2010 йил 1-сон

Ашуро кечаси ва куни

Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро куни, бу ойнинг тўққизинчи ва ўнинчи кунларини боғлаган кеча Ашуро кечасидир. Муҳаррам Қуръони каримда қиймат берилган тўрт ойнинг бири бўлса, Ашуро – бу ойнинг улуғ кечаси. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади: “Ашуро куни зарра қадар садақа берган кишига Аллоҳ таоло Уҳуд тоғича савоб беради” (“Ширъа”); “Ашуро кунининг рўзаси ўтган бир йиллик…

Тўлиқ ўқиш

Шафоат истадим

Мен Сиз ҳақингизда ёзолмайман… Гарчи кўп ҳолларда гапларим ва фикрларимга Сизни далил қилиб келтирсам-да, ҳеч қачон Сизнинг ёдингиз билан, ҳаёт тарзингизга мувофиқ ҳолда яшамадим… Лекин орамизда узоқлик борлигига қарамай, Сиздан бутунлай узилиб ҳам қолмаганман. Яъни, мен Сиз билан бирга эмасман, аммо Сиз мен билан биргасиз. Бу худди “…Мен бандамга шоҳ томиридан ҳам яқинроқман!” (Қоф, 16),…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаётдаги муҳим иккиликлар

Икки нарса пасткаш инсоннинг сифатидир: 1. Шикоятчилик. 2. Ғийбат. Икки нарса ечимсиз муаммоларни ҳам ҳал қилади: 1. Нуқтаи назарни ўзгартириш. 2. Қаршингиздаги одамнинг ўрнига ўзингизни қўйиш. Икки нарса хатонинг олдини олади: 1. Шахслар ва воқеаларни ақл ва қалб кўзи билан кўриш. 2. Бировнинг ҳаққини емаслик. Икки нарса кишини назардан қолдиради: 1. Вайсақилик. 2. Мақтанчоқлик. Икки…

Тўлиқ ўқиш

Тақдирдан қочиш қийин

Инсонларнинг тақдири жумбоқ ва сирли. Бундаги Аллоҳнинг иродаси ҳикматига ақллар ҳайрон, онглар ҳайратда, диллар таажжубда. Ер юзига Ислом неъматини жорий қилган Пайғамбар (с.а.в.)нинг амакилари Абу Толиб бу неъматдан бебаҳра қолди, яна бир амакилари Абу Лаҳаб эса жиянларига ва у зот келтирган динга ашаддий душман бўлди. Илк Ислом муҳорабаси – Бадр жангида мушриклар байроқдори Абу Азиз…

Тўлиқ ўқиш

Бекаларга маслаҳатлар

Мол гўштидан тайёрланган қовурмага тайёр бўлишидан 10 дақиқа олдин озгина хантал қўшиб димлаб қўйилса, жуда мазали чиқади. Гўшт қовураётганда ёғ кам сачрасин десангиз, товага озгина туз ташланг. Сарёғни нам сочиққа ўраб қўйсангиз, иссиқ кунларда ҳам эримайди. Пишлоқ тезда қуриб қолмаслиги учун у турган ликопчага бир бўлак қанд солиниб, усти бошқа ликопча билан ёпиб қўйилса, бир…

Тўлиқ ўқиш

Жавоб

Ота-бола ўрмонда кетишаётган эди. Нохос болакай қоқилиб кетиб, йиқилди ва жони оғриб, “Оҳ-ҳ-ҳ-ҳ!” деб юборди. Яқиндаги тоғдан ҳам “О-ҳ-ҳ-ҳ-ҳ!” деган садо келди. Овозни эшитиб, ҳайрон бўлган ўғил оғриқни ҳам унутиб, ҳайрат билан:: “Сен кимсан?” – деб қичқирди. Тоғдан ҳам: “Сен кимсан?” – деган сас қайтди. Жаҳли чиққан бола: “Сен қўрқоқсан!” – дея бақириб, “Сен қўрқоқсан!”…

Тўлиқ ўқиш

Энг, энг, энг…

Дунёдаги энг катта сарой Руминиядаги Букреш Парламент биноси. Унда 500 дан зиёд ётоқхона, 55 ошхона ва 120 меҳмонхона мавжуд. Энг йирик стадион Бразилиянинг Рио де-Жанейро шаҳрида жойлашган “Маракана” стадионидир. Унга “атиги” 200 минг ишқибоз сиғади. Энг йирик масжид Покистон пойтахти Исломободдаги Файсал масжиди. Унинг ичига 35 минг, ҳовлисига 150 минг киши сиғади. Энг қиммат меҳмонхона,…

Тўлиқ ўқиш

Илтижо

Қизалоқ болаларча қайсарлик, эркалик билан неча марта такрорласа-да, онасининг айтганини қилмасди. Шунда жажжи билакларга қаттиққина шапати тушди: “Айтганимни қилмасанг, бошқа ойи топиб ол, энди сени қиз қилмайман”. Ҳозиргина калтак ейишдан қўрқиб қочаётган қизалоқ бирдан ортига қайтди. Жони оғриганидан ҳам эшитган гаплари алам қилиб, йиғлаб юборди. Койигани сари онасининг бўйнидан қучоқлаб олишга уринар, фақат йиғларди. Унинг…

Тўлиқ ўқиш

Тўй муборак, “Ҳидоят”!

Хушхабар эшитиш қандай яхши! Айниқса, бу мужда яқинларингга оид бўлса. Шу маънода, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг диний-ижтимоий, илмий-адабий нашри “Ҳидоят”нинг 10 йиллик тўйини нишонлаши ҳақидаги хушхабардан севиндик. Биз “Ҳидоят”чилар билан битта бинода ишлаймиз. “Ҳидоят”да қатор тажрибали устозлар, шу билан бирга, тенгдошларимиз ҳам фаолият кўрсатишади. Таҳририят ҳаёти билан бевосита танишмиз. Журнал жамоасининг ҳамжиҳатлиги, ўрнатилган қатъий тартиб-интизом ҳар…

Тўлиқ ўқиш

Бу шундайин севгики…

“Сизга ёзган бу мактубимни ўқиб, ҳайрон бўларсиз, балки. Чунки унда айтилган мулоҳазалар мендан чиққанига ишонмаслигингиз табиий. Ахир, сизнинг ёдингизда ўша-ўша шаддод, ҳамма нарсага кулиб қарайдиган, хаёли доимо сизда бўлган, фақат сиз учун кўзёш тўкадиган, бундан бошқа нарсаларни иккинчи даражали ҳисоблайдиган қиз сифатида қолганман… Орадан ўтган шунча вақт ичида сиз ўзгардингизми, йўқми, билмайман, аммо мен энди…

Тўлиқ ўқиш

Навоийдан миннатдор дилим

Мен Навоий ҳақида илк бор отамдан эшитганман… Ўшанда бола эдик. Узун қиш кечаларида бутун оиламиз билан сандал атрофида ўтирар, отам Навоий ғазалларидан ўқир эдилар. Тушунмасам-да, ғазаллардаги дилимга таниш оҳанглар мени ром қиларди… Отам яхшигина рассом ҳам бўлганларидан, колхоз идораси, мактаб, боғча кабилар учун ул-бул нарсалар чизиб турардилар. Бир куни Навоий расмини чизиб беришларини илтимос қилишди.…

Тўлиқ ўқиш

Адабиёт рақамларда

Ўзбек адабиётида яратилган энг биринчи шеърий роман Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достони. У 5782 байтдан иборат. Замонавий ўзбек адабиётида битилган илк шеърий роман “Зиёд ва Адиба” (Мирмуҳсин). “Ақл ёшдамас, бошда”, дейди халқимиз. Зеро, энг истеъдодлилар катта асарлар битишни ёшликлариданоқ бошлаб юборишган: Усмон Носир “Норбўта” асарини 20, “Нахшон”ни 22, Эркин Воҳидов “Буюк ҳаёт тонги”ни 24,…

Тўлиқ ўқиш

Бахтиёрлик манзили

“Менинг исмим Марианна. Американинг Minnesota штатида дунёга келдим. Насронийликнинг лютеранлик йўналишига мансуб диндор муҳитда вояга етдим. Ўн тўрт ёшимда черковдаги тасдиқланишга ҳозирланарканман, Аллоҳ ва Исо (а.с.) ҳақидаги саволлар миямни банд қилган эди. Улар ҳақида сўраганимда, роҳибимиз бошимни қотираётган бу саволларга жавоб топа олмасам ҳам, ишонишга мажбур эканимни айтди. Шунга қарамай мен ундан сўрадим: “Таслис” эътиқодини…

Тўлиқ ўқиш

Энг катта гуноҳлардан…

Абу Бакра (р.а.) айтадилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Мен сизларга гуноҳларнинг энг каттасини айтиб берайми?” – деб уч мартаба сўрадилар. Саҳобийлар: “Эй Расулуллоҳ, айтиб беринг”, дейишди. “Аллоҳ таолога ширк келтириш ва ота-онага оққ бўлиш”, дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) шу вақтда ёнбошлаб ўтирган эдилар, кейин яхшилаб ўтириб олдилар-да: “Огоҳ бўлинглар! Шу катта гуноҳлардан бири ёлғон гапирмоқ, ёлғон гувоҳлик бермоқдир”,…

Тўлиқ ўқиш

Ваъда қарздир

“…Аҳдга вафо қилинглар! Зеро, аҳд (Қиёмат куни) сўраладиган ишдир” (Исро, 34). Суҳбатлардан бирида гап айланиб ваъда мавзусига тақалди, шунда дугонам бир воқеани гапириб қолди: “Турмуш ўртоғим икки-уч кун аввал келишилган учрашувга шошиларкан, телефон жиринглади. Гаплашиб бўлгач, гўшакни жойига қўяётиб ҳайратланганча: “Ҳали ҳам шунақа одамлар бор экан-а?!” – деди. Менинг савол назари билан қараб турганимни кўриб…

Тўлиқ ўқиш

Ит афзалми ё инсон?

Бугунги кунда Ғарбда кўплаб уйларда ит, мушук, каламуш, ҳатто илонлар боқилмоқда. Биргина Францияда 9 миллионта ит, 8 миллионта мушук хонадонларнинг “эркатойи” саналади. Уларни боқиш учун йилига салкам 4 миллиард евро маблағ сарфланади (“АиФ” газетаси, 2005 йил 33-сон). БМТнинг расмий маълумотларига кўра, ҳар куни дунёда 800 миллион киши оч ҳолатда уйқуга кетади. 980 миллион киши кунига…

Тўлиқ ўқиш

Ҳалокатга элтувчи амал Муҳим

(Сеҳр-жоду) Ҳамма даврларда инсонларни тўғри йўлга бошловчи оқил кишилар бўлгани каби, уларни ҳидоят йўлидан чалғитиб, ношаръий кўчаларга етакловчи, эр-хотинни бир-биридан ажратиш, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар ўртасига нифоқ тушишига сабабчи бўлиб келаётган шахслар кўплаб топилган. Бу иллатлардан давримиз кишилари ҳам жабр кўриб, ҳатто баъзи оилалар сеҳр-жоду, иситиш-совутишларнинг қурбони бўлмоқда. Бу каби ишларнинг қанчалик оғир гуноҳлиги, сеҳр билан шуғулланувчи…

Тўлиқ ўқиш

Намознинг саломатликка фойдалари

Аллоҳ таолонинг амр ва буйруқларида беҳисоб ҳикмат, фойдалар, таъқиқ ва қайтариқларида эса, шубҳасиз, кўпгина зарарлар борлигини бугунги кун тиббиёти ҳам эътироф этади. Зеро, исломдаги каби саломатликка эътибор бошқа динларда йўқ. Динимизда ибодатларнинг энг афзали бўлмиш намозни ҳаётимиз охирига қадар ўқишимиз буюрилган. Таъкидлаш лозимки, намоз ибодатини адо этиш билан аввало Аллоҳнинг амрини, бандалик фарзимизни бажарамиз. Шу…

Тўлиқ ўқиш

Ишлар жойида бўлгач…

Бир одам хўжалик ташкил қилиш учун ер сотиб олди. Жойлашиб олгач, ўзига ёрдамчи қидира бошлади. Лекин барча талабгорлар жойни кўришлари билан норозилик билдириб: “Бу ер хавфли, кўп бўрон туради, бошқа жой топсангиз, яхши бўларди”, дея маслаҳат беришарди. Ниҳоят ёши ўтган, озғин бир киши ишлашга рози бўлди. Хўжайин унинг ҳолини кўриб: “Хўжалик ишларидан хабаринг борми?” –…

Тўлиқ ўқиш

Намозни бузувчи амаллар

Намозга ният қилиб, такбири таҳрима айтиб, намозга киргач, намоз амалларидан бошқа амалларни қилиш мумкин эмас. Намозга киргач, қуйидагиларни қилиш намозни бузади: 1. Гапириш (қасддан ё адашиб бўлса-да). 2. Кишига салом бериш. 3. Саломга алик олиш. 4. Узрсиз томоқни қириш. 5. “Аҳ”, “оҳ”, “уф” деб овоз чиқариш. 6. Оғриқ ёки мусибатга овоз чиқариб йиғлаш. 7. Ўзи…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: