2010 йил 2-сон

Қизил чироққа дуч келганда…

Кичкиналигимда светофорларни ёмон кўрардим, айниқса, қизил чироғини. Бирор жойга борадиган бўлсак, машинамиз қизил чироққа тўғри келмаслигини истар, агар шундай бўлса ҳам, дадам тўхтамай кетаверсалар эди, деб хаёл қилардим. Мен учун светофорлар дунёдаги энг кераксиз нарсалар бўлиб туюларди… токи улғайиб, борлиқдаги ҳеч бир нарса беҳикмат эмаслигини тушуниб етгунимча… Энди қизил чироқ ёнганида дадамнинг ҳаракатларини кузатаман –…

Тўлиқ ўқиш

Қатралар

Зидлик Замона зайли… зоҳиду зокирлар забун. Золимлар зўр “зафар”да, заифу заифалар зор “зулмат”да… Зоҳиран… Забони Закий Зотнинг зикридаги “зор” зоҳиран зеб-зийнатли, заррин “зўр”дан зиёда… Замона зайли: “зор”-”зўр” зиддир!   * * * Илм – исломнинг ибтидоси. Инсоннинг илмсизликдан, исрофдан, иллатлардан иҳоталаниши Илоҳга интилган инжа ишқнинг изҳоридир. Илоҳ изни ихтиёрини излайлик, ислом, имонга интилайликки, излагану интилганларимиз…

Тўлиқ ўқиш

Қусам ибн Аббос

Қусам ибн Аббос номи тарихнинг тўзонли саҳифалари орасида қолган, у тўғрида кўп ҳам маълумот мавжуд бўлмаган саҳобийдир. Ҳолбуки, бу зот Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг яқинларидан бўлиб, қабри бизнинг заминимизда, Самарқандда жойлашганлиги кўпчиликка маълум. Қусамнинг отаси Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг амакилари Аббос, онаси Маймуна онамиз (р.а.)нинг сингиллари Лубоба бинти Ҳорис ал-Ҳилалиййа. Бу Қусам ибн Аббоснинг пайғамбаримиз билан ҳам ота, ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Дўст тутилмайдиган беш тоифа Муҳим

Жаъфари Содиқ (р.а.) дўст танлашда қуйидагича тавсия берганлар: “Беш тоифа инсон билан дўст тутинманг: Ёлғончи билан: чунки ҳар лаҳза алданиб қолишингиз мумкин. У мисоли сароб – узоқни яқинлаштириб, яқинни узоқлаштириб кўрсатади; Аҳмоқ билан: зеро, у сизга фойда келтираман деб зарарга бошлайди; Хасис билан: энг муҳтож пайтингизда сизни ташлаб кетади; Қўрқоқ билан: чунки у таҳликали пайтда…

Тўлиқ ўқиш

Томсувоқ

Қишлоқда куз палласи томсувоқ қилиш удуми бўларди. Унинг ёзилмаган қоидаси бор. Биринчидан, ҳеч ким томини ёлғиз ўзи сувамайди: ҳамма ҳашарга келади. Иккинчидан: бева-бечора, қўли қисқа хонадоннинг уйи энг аввал томсувоқ қилинади, кейин, навбатма-навбат давом этаверади… Ўқитувчимизнинг ҳашарига айниқса кўп одам йиғилди. Уйи катта йўл ёқасида эди. Шундоқ кўча четидан лойҳандақ қазилган экан. Сомон, катта йўлнинг…

Тўлиқ ўқиш

Эҳтиром

Жаноза намозини ўқиб бўлгач, Зайд ибн Собит (р.а.)га хачирларини олиб келишди. У киши энди минмоқчи бўлганларида, Ибн Аббос (р.а.) келиб, хачирнинг узангисидан ушладилар. Шунда Зайд (р.а.): – Эй Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг амакиваччаси, қўйинг! – дедилар. Ибн Аббос (р.а.) жавоб бердилар: – Олимлар ва улуғ кишиларга шундай муомала қилишга буюрилганмиз. Бу сўздан кейин Зайд ибн Собит (р.а.)…

Тўлиқ ўқиш

Тибби набавийдан

Инсон касал бўлмасликка интилади. Бунинг учун эса исломга бўйсуниб яшаш жуда муҳим. Киши хасталанганида, динимизда буюрилганларга амал қилмоғи, яъни дори қабул қилиши, парҳез тутиши ва фақирларга садақа бериши даркор. Аллоҳ ҳар нарсани сабаби билан яратади. Натижага эришиш учун унга олиб борадиган сабабларни қўллаш керак бўлади. Инсоннинг саломат юришига маънавий сабаб – садақа бериб туриш, кўп…

Тўлиқ ўқиш

Шайтоннинг энг ёқимли сўзлари

бир мартасида ҳеч нима қилмайди; ҳали ёшсиз; Аллоҳ кўнгил тозалигига қарайди. нафақага чиққандан сўнг; замон сизга эмас, сиз замонга мослашинг; Аллоҳ кечиради; ортиқча ўйлаб, бошингизни қотирманг; жаҳаннамда бир муддат азоблангач, барибир жаннатга кирасиз-ку!…

Тўлиқ ўқиш

Қиёмат яқинми?

Баъзи Ғарб журналлари фалон вақтда қиёмат бўлади, деб жар солмоқда. Ваҳоланки, қиёмат қачон содир бўлишини Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким билмайди. Бу Аллоҳнинг ўзига хос илмидир. Қуръони каримда шундай дейилади: “Сиздан (эй Муҳаммад) қиёмат ҳақида, унинг қачон қоим бўлишини сўрашади. Айтинг: “Унинг илми Раббим ҳузуридадир. Унинг вақти (келгани)да уни Ўзи билдиради…” (Аъроф, 187). Қиёмат қачон…

Тўлиқ ўқиш

Ислом зоҳирий ва ботиний поклик демакдир

Табиатни муҳофаза қилиш бутун ер юзидаги кишилар сингари биз мусулмонларни ҳам ташвишга солади. Чунончи, ҳозирги кунда табиатни муҳофаза қилиш масаласи бизнинг мураккаб, ўзаро боғлиқ ва таъсирчан дунёмиздаги умуминсоний муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Қуйида келтирилган оят ва ҳадислар, аввало, инсонни ўзини, қалбини, қолаверса, атроф-муҳитни пок тутишга ундайди. Қуръони каримдаги дастлабки нозил бўлган оятларнинг мазмунига қаранг: “…либосларингизни…

Тўлиқ ўқиш

Байрам совғаси Муҳим

Бир доллар-у саксон беш цент… Бори шу! Пулни қайтадан яхшилаб санади. Йўқ, янглишмабди. Делла шундоғам кундалик чиқимларга кўп пул харжламаётган эди. У энг арзон гўшт ва сабзавотларни қидириб дўконларни соатлаб айланарди. Лекин шунча тежаса ҳам… Йиққан пулларига эртанги байрамга эри учун совға олиш нияти бор эди. Энди нима қилади? Аёл торгина хонада ўтириб, йиғлаб юборди……

Тўлиқ ўқиш

Намозда қироат

Намоз қироатига яраша Қуръон сураларидан ўрганиб олиш ҳаммага фарзи айн бўлганидек, саводсиз киши ҳам намозда ўқилиши фарз бўлган миқдорда қироатни тўғри ўқиш учун кеча-ю кундуз ҳаракат килиши керак бўлади. Агар ҳаракат қилмаса, Аллоҳнинг ҳузурида узрли саналмайди. Тоқати борича ҳаракат қилса ҳам тўғри талаффуз билан ўқиёлмаса, намозни ўқийверади. Хато ўқилган қироати узрли ҳисобланади. Қироати дуруст одам…

Тўлиқ ўқиш

Намозингиз қабул бўлсин

Мавлоно Румийда намоз банданинг Аллоҳ таоло билан мулоқоти эканлиги билдирилиб, бу ибодат пайтида инсоннинг руҳоний тафаккур ҳолатида бўлиши лозимлиги шундай баён қилинади: “Намозга турган киши “Аллоҳу акбар”, дея ифтитоҳ такбирини айтаркан, нафсоний оламдан узоқлашиб, худди қурбонликка аталган жонивор сингари Аллоҳга ўзини топширади. Зотан, қурбонлик келтирилаётганда “Аллоҳу акбар” дейилади. Шундай бўлгач, намозхон такбир келтиргани замон, ўз…

Тўлиқ ўқиш

Турмушдаги энг аҳамиятли жумлалар

1. Сиз ҳақсиз! 2. Бўлиши мумкин. 3. Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман! 4. Сизни яхши тушунаман! 5. Қўлингиз дард кўрмасин! 6. Сиз ягонасиз! 7. Мени кечиринг. 8. Сизнинг ўрнингиз бошқа. 9. Ҳаммаси яхши бўлади! 10. Сиз мен учун Аллоҳдан мукофотсиз! 11. Бу муаммо эмас! 12. Раҳмат. 13. Сиздан аччиқланаётганим йўқ. 14. Ҳаққингизга дуодаман. 15. Менга…

Тўлиқ ўқиш

Пулнинг жойи чўнтакда Муҳим

Харид қилган нарсаларимга пул тўлаб, дўкондан чиққач, қизчамнинг қўлидаги ширинликнинг ҳақини тўламаганим ёдимга тушди. Дарҳол орқага қайтдим. Хаёлимдан: “Агар ҳозир пулини бермасам, Аллоҳ менга бир неча баробар қилиб тўлаттиради”, деган фикр ўтди. Кейин билсам, ўшанда бу яхшиликдан келадиган савобни эмас, қўлимдан кетадиган пул ҳақида кўпроқ ўйлаган эканман… …Бугун қаёққа қараманг, бирор сокин одамни учратмайсиз. Ҳамма…

Тўлиқ ўқиш

Маломат

Неки билдинг, неки қилдинг – ҳеч бири тоат эмас, Суйганинг роҳат эмасдур, қўрққанинг офат эмас.   Энг улуғ сўзларни айтдинг келмайин кўзларга нам, Кулгали куч беҳисобдур, йиғламоқ одат эмас.   Бу умр недур ҳаётнинг интиҳосин ўйласанг, Бир жавоб бермай туриб кун кўриш роҳат эмас.   Бу ўлим недур қиёмат ибтидоси олдида, Нома келса сўл тарафдин,…

Тўлиқ ўқиш

Биз синдирган кўнгиллар… Муҳим

Кайфиятимдаги эзгинликдан қутулиш мақсадида телефон гўшагини кўтариб, керакли рақамларни тердим: 737 .. .. Ҳар гал гўшакдан тетик, одамнинг кўнглига таскин берувчи овоз янграрди. Аммо бу сафар ундай бўлмади, дугонамнинг овози жуда тушкун эди. Саломлашишни ҳам унутиб уни саволга тутдим: – Тинчликми? – Ҳа… – Овозингиз жуда ғалати-я, йиғладингизми? – Йўғ-э… Суҳбат асносида шу нарса маълум…

Тўлиқ ўқиш

Бошқалар ва Сиз…

Бошқаларга ёрдам бериш учун Сиз ҳар доим ҳам катта имкониятларга эга бўлавермайсиз, лекин кичик имкониятларни ҳар куни топса бўлади. Бошқаларнинг ташвиши учун ўзингизникидан кўра кўпроқ қайғура бошладингизми, демак, Сиз етуклашдингиз. Бошқалар учун жуда аҳамиятли нарса Сизнинг наздингизда кичик кўринган кўмак замирига яширинган бўлиши мумкин. Бошқалар корига ярайдиган яхши бир иш бажаришни бурч эмас, завқ деб…

Тўлиқ ўқиш

Биз билган ва билмаган Замзам

1. Европадаги лабораторияларнинг бирида ўтказилган тадқиқотга кўра, Замзам сувида бошқа тур сувларга нисбатан камроқ олтингугурт мавжуд экан. 2. Ўша тадқиқотга кўра, Замзам бошқа сувлардан тўйимлироқ ва минералларга бойроқ. 3. Бу сувнинг манбаси ҳали маълум эмас. Қаердан келишини замонавий технология ҳам аниқлолмаган. Яқин атрофда бирор сув ҳавзаси йўқ, денгиздан эса 80 км. узоқликда. Бу шароитда сувнинг…

Тўлиқ ўқиш

Лавҳул-маҳфуз ва Қалам

Мўмин-мусулмон одам Лавҳ ва Қаламга ҳам иймон келтирмоғи вожиб. Аҳли сунна вал жамоанинг ақоид китоблари ичида энг мўътабарларидан ҳисобланмиш “Шарҳи “Ақийдатут Таҳовия”да қуйидагилар айтилади: “Лавҳ ва қаламга, унга чизилган жамики нарсага иймон келтирамиз”. Шарҳ: Лавҳдан мурод – Аллоҳ халойиқнинг тақдирларини ёзган нарсадир. Қаламдан мурод Аллоҳ яратган ва у билан мазкур лавҳга қадарларни ёзган қаламдир. Далил:…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: