2009 йил 4-сон

Шаввол ойи рўзаси Муҳим

Яна бир рамазон ойини кузатдик. Муборак ойдан олган маънавий фойдаларимиз келаси йилнинг шу кунларигача етгулик. Ҳижрий тақвим бўйича рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Мазкур ойнинг ажойиб фазилати бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу хусусда шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган…

Тўлиқ ўқиш

Муножот

На қилғум, ё Илоҳо, менда кирдори саодат йўқ, Сенинг даргоҳингга бу осийдан лойиқ ибодат йўқ. Ҳамиша қилмиш афъолим гуноҳу журму исёндир, Ки бул қилмишларимга дилда афсусу надомат йўқ. Азиз умримни ўткардим шароратпешалиғ бирла, Ажаб гумроҳдурман, маслакимда жуз залолат йўқ. Ҳама офоқ аро бадкору бадкирдорлар ичра, Аё Парвардигоро, мен каби шуму касофат йўқ. Худовандо, бажо қилмоқда…

Тўлиқ ўқиш

Уч ўғил

Қишлоқдаги ягона булоқ бошида уч аёл кўзаларига сув тўлдириб, суҳбатлашишар, шу атрофда уларнинг гапларига бир мўйсафид қулоқ тутиб ўтирарди. Биринчи аёл деди: “Менинг бир ўғлим бор. Жудаям қобилиятли, жисмоний машқларга шундай устаки!” Иккинчи аёл ҳам ўғлини мақтай кетди: “Менинг ўғлим бамисоли булбул каби куйлайди, қўшиқларини эшитиб, одамлар сел бўлиб йиғлашади!” Учинчи хотин эса индамади. Суҳбатдошлар…

Тўлиқ ўқиш

Оддий нарсалар

Баъзи кишилар илмининг чуқурлиги билан донг таратган донишманддан бир неча савол сўраб, қуйидагича жавоб олдилар: – Энг ақлли киши ким? – Ҳар доим кишилардан ўрганадиган бирон нарса топа олган киши. – Энг кучли киши ким? – Жаҳлига ҳоким бўла олган одам. – Энг бой киши ким? – Қўлидаги хазинанинг, яъни ўтаётган куни ва соатининг қадрига…

Тўлиқ ўқиш

Булар катта гуноҳлардир

Кўп қасам ичиш, ҳаромга қараш, етим молини емоқ, судхўрлик, ноҳақ одам ўлдириш, қимор ўйнаш, ўғрилик, ёлғон гапириш ва ёлғон гувоҳлик бериш, омонатга хиёнат қилиш, намозни қасддан қазо қилиш, узрсиз рўза тутмаслик, Каъбада гуноҳ қилиш, фитна чиқариш, қодир бўла туриб закот ва ушр бермаслик, хасислик қилиш, ҳаром ейиш, саҳобийларни ёмон кўриш, чақимчилик, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш,…

Тўлиқ ўқиш

Дўст танлаганда…

Жаъфари Содиқ (р.а.) дўст танлаш борасида шундай тавсия берганлар: “Беш тоифа инсон билан дўст бўлишдан сақланинг: 1. Ёлғончи билан дўстлашманг. Чунки у худди сароб сингари узоқни яқин, яқинни эса узоқ кўрсатиб, доимо сизни янглиштиради. 2. Аҳмоқ билан дўст бўлсангиз, сизга фойда келтиришни истагани ҳолда, ҳамиша зарар келтиради. 3. Бахил билан дўст бўлманг. Чунки дўстингизман деса-да,…

Тўлиқ ўқиш

Экканингни ўрасан… Муҳим

Болалигимдан шундай, мен учун жума – кунларнинг энг яхшиси. Менга бу ҳақда биринчи бор айтган, фарз, суннат амаллар ҳақида билганларини жон-дили билан ўргатган, ҳар ишда тўғри бўл, деб уқтирган Хосият бувим бўладилар. Бувим раҳматли биз набираларига исломий амаллардан ҳар куни ўгит айтишни канда қилмасдилар. Тилларидан дуо тушмас, ҳар куни бомдоддан кейин Қуръон тиловат қилар, ўтганлар…

Тўлиқ ўқиш

Овчи ва чумчуқ

Кунлардан бир куни овчи чумчуқ тутиб олди. Шунда қуш тилга кириб, мени нима қилмоқчисан, деб сўради. – Нима қилардим? – кулди овчи. – Ейман-да! – Эй овчи, мен жимитдеккина қуш бўлсам, гўштим сенга урвоқ ҳам бўлмайди. Яхшиси, мени қўйиб юбор, эвазига сенга уч нарса ўргатаман. Таклифимни қабул қилсанг, биринчисини ҳозир, қўлингдалигимда, иккинчисини қўлингдан учиб ёнимиздаги…

Тўлиқ ўқиш

Мутахассислар айтадиларки…

Ҳеч қачон бошқа ишимиз зиммамиздаги ота-оналик масъулиятидан ҳам муҳим бўла олмайди. Ишларимиз кутиб туради, аммо бола тарбияси кутмайди. Чала қолган ишимизни кейин ҳам битириб олверамиз, бироқ боламизнинг тарбиясидаги кемтикни ҳеч қачон тўлдира олмаймиз. Шунингдек, фарзанд тарбияси бошқаларга топшириб бўлмайдиган машғулотдир. Ота-она бу масъулиятли ишда бошқалардан маслаҳат олиши мумкин, лекин зинҳор бу ишни бировга топшириб қўймаслик…

Тўлиқ ўқиш

Бактериялар

Бактериялар ўсимлик ва ҳайвонлардан фарқли ўлароқ тез кўпаядиган ва биокимёвий жиҳатдан жонлилар оламининг мувозанатини сақлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган унсурлардир. Тез ва ҳар ерда кўпайгани туфайли ҳар қандай организмда жуда кўп миқдорни ташкил этади. Булар дунёдаги энг кенг тарқалган жонзотлардир. Бутун экотизим бактерияларнинг фаолиятига бевосита боғлиқдир ва улар инсон ҳаётига ҳам катта таъсир ўтказади. Бактерияларнинг…

Тўлиқ ўқиш

Таомланиш одоблари

Неъматлар ва лаззатларни Аллоҳдан деб билиш; Луқманинг ҳалолдан келишига эътиборли бўлиш; Ибодатга қувват бўлсин дея ният қилиш; Дастурхонда ичкилик каби ҳаром нарсалар бўлмаслиги; Овқатланишдан аввал қўлни ювиш; Очқамасдан туриб таомланиш, тик оёқда еб-ичиш; соғликка зарарли нарсаларни истеъмол қилишдан сақланиш; Чақирилмасдан ва таом келтирилмасдан бурун дастурхонга ўтирмаслик; Дастурхон атрофида хонадон аъзоларининг жам бўлиши; Таомни хонадон катталари,…

Тўлиқ ўқиш

Ҳақиқий ғалаба

Бу ажойиб воқеа Сиэтл Ногиронлар Олимпиадасида юз берган эди. Ўшанда жисмоний ва ақлий жиҳатдан ногирон тўққиз киши 100 метрга югуриш мусобақасида қатнашиш учун старт чизиғига йиғилдилар. Югуришга старт берилгач, барчалари шитоб билан қўзғалишди. Уларнинг ҳаммаси ғалаба иштиёқида ёнарди. Шу пайт кутилмаганда бир ёш қатнашчи қоқилиб кетиб, йиқилди ва йиғлашга тушди. Унинг йиғисини эшитиб, иштирокчиларнинг барчаси…

Тўлиқ ўқиш

Аҳдга вафо – мўминликдан

Мусулмон киши сифатланиши лозим бўлган гўзал хулқлардан бири вафодорликдир. Бошқалар билан бирор ишга аҳдлашган бўлса, аҳдига вафо қилиши ва ваъдасининг устидан чиқиши лозим бўлади. Аҳду паймон, ваъдалар ичида энг аҳамиятли ҳамда масъулиятлиси Аллоҳ ва банда ўртасидаги аҳдлашув бўлиб, бу ҳақда Қуръони каримда шундай баён қилинган: “Раббингиз Одам ўғилларининг беллари (пушти камарлари)дан зурриётлари (руҳлари)ни олиб, уларни…

Тўлиқ ўқиш

Илк намоз, илк сажда

Бу ҳикоя АҚШдаги Канзас университетининг математика ўқитувчиси, профессор Жефри Лангнинг “Мен мусулмон бўлган кун” китобидан олинган. Унда профессор ўзининг исломни қабул қилгач, биринчи бор ўқиган намози ҳақида ёзади: “Мусулмонликни қабул қилган куним масжид имоми менга намоз ўқиш тартиб-қоидаларига оид китобча ҳадя қилди. Буни кўрган мусулмон ўқувчилардан баъзилари нафсингизга оғир келадиган ишларда ошиқманг, дейишди. Мен эса…

Тўлиқ ўқиш

Бардам бўлур

Сабру тоқат ичра кўнглунг ҳар қачон бардам бўлур, Этмасанг шукр қаноат иштибоҳ ҳамдам бўлур. Ёпмағайлар томни ҳаргиз пойдевор қурмай туриб, Бўлса тоғнинг тагзамини қудрати кўркам бўлур. Йил бўйи роҳат-фароғат этмагил орзу-ҳавас, Тотса ким қиш заҳрин анга ёзи, бил, малҳам келур. Шўнғимай уммон тубига топмагай ёқутни, рост, Ким ҳаводин топди дурни сийрати пурғам келур. Етти ўлчаб…

Тўлиқ ўқиш

Сўнгги пушаймон…

Машҳур саркарда Зулқарнайн тунги юришлардан бирида қўшинидаги аскарларга: “Йўл-йўлакай оёғингиз остидаги нарсаларни тўплаб боринг!” – дея буйруқ берди. Буйруқни эшитгач, қўшин ичида бўлиниш бошланди. Улардан бир гуруҳи норозилик билан: “Ўзи кечаси ҳам тин олмай юриб, чарчоқдан ўлар ҳолатда турибмиз, камига оёқ остидаги нарсаларни ҳам йиғиштириб юрамизми энди, тош-пошлар нимага ҳам керак бўларди?!” – дея ҳеч…

Тўлиқ ўқиш

Шукрнинг таърифи

Жунайд Бағдодий етти ёшларида устозлари ва айни замонда тоғалари Сиррий Сақатий ҳазратлари билан бирга ҳаж зиёратига келдилар. Бу пайтда Масжиди Ҳарамда 400 нафар улуғ уламо тўпланиб, шукр ҳақида баҳслашишарди. Уларнинг ҳар бири мавзу юзасидан фикрини билдирар, шукрга энг етук таъриф беришга ҳаракат қиларди. Узоқ давом этаётган суҳбат давомида ҳеч ким барчани бирдек қониқтирадиган сўзни айта…

Тўлиқ ўқиш

Бургутлар

Бу йиртқич қушнинг узоқни жуда яхши кўра оладиган кўзлари бор. Шунинг учун ўлжасига ҳамла қилганда масофани тўғри чамалайди. Бинобарин, кўзида 1 млн. дан ортиқ кўриш ҳужайралари мавжуд бўлганлиги сабабли, бир неча метр баландликдан ер юзининг ҳар бир қаричини аниқлай олади. Кучли қирувчи самолётларнинг минглаб метр юқоридан нишонни мўлжалга тўғри олгани каби, бургутлар ҳам ер юзасидаги…

Тўлиқ ўқиш

Кичик бўлиб яшаш

Болалигимизда отам раҳматлидан кўп насиҳат эшитардик. Лекин у пайтларда “Ҳали сизларга ҳаётнинг ўзи сабоқ беради”, деган сўзлари тушунарсиз туюлар, беғубор оламимга ҳеч сингмас эди. Мана, катта бўлдим, ўқидим, турмушга чиқдим, фарзандли бўлдим. Хуллас, бу дунёда кўп нарсага масъулман. Ҳаёт мактабида ўқувчи бўлиб сабоқ оляпман. Дунёнинг ўнқир-чўнқирларини ҳам кўряпман. Жуда катта ва кенг бўлиб кўринган дунё…

Тўлиқ ўқиш

Қарғанманг, барака топгур!

Инсон вужудининг кичиккина бўлаги – тил кўплаб жиноятларга қодир. Уларнинг айрими гуноҳи кабиралар туркумига кирса, айрими кичик гуноҳлардан ҳисобланади. Айниқса, ўйлаб-ўйламай тилдан учган қарғиш жуда қимматга тушиши мумкин. Тил офати – қарғиш икки турли бўлади: рухсат берилган ва ман этилган. Ман этилган дуойибад ҳам ўз ўрнида иккига бўлинади. Биринчиси, инсонларни ва ҳайвонларни ноҳақ дуойибад қилиш,…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: