2010 йил 4-сон

Сўнгги сўз

Энг аввало водий қишлоқларидан бирида содир бўлган воқеа­ни келтириб ўтай. Қўшни бола бизникига ҳовлиқиб кириб бобосининг аҳволи оғирлашганини, уйда ҳеч ким йўқлигини айтди. Ортидан югурдим. Кирсам, тўқсонга яқинлашиб қолган Қурбон ота кўзини шифтга қадаб, оғир нафас олиб ётибди. У кўпдан буён бемор: бир қўл-оёғи шол, қон босими баланд, юраги хаста эди. «Дўхтир чақирайми?» – деб…

Тўлиқ ўқиш

Мусулмонга таъриф

Мусулмон киши сувга ўхшайди. Уни қайси идишга солсангиз ўша идишнинг шаклини олади. Мисол учун пиёлага қуйсангиз пиёла, гулдонга қуйсангиз гулдон шаклига киради. Мўмин ҳам худди шундай – Аллоҳнинг буйруқларига эгилувчан, Унинг иродасига мослашувчан бўлади. Агар пиёлага қаттиқ нарсани жойлашга уринсак ё пиёла синади ёки ўша нарса бўлинади. Шунга ўхшаш биз ҳам сувдайин юмшоқ бўлмай, итоатсизлик…

Тўлиқ ўқиш

Эй дўст!..

Камалак мисол табассум қил. Ишқнинг бир исми қайғу бўлса, билгинки, яна бир оти бахт. Ярми машаққат бўлса, ярми саодат… Изтироб чекканингда, сен учун кимдир йиғласа, У чин дўстинг… Дўстларинг билан шундай яшаки, бир кун душманга айланганларида, сенга қарши айта оладиган сўзлари бўлмасин. Душманинг билан шундай муносабатда бўлки, бир кун сенга дўст бўлганида, юзинг қизармасин… Танасига…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаққа риоя

Ҳазрати Умар (р.а.) хасталаниб қолдилар. Табиблар даво учун асал ейишни тавсия қилишди. Халифанинг уйларида асал йўқ, мавсуми бўлмаганлиги сабабли бозорлардан ҳам топилмади. Фақат бир жойда – давлат хазинасида асал бор эди. Ҳазрати Умар одамларни йиғдилар ва шундай дедилар: – Шифо мақсадида давлат хазинасидаги асалдан бир миқдор олмоқчиман. Ижозат берасизларми? Халифанинг ҳаққа бу қадар риоя қилишидан…

Тўлиқ ўқиш

Мазали ва фойдали Муҳим

Одатда, эрталаб чой ёки кофе истеъмол қилинади. Лекин бу ичимликлар ўрнини сабзи, ўрик, қовоқ ва шафтоли шарбатларидан бирига алмаштирсак, саломатлик учун жуда фойдали. Чунки улар мазали бўлибгина қолмай, организмимизга ижобий таъсир кўрсатадиган витамин ва моддаларга бой. Ушбу шарбатлар терини озиқлантиради, томир деворларини мустаҳкамлайди, кўз нурини оширади. Яхши ҳазм бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди. Аммо овқат билан бирга…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар ишда бир ҳикмат бор

Ҳар галгидек ишга йўл оларканман, тонгги дуоларимни яна бир карра ёдга олдим. Бугун, Худо хоҳласа, барча ишларим амалга ошади. Анчагина кирим ҳам қиламан… Аммо қанча уринмай, режаларимнинг ҳеч бирида илгарилаш бўлмади. Уйга қайтаяпман, кайфиятим тушкун. Миямда эса битта ўй айланади: «Шунча дуо қиламан, лекин ҳеч бири ижобат бўлмайди. Қанчадан-қанча Яратганни бир марта эсга олмайдиганларнинг ошиғи…

Тўлиқ ўқиш

Берсанг – ўзингга, йиғсанг – ўзгага

Басра шаҳрида бир хасис киши бор эди. У нодонлик билан олтин-кумуш йиғишга муккасидан кетганди. Ҳотам Тай саховат ва карам кўрсатишда қанча ном қозонган бўлса, у динор ва дирҳам йиғишда ундан машҳурроқ эди. Ушбу хасис ва пасткаш киши кўп машаққат чекиб, битта-битталаб олтин йиғар эди. У катта бир хазина тўплагач, уларни ерга кўмди. Бу очкўз яна…

Тўлиқ ўқиш

Жаннат тўлови

Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳаммомга бордилар. Лекин пуллари бўлмагани учун, қанча ялинсалар ҳам, ичкарига қўйишмади. Бўйинлари эгик ҳолда ортга қайтаётган Иброҳим Адҳам шундай ҳайқириб йиғладиларки, бир зумда атрофларига одамлар тўпланди. Бири олиб, бири қўйиб ҳазратни юпата кетишди: – Бунчалик қайғу чекишингизга ҳожат йўқ, сиз учун ҳаммомга, мана, биз пул тўлаймиз! Шунда Иброҳим Адҳам йиғилганларга: – Сизлар…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар машаққат ортида… Муҳим

Ёшлигимдан ўқитувчи бўлишни орзу қилардим. Шунинг учун ҳам гимназияни битиргач, университетнинг филология факультетига ҳужжат топширдим. Лекин киролмадим. Бу менга катта зарба бўлди. Устозларим ҳам, ўзим ҳам ўқишга кириб кетишимга ишонган эдик… Аммо ортга чекинмадим. Шундай хулоса қилдим: «Бу ютуққа эриша олмадимми, демак, олдинда бундан ҳам яхши ва хайрлироқ натижа кутиб турибди». Шу ишонч билан яна…

Тўлиқ ўқиш

Қурбон ҳайитига тайёрмисиз?

Эртага бутун мусулмон оламининг байрами. Ҳайит куни қуйидагиларни бажариш тавсия этилади: 1. Барвақт уйқудан уйғониш. 2. Ғусл қилиш. 3. Мисвок ишлатиш. 4. Хушбўйлар суриш. 5. Янги ёки покиза кийим кийиш. 6. Урушганларни яраштириш. 7. Қабрларни зиёрат қилиш. 8. Очиқ чеҳра билан юриш. 9. Масжидга барвақт бориш. 10. Мўминларга салом бериш. 11. Мўминларни байрам билан табриклаш.…

Тўлиқ ўқиш

Эртага Арафа!

Расулуллоҳ Арафа кунининг жуда муборак ва файзли кун эканлигини бир неча бор айтганлар. Жумладан, ҳадисларда шундай дейилади: «Арафа кунини ҳурмат қилингиз! Зеро, Арафа Аллоҳ қадрлайдиган кундир». Арафа куни рўза тутганларнинг икки йиллик – ўтган ва келаси йилги гуноҳлари кечирилади. Барча мусулмонлар (аёллар паст овоз билан) арафа куни бомдоддан то Қурбон ҳайитининг 4-кунидаги аср намозига қадар…

Тўлиқ ўқиш

Онамга сўз берганман

Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари илм олиш мақсадида Бағдодга кетадиган бўлди. Йўл олдидан онаси отасидан қолган 80 динор пулни кийимининг ички томонига тикиб берди. Ўғлини кузатаркан, тўғри бўл, ҳамиша рост гапир, дея уқтирди.Кичик Абдулқодир йўлда талончиларга учради. Ундан пулининг яширилган жойини сўрашганида, айтди. Пул ростдан ҳам айтилган жойдан чиққанда, талончиларнинг бошлиғи: «Нимага пулларинг қаердалигини айтдинг?» – дея…

Тўлиқ ўқиш

Тақво ва одоб сафари

Макка ва Мадина. Бирида Исломнинг қибласи бўлмиш Каъба, иккинчисида Аллоҳнинг севимли элчиси, раҳмат пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг қабр ва масжидлари жойлашган муборак масканлар… Ҳар йили ҳаж мавсумида дунёнинг тўрт томонидан бу гўшалар томон сел мисоли оқади инсонлар. Худди денгизга шошилган сувлар каби… Интизор кўзлар, соғинчга тўлган диллар, ихлосга йўғрилган ниятлар ила… Зотан, бу шундай ибодатки,…

Тўлиқ ўқиш

Бахт осмондан тушмайди

«Биз ҳеч қачон яхши оила бўлолмаймиз. Бугун аҳвол шу бўлса, эртадан нима умид? Йў-ўқ, бунга ҳозироқ нуқта қўйиш керак!» Давримиз ёшларининг аксарияти оила ҳаётида кичиккина муаммога дуч келгани замон ана шундай тўхтамга келишади ва ўзларини ҳақ деб билишади. Аслида ҳам шундайми? Тўғри, баъзан охири кўринмаган изтироблар ичра, ажралишдан бошқа имконияти қолмаган тақдирлар мавжудлиги ҳам бор…

Тўлиқ ўқиш

Зулҳижжанинг илк ўн куни

Ибн Аббос (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қиладилар: «Аллоҳ таоло Одам (а.с.)нинг тавбасини зулҳижжа ойининг биринчи кунида қабул қилди. Бу кунда ким рўза тутса, Аллоҳ унинг барча гуноҳларини кечиради. Иккинчи куни Юнус (а.с.)нинг тавбаси қабул қилинди ва балиқ қорнидан эсон-омон халос бўлди. Ҳар ким бу кунда рўза тутса, Аллоҳ ҳеч кам-кўсти бўлмаган бир йиллик тоат-ибодатнинг савобини…

Тўлиқ ўқиш

Бўлмадук

Ҳеч келдук бир танни дардига дармон бўлмадук, Минг гуноҳ қилдигу бир соат пушаймон бўлмадук. На насиҳат англадук, на сидқ билан солдук қулоқ, Марди комилмиз дедук, ҳаргиз мусулмон бўлмадук. Йўлни устида Сақар бордур гузаргоҳи Сирот, Охиратни хавфидан бир дийда гирён бўлмадук. Сад ҳазарон мурдани тобутга миндурдик вале, Умр ўтти воқифи аҳли гўристон бўлмадук. Йўлни боғлабдур Азозил…

Тўлиқ ўқиш

Камтарлик

Булутдан денгиз юзига тушган томчи ўз-ўзига деди: – Бу улкан денгизнинг олдида мен йўқман десам, тўғри бўлади. Ўзининг кичиклигини тан олиб, уялиб турган томчини садаф ўз бағрига олди. Шундай қилиб, тақдир томчини шу қадар юксалтирдики, султонларнинг тожларига лойиқ инжу бўлди. Ўзини билгани учун, шунчалик улуғликка етишди… Бир киши мушкул масаланинг ечимини сўраб, Ҳазрат Али (к.в.)га…

Тўлиқ ўқиш

Кўчмайдиган карвон

Қабристондан келаётган телба кишидан сўрашди: – Қаердан келяпсан? – Шу яқин ўртага тўхтаган карвоннинг ёнидан, – жавоб берди телба. – Улардан нимани сўрадинг? – Қачон кетасизлар энди, деб сўрагандим, улар: «Сизлар келиб бизга қўшилганингиздан кейин биргаликда кетамиз», дейишди.…

Тўлиқ ўқиш

«Рамазон айтиб келдик…» мақоласини ўқиб

«Рамазон айтиб келдик эшигингизга…» Шу сўзлар билан бошланувчи қўшиқ барчамизга болалигимизни эслатиши табиий. Чунки унда болалик давримизнинг рамазон ойи билан боғлиқ қувончлари, завқу шавқлари бор. Бироқ, бугунга келиб… Ифторлик дастурхонига ўтиргандан эшик қўнғироғи жиринглаб, болаларнинг овози эшитилади: «Рамазон айтиб келдик…» Ўзинг ва оилангга раво кўрган энг яхши ширинликларни болаларга ҳам илиниб эшикни очасан. Лекин улар…

Тўлиқ ўқиш

Аҳамиятлиси…

Жалолиддин Румийнинг жуббалари эгниларида экан, йиртилган жойини тикаётган аёллари шундай ўйлади: «Кийимни одамнинг устидалигида тикаётганда оғизга бирор нима тишлаб турилмаса, бахтсизлик келтиради. Мавлоно ҳам шундай қилсалар бўларди…» Румий ҳазрат рафиқаларининг кўнглидан кечганларини сезиб: «Сен хотиржам тикавер. Мен оғзимда «қул ҳуваллоҳу аҳад»ни маҳкам тутиб турибман», дея юқоридаги ишончнинг ботил эканини билдирдилар.…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: