2009 йил 3-сон

IV. Ислоҳ пайти келди

“Бизни кемирувчи иллатлар деганда, заҳму маразними гумон этарсиз? Ёйинки, сил ва махавликними дерсиз? Йўқ, андан ҳам ёмонроқ ва андан ҳам жонхараш (изтиробли), бевоя, хонавайрон ва ғариб этгувчи бир дард… Бутун тириклигимизға сорилган ва бизни инқирозға ва таҳликаға ва жаҳаннамға юмалататурғон тўй, азо исминдаги икки қаттол душманни дерман. Атомиздан меҳрибон Тангримиз жалла ва ало Қуръони каримида:…

Тўлиқ ўқиш

V. Бадгумондан сақланмоқ лозим

Оиша онамиз (р.а.) ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан шундай ривоят қиладилар: “(Мўмин) биродаридан бадгумон бўлган одам аслида Аллоҳдан бадгумон қилган бўлади. Чунки Аллоҳ таоло кўп гумонлардан четланишни буюради” (Ибн Нажжор). Абу Ҳурайра (р.а.)дан Жанобимиз (с.а.в.)нинг шундай деганлари ривоят қилинади: “Бадгумон бўлманглар, бадгумонлик энг ёлғон сўздир. Гап пойламанглар, тирноқ остидан кир қидирманглар, бир-бирингиз билан баҳслашманглар, бир-бирингизга ҳасад қилманглар,…

Тўлиқ ўқиш

Пурмаъно ҳикматлар

Машварат нафсни синдиради; Кўп ибодат қилсанг ҳам, тавба қил; Адаб ўзни қусурли билишдир; Ёмонлик соя каби тез ёйилади; Ҳар кунни охирги кун деб бил; Тавозе соҳибини Аллоҳ юксалтиради; Буларни ҳеч унутма: Аллоҳ ва ўлим.…

Тўлиқ ўқиш

Қўзичоқ

У ўн йилдан бери қассоблик қилар, ўз ишининг устаси эди. Ҳайвонларни синчилик билан танлар ва доимо ўзи сўярди. Сара гўшт қидирган киши излаганини унинг дўконидан топгани учун ҳам, харидорлари бисёр эди. Шу пайтгача мингларча жониворни сўйган қассоб суҳбатларда шундай дерди: “Мен учун ҳайвон сўйиш тарвуз сўйишдан кўра қулайроқ”. Йиллар давомида орттирган тажриба ёрдамида ҳали сўйилмаган…

Тўлиқ ўқиш

Ғолиб бўлишни истасангиз…

Кунлардан бир куни қурбақалар мусобақа уюштиришибди. Шартга кўра ғолиблик баланд миноранинг устига биринчи бўлиб чиққан иштирокчига насиб қилади. Ниҳоят кутилган он келиб, мусобақа бошланди. Томошага келган кўплаб қурбақалар мусобақа иштирокчиларидан ҳеч бири минора тепасига чиқолмаслигидан баҳс қилишар, тинмай бақиришарди: “Бечоралар, бекорга овора бўляпсиз, барибир маррага етолмайсиз!..” Бу сўзларни эшитган иштирокчилар, маррага етолмасликларига ўзлари ҳам ишониб,…

Тўлиқ ўқиш

III. Оилада ким етакчи бўлгани маъқул? Муҳим

Бу масалага энг тўғри ва энг одил жавобни албатта Қуръони каримдан топамиз: “Эркаклар хотинлари устида раҳбардурлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир…” (Нисо, 34). Ушбу оят шарҳида оиладаги эр билан хотиннинг ўрни белгилаб берилгани айтилади. Шариат ҳукмича, эр аввало оиланинг…

Тўлиқ ўқиш

Исро ва Меърож кечаси

“Исро” сўзининг маъноси – тунги юриш, “меърож” кўтарилиш демак. Меърож ҳодисасининг асл маъноси эса, Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг бир кечадаги мўъжизавий саёҳатлари ва юксак мақомларга кўтарилганларидир. Меърож – Аллоҳга яқинликнинг энг устун даражаси бўлиб, унга башарий ўлчовлар, табиат қонунлари билан изоҳ бериш имкондан ташқарида. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг меърожга кўтарилишлари Мадинага ҳижрат қилмасларидан бир йил аввал Маккада, ражаб ойининг…

Тўлиқ ўқиш

Расулуллоҳ келурлар

Кел, энди Жаброил, Аршни супурғил, Анга меҳмон бўлгани Расулуллоҳ келурлар.   “Мозоға-л-басар” кўзлик, “Шамс” “Ваз-зуҳо” юзлик, Барчадин ширин сўзлик, Расулуллоҳ келурлар.   Шамолларгаму айтгин, сайр этишини қўйсун, Беодоблик қилмасун, Расулуллоҳ келурлар.   Дарёларгаму айтгин, мавж уришини қўйсун, Олдида соқов бўлсун, Расулуллоҳ келурлар.   Моликларгаму айтгин, дўзах эшигин ёпсин, Йўлларига кўз тутсин, Расулуллоҳ келурлар.   Ғилмонларгаму…

Тўлиқ ўқиш

Бегона

Саодат ая бомдод намозини ўқиб, жойнамоз пойида узоқ ўтириб қолди. Бундан уч йил олдин оламдан ўтган эри уста Туробга атаб Қуръон тиловат қилди. Ўрис шаҳарларида дайдиб қолиб кетган ўғли Бўрихонга Худодан инсоф тилади… Ўтган йили ўтли-шудли, ҳар иш қўлидан келадиган невараси Анваржон, тоғамни топиб келаман, деб чиқиб кетди. Шу кетганча йигирма кун деганда дарагини топиб…

Тўлиқ ўқиш

IV. Бадгумонга сабаб бўладиган ҳолатлардан сақланиш

Сафиййа онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.) масжидда эътикофда ўтирган эдилар, мен тунда у зотнинг зиёратларига бордим. Бирмунча вақт суҳбатлашгач, кетишга чоғландим. Расулуллоҳ (с.а.в.) мени ташқарига кузатиб чиқдилар. Шу аснода ансордан икки киши ўтиб қолди. Улар Расулуллоҳ (с.а.в.)– ни кўриб қолиб, қадамларини тезлатишди. Жаноб Расулуллоҳ (с.а.в.) уларга: “Шошманглар, бу Сафиййа бинти Ҳуйайдур (яъни, бу ўзимнинг…

Тўлиқ ўқиш

III. Яхши ва ёмон гумон эгалари

Бир ўқитувчи ярми тўла, ярми бўш стаканни кўрсатиб, талабаларидан сўради: “Нимани кўраяпсизлар?”. Талабалардан бир гуруҳи: “Ярми бўш стаканни”, деб, иккинчи гуруҳ: “Ярми тўлган стаканни”, дея жавоб берди. Икки томон ҳам ҳақ бўлган бу ҳолатда қарашлардаги муҳим фарқ юзага чиқади. Чунончи, стаканнинг ярми бўшлигини айтганлар баднафс ва бадгумон кимсалар, “Ярми тўла стакан”, деганлар эса қаноат ва…

Тўлиқ ўқиш

II. Яхши ва ёмон гумон

Бир мусулмоннинг айтган сўзи, қилган ишини ижобий ёки салбийга йўйиш вақтида яхши гумонда бўлиш керак. Далил бўлмагани ҳолда ёмон гумонга бориш Қуръони карим ва суннат тарафидан тақиқланади. Пайғамбаримиз (с.а.в.): “Гумон яхши ҳам бўлади, ёмон ҳам”, деб марҳамат қилганлар. Агар ёмон гумон тўғри чиқса-ку, зарари йўқ, аммо янглиш бўлса, киши ҳаром ишга дахлдор бўлиб қолади. Ҳазрати…

Тўлиқ ўқиш

II. Эр-хотин ҳақлари

Никоҳ турмуш қураётган эркак ва аёл ўртасида ҳаётларининг қолган қисмини биргаликда кечириш учун гувоҳлар иштирокида ўзаро тузилган шартномадир. Бинобарин, унда ҳар икки томоннинг ҳақ-ҳуқуқлари билан бирга, мажбуриятлари ҳам мавжуд. Аллоҳ таоло бу хусусда шундай дейди: “Ва яхши амалларда улар (аёллар) учун зиммаларидаги эрлари олдидаги бурчлари баробарида ҳуқуқлари ҳам бор”. (Бақара, 228). Бу ҳақлар нимадан иборат…

Тўлиқ ўқиш

Рағойиб кечаси

Ражаб ойининг илк жума кечаси “рағойиб” аталиб, бу сўз кўп яхшиликлар маъносини беради. Демак, Рағойиб кечаси мўмин бандаларига Аллоҳнинг раҳмати, лутфу эҳсони мўл-мўл бериладиган кеча демакдир. Кўпчилик мазкур кечага махсус деб биладиган “Рағойиб намози”нинг ишончли манбаси йўқ. Чунки на Пайғамбаримиз (с.а.в.), на асҳоби киром ва на тобеъинларнинг бундай намозни адо этганларига оид саҳиҳ ҳадис мавжуд…

Тўлиқ ўқиш

Неъматлар денгизи аро…

Яхшилик қилган кимсанинг ҳаққи, имкон бўлса, мол ва хизмат билан, бўлмаса, ташаккур ва дуо билан адо этилади. Зеро, яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтариш инсоннинг энг гўзал фазилатидир. Шундай экан, барча яхшиликларнинг эгаси, энг буюк яхшилиги сифатида бизни йўқдан бор қилиб, энг гўзал шакл берган, аъзоларимизни ҳайратланарли мутаносибликда, қувват ва сиҳати ила яратган, ақлу заковат бахш…

Тўлиқ ўқиш

I. Никоҳ тўйи одоби

Ёш йигит ва қиз балоғатга етганларидан кейин уларни мустақил оила ҳаётига ўтказиш ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчиларнинг зиммасидаги вазифадир. Совчилар бориб, йигит билан қиз танишиб, бир-бирига кўнгил қўйиб, тўйга розиликлари олингандан сўнг биринчи навбатда маҳр келишиб олинади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “Нисо” сурасининг 4-оятида шундай амр қилган: “Хотинларга маҳрларини мамнунлик билан берингиз! Агар сизларга ўзлари…

Тўлиқ ўқиш

Топшириқнинг жавоби

Биология фанидан имтиҳон олиш учун муаллим ўқувчиларни лаборатория хонасига олиб кирди. Уларни биттадан микроскоп олдига ўтирғизиб, деди: – Ҳар бир микроскоп остида биттадан ҳашаротнинг оёғи бор. Имтиҳон топшириғи эса оёқ қайси ҳашаротга тегишли эканини аниқлаш. Дарсга тайёрланмаган ўқувчилар қанча ўтирсалар ҳам топшириқни бажаролмадилар. Охири бир ўқувчи эшикни зарб билан очиб чиқиб кетди. Ўқитувчи унинг ортидан…

Тўлиқ ўқиш

I. Гумон нима?

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй, мўминлар, кўп гумон– (лар)дан четланинглар! Чунки баъзи гумон(лар) гуноҳдир!..” (Ҳужурот, 12) дейиш билан мўминнинг бошқа мўмин ҳақида ёмон гумонда бўлишидан қайтарган. Мавзунинг тушунарли бўлиши учун унга боғлиқ ваҳима, гумон, қатъий гумон, ишонч сўзларига изоҳ бериш лозим. Ваҳима. Бир нарсанинг бўлиши ёки бўлмаслигига доир ҳеч қандай аломат, далил бўлмай туриб қалбга…

Тўлиқ ўқиш

Жума намози ҳақида

Абу Ҳафс Кабир (рҳ.) сўзига кўра, мардикорнинг жума намозига боришига хўжайини қаршилик қилиши мумкин. Аммо Абу Али Даққоқ (рҳ.)нинг наздида шаҳарда бўлса, қаршилик қилишга ҳаққи йўқ. Лекин жумага бориб-келгунича ишламагани учун иш ҳақидан ушлаб қолади. Бу ҳам масжид узоқ бўлсагина мумкин. Бироқ яқин бўлса ҳаққидан ушлаб қолмайди. Мардикорнинг жумага бориб-келгунича ўтган вақти учун ҳақ талаб…

Тўлиқ ўқиш

Хожа Абу Ҳафс Кабир Бухорий

Бухорои шарифга “Қуббат ул-ислом” – “Ислом динининг гумбази” деб таъриф берадилар. Шаҳарнинг бу қадар эътирофга сазовор бўлиши машҳур фақиҳ Хожа имом Абу Ҳафс Кабир Бухорий туфайлидир. Зеро, у зотнинг Бухорода илмнинг кенг тарқалишида, кишиларнинг илмли бўлишида, имом ва уламоларнинг ҳурмати ортишида хизматлари беқиёс бўлган. Бағдодда Имом Муҳаммад Ҳусайн Шайбонийдан таҳсил олган Хожа Абу Ҳафс бир…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: