2010 йил 3-сон

Эҳтимол, бу охирги рамазондир…

Рамазон… Расулуллоҳ (с.а.в.), асҳоби киром ўн бир ой мобайнида интизорлик билан кутган қутлуғ мавсум. Солиҳ салафлар: “Аллоҳим, бизларни рамазонга етказ”, дея йўлларига кўз тутган муборак кунлар. Гуноҳларнинг кечирилишига умид уйғотган раҳмат-мағфират ойи… Биз уни қандай кутиб, қандай кузатяпмиз? Эътибор қилсак, Расулуллоҳ (с.а.в.), асҳоби киромнинг “рамазонлари” ва бизнинг “рамазонимиз” ўртасида осмону ерча (балки ундан ҳам катта)…

Тўлиқ ўқиш

У тупроқ бўлса, сен сув бўл!

Кунларнинг бирида Мавлоно Румийнинг ҳузурига тортишиб қолган икки кишини келтиришди. Мавлоно уларга ярашишни тавсия қилиб, шундай насиҳат қилди: “Аллоҳ баъзи инсонларни сувдек майин, тавозели, доимо пастга оққан ва юмшоқтабиат қилиб яратган. Баъзиларининг табиатини эса, тупроқ ва тош каби қаттиқ қилган. Сув тупроққа қоришиб, дарахтларнинг ўсиши, жонзотлар ҳаётининг давом этишига сабаб бўлади. Шу тарзда сувдан қалблар…

Тўлиқ ўқиш

Ҳидоят илоҳий тақдир билан

Ривоятга кўра, Аллоҳ таоло руҳларни яратгандан сўнг уларга: – Мен сизнинг Раббингиз эмасманми? – дея савол берди. – Албатта, Сен бизнинг Раббимизсан, – жавобини олгач, Аллоҳ таоло руҳларга икки маротаба сажда қилишни амр этди. Баъзи руҳлар бу амрни илоҳий муҳаббат ва тавозе билан адо қилишди. Улар дунё ҳаётида мусулмон ота-онадан туғилиб, Яратган ҳузурига шу ҳолда…

Тўлиқ ўқиш

Рамазон айтиб келдик…

Байрам – шодлик, хуррамлик. Шу боис рамазон ойи энг улуғ байрамдек туюлади менга. Ахир, ҳар онида илоҳий раҳматни туйиб яшасанг, бир яхши амалингга ўн савоб топсанг, гуноҳларинг мағфират қилинса… қувонмай бўладими?! Ана шу байрамнинг ўзига хос қўшиғи бор: “Рамазон айтиб келдик эшигингизга, Худойим ўғил берсин бешигингизга…” Қўшиқ турли жойларда турлича давом этади. Аммо ҳаммасида бир…

Тўлиқ ўқиш

“Олинг, зар чопоним…”

Улуғ шоир Шайх Саъдий оддийгина ҳаёт кечирар эди. Бир куни Шероз шаҳрининг бой савдогарларидан бири зиёфат бериб, Шайх Саъдийни ҳам таклиф этибди. Шайх зиёфат берилаётган хонадонга яқин бориб, кўрсаки, мезбонлар ҳам, ташриф буюраётган меҳмонлар ҳам жуда башанг кийинган. Либоси жуда оддий бўлган Саъдий бир бурчакда ичкарига таклиф қилишларини кутибди. Аммо ҳеч ким унга аҳамият бермабди.…

Тўлиқ ўқиш

Имонга етаклаган шафқат

Зимистон кечлардан бирида Боязид Бистомийнинг мажусий қўшнилариникидан чақалоқ йиғиси эшитилди. Ҳазрат гўдакнинг йиғисига сабаб туннинг қоронғулиги эканлигини билиб, уйларидаги чироқни қўшнига олиб чиқиб бердилар. Ўша ондаёқ чақалоқ йиғидан тўхтади. Бироздан кейин келган эр, уйдаги чироқни кўриб, хотинидан кимники эканлигини сўради. Бўлган воқеани аёлидан ўзгача ҳайрат билан тинглаб, ўша заҳоти имон келтирди. Шугина эмас, Бистомий ҳазратларининг…

Тўлиқ ўқиш

Зарурий фатволар

Рамазон кечасида туриб, саҳарлик қилишнинг ўзи рўза нияти ўрнига ўтади. Зеро, дилига рўза тутишни келтириш ниятга ўтар эди. Саҳарлик қилган одамнинг дилига ўз-ўзидан рўза тутиш нияти келади. Бизнинг мазҳабимизда рамазон тугагунча ҳар куни ният янгилаб турилади. Ниятнинг вақти қуёш ботган вақтдан бошлаб, то эртаси куни қиём вақтигачадир. “Оламгирия”, “Хулоса”, “Қозихон” Изоҳ: Шунинг учун ифторлик дуосини…

Тўлиқ ўқиш

Обиднинг шукронаси

Шайх Саъдийдан шундай ривоят бор: “Бир обид кишини кўрдим, қоплоннинг ҳужумига учраб, оғир яраланган, ҳеч қандай дори кор қилмаётган экан. Анчадан буён ярадан азоб чекаётган обид ҳар нафасида Аллоҳга шукр қилиб, шундай дея такрорларди: “Парвардигорга ҳамд бўлсинки, мени маъсиятга эмас, мусибатга гирифтор қилди”.…

Тўлиқ ўқиш

Менинг илк рўзам

Ёз кечаларидан бири. Даранглаган овоздан уйғониб кетдим. Қўшнимиз Ҳусан амаки тунукани нима биландир қаттиқ уриб, ҳаммани саҳарликка уйғотарди. Димоғимга овқатнинг ширин ҳиди урилди. Опаларим ошхонада шошиб нимагадир уринар, дастурхон тузаш билан овора эди. “Мен ҳам рўза тутаман”, деган ўй билан ирғиб ўрнимдан турдим. Буни кўрган онажоним, юзларимдан ўпиб: “Аллоҳ рўза тутган болаларга жуда кўп савоб…

Тўлиқ ўқиш

Қўшнилик вазифаси

Имом Аъзам (р.ҳ.)нинг мажусий қўшнилари бўлиб, ҳар кеча маст ҳолда у зотнинг тинчларини бузиш, намозларига халал бериш мақсадида атайин овозини баланд кўтариб ашула айтар, шовқин кўтарар эди. Бир куни тунда Имом Аъзам (р.ҳ.) одатдагидек ибодат билан машғул бўлиб турсалар, қўшнининг уйидан ҳеч қандай товуш келмабди. Хавотирланиб чиқиб қарасалар, қўшни уйида йўқ. Атрофдагиларнинг шикояти туфайли миршаблар…

Тўлиқ ўқиш

Рамазон фазилати

Муборак ва файзу шукуҳга тўла, раҳмат, мағфират ойи рамазон кириб келди. Рамазон Аллоҳ таолонинг бизларга берган энг буюк неъматларидан биридир. Зеро, бу ойда икки дунёмиз саодати учун васила бўлган Қуръони карим нозил қилинган. Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 183-оятида шундай марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар, тақволи бўлишларингиз учун сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Муборак ой хушхабарлари

Рамазон муждаларга тўла ой ҳисобланади. Пайғамбаримиз (с.а.в) бу ой хосиятлари ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Рамазон кириши билан раҳмат эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади ҳамда шайтонлар занжирбанд қилинади”. Жаҳаннам эшикларининг ёпилиши, шайтонларнинг занжирбанд қилиниши, инсонларга бериладиган зарарларнинг илоҳий лутф ила ҳимояланиши бу ойнинг нечоғли мубораклигидан далолатдир. Шайтонлар бу ойда ишонч, ибодат ва ахлоқда мусулмонларни йўлдан оздиришга…

Тўлиқ ўқиш

Уч дўст

Сув, олов ва номус – уч дўст ҳамиша бирга эдилар. Лекин бир кун ажралишларига тўғри келди ва дейишдики: – Бир-биримизни кўргимиз келса, қандай учрашамиз? Шунда сув: – Қаерда яшнаган майсазор, гулзорларни кўрсангиз, чақиринг, мен ўша ердан чиқаман, – деди. – Мен эса, – жавоб берди олов, – тутун кўринган жойларда бўламан. Навбат ўзига келгач, номус…

Тўлиқ ўқиш

Тўхта, нафсим, тўхта!

Бир киши туясини сотмоқчи бўлиб бозорга борди. Лекин жуда катта нарх сўрагани боис, харидорлар: “Вой-бў, қиммат-ку!” – дея қайтиб кета бошлашди. Шунда сотувчи: – Бу оддий туя эмас, “уҳ”, десангиз юради, “уҳ-уҳ”, десангиз чопади, “омин”, деганингизда тўхтайди, – деди. Бир зумда туянинг атрофини қизиқувчилар ўраб олди. Улардан бири: “Аввал синаб кўрайлик, айтганингиз рост бўлса, мен…

Тўлиқ ўқиш

Озгина сабр қилганимда…

Халқимизда “Йўл азоби, гўр азоби”, деган гап бор. Авваллари, яъни талабалик пайтимда бу гапнинг маъносини яхши тушунмасдим. Чунки пойтахтдан Фарғонагача юмшоқ ўриндиқда қўшиқ тинглаб, тоғларнинг гўзаллигига маҳлиё бўлганча йўл босиш мен учун роҳат эди. Лекин кейин-кейин юқоридаги нақл қанчалик тўғри эканига амин бўлдим. Айниқса, ёши каттароқ ҳамроҳлар билан кетганимда, ўртада ўтириб кетиш бора-бора малол кела…

Тўлиқ ўқиш

Ўринли жавоб

Қорахонийлар Мовароуннаҳр ҳудудларини қўлга киритишгач, султон Маҳмуд Fазнавий бу давлатнинг олимлари ва ҳукмдорларининг эътиқодлари, диний билимлари қай даражада эканини билмоқ истади. Шу сабабли қорахоний ҳукмдор Илоқхонга мактуб ёзди. Мактубда шундай сатрлар бор эди: “Биз Мовароуннаҳр имомларидан, Шарқ уламоларидан ва ҳурматли ҳукумат етакчиларидан қуйидаги тушунчаларга изоҳ беришларини истаймиз: нубувват, валоят, дин, ислом, имон, эҳсон, тақво, амри…

Тўлиқ ўқиш

Ёз кечаларидан бирида

Жазирама ёзнинг иссиқ кунларида эр-хотин дам олиш учун шаҳар ташқарисига йўл олишди. Келиб, очиқ майдонга чодир тикишди. Оқшом бир оз табиат қўйнида айлангач, ухлашга ётишди. Орадан бир муддат ўтиб, эр хотинининг турткилашидан уйғониб кетди. Жаҳл билан сўради: “Нима гап? Тинчликми?” – Тепага қаранг ва нималарни кўрганингизни айтинг. – Шунга уйғотдингми? Мана, қарадим, юлдузларни кўряпман. –…

Тўлиқ ўқиш

Гул ва булбул

Неча кунки гулнинг маҳзун юзига узоқдан кўзи тушганида булбулнинг ичи ёнар, бу ҳолнинг сабабини билмай ҳайрон эди. Ахир, атрофида неча булбул парвона, гўзаллигига боққан кўзлар ҳайратда… Ниҳоят, бир кун ёлғиз қолган, кўзёшлари япроқларини юваётган ғамгин гулнинг шохига қўнди: – Нега бунча маҳзунсан? Нега тинмай кўзёш тўкасан? – Нега ҳам йиғламай? – хаста овозда сўз бошлади…

Тўлиқ ўқиш

Очиқ қолган эшик

ёхуд безовталик ортидаги ҳаловат Эшикнинг қаттиқ тақиллашидан уйғониб кетдим. Соатга қарадим – тунги бир. Уйқум бузилганидан норизо бўлиб, “эшикнинг қўнғироғини чалса ҳам бўлади-ку”, “шу пайтда одам уйида жимгина ухламайдими”, каби ўйлар билан эшикни очдим. Юқори қаватга яқинда кўчиб келган қўшни келинчакнинг ташвишли қиёфасига кўзим тушгач, уйқум очилгандек бўлди. У саломимга алик олгач, шоша-пиша сўради: –…

Тўлиқ ўқиш

Оила саодати

Қуйидаги беш нарса эркак саодати белгисидир: * Аёлининг уни тушуниши ва итоаткор бўлиши; * фарзандлари томонидан иззат қилиниши; * дўстларининг самимий ва покиза бўлиши; * қўшниларининг яхшилиги; * ўз мамлакатида яшаши (яъни, иши яхши, солиҳ дўстлари кўп, ҳур яшайдиган жойда бўлиши). Қуйидаги олти хислатга эга аёл солиҳа хотин васфига лойиқ: * Беш вақт намозини канда…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: