, гўштли шўрва, тирит (араб миллий таомларидан бири), қовоқ, зайтун ёғи, пишлоқ, қовун, тарвуз, ҳолва, асал, хурмо; У зот (с.а.в.) ҳеч қачон бирор таомни камситмас, ёқса ер,…

Тўлиқ ўқиш

Одил ҳукм

  – Нега бу ишни қилдинг? Бундай қилмишнинг сабаби нима? – терговчининг ўткир нигоҳи юракнинг тубига қадар тикилаётгандек эди. Суд мажлисида эса умрини зулму ноҳақликка қарши курашиб ўтказган, шу зайл сочлари оқарган, ҳар сафар янги жиноятнинг гувоҳи бўлганида бир қалқиб тушадиган Прокурорнинг виқорли товуши янгради: – Уни жазолаш шарт. Бу қилмиши учун жиддий жазо чораларини…

Тўлиқ ўқиш

Буюк хулқ соҳиби

  Ҳужжатул-ислом номи билан танилган Имом Ғазолий, Бухорий, Термизий, Табароний, Имом Муслим, Имом Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа каби исломнинг етук алломалари Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг гўзал хулқларидан баъзиларини шундай баён этишган: «Расули акрам (с.а.в.) инсонларнинг энг хушфеъли, энг мард, энг одил ва энг номуслиси эдилар. Саховатда у зот (с.а.в.)нинг тенглари йўқ эди. Аллоҳ у кишига насиб…

Тўлиқ ўқиш

Хотиржамлик боиси

  Ўрикзорда Абдуғаффор ҳожи исмли тақводор, ҳалим, оқибатли инсон бор. Бир куни шу кишиникига ўғри тушди. Меҳмондорчиликдан кечроқ қайтган эр-хотин ҳовлига киришди-ю қандайдир кўнгилсиз воқеа бўлганини сезишди. Дарвоза берк тургани ҳолда хоналарнинг эшиклари бузилган, уй ичи эса ағдар-тўнтар бўлиб ётарди. Ўғрилар пул ва қимматбаҳо буюм ахтариб, ҳатто тахмондаги кўрпаларни ҳам ерга тўшаб ташлашибди. Яқинда эски…

Тўлиқ ўқиш

Ўртар

  Ғуссалардан олтин қафас қургандайман, Лахча-лахча чўғ устида юргандайман, Бу дунёда ижарада тургандайман, Толе деган қилмас писанд, Машраб бобо. Енгилгина қўшиқлари ялло-ялло, Оёқларнинг остиндаги лойми, тилло? Каминанинг тахаллуси чаламулло, Тутумим ҳам шунга монанд, Машраб бобо. Нега келдим манов ғурбат маконига? Тутиб бердим ўзимни ғам пайконига, Кўзим куйди кириб севги дўконига, Жандангиздан олмадим панд, Машраб бобо.…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: