2009 йил 3-сон

Ражаб ойи фазилатлари Муҳим

Ражаб ойи тўрт улуғ ойнинг бири. Мана шу тўрт – зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойлари айрим ишлар ҳаром қилинган ойлардир. Қадимдан, яъни, Иброҳим (а.с.) шариатларидан то исломгача бўлган даврларда ҳам, бу ойларда уруш қилиш ҳаром саналган. Араб халқлари жоҳилият даврида барча самовий динларнинг аҳкомларини бузиб, ўзгартириб юборган бўлсалар-да, мазкур тўртта ойнинг ҳурматини сақлаб қолганлар.…

Тўлиқ ўқиш

Ҳикматли кун Муҳим

“Ражаб ойи кўп фазилатли ой, шунинг учун рўза тутгандим”. “Шу жазирамада-я? Қандай чидаяпсан?!” “Худонинг Ўзи сабр беради”. Дугонаси билан бўлган бу суҳбат кун бўйи хаёлидан кетмади. Ражаб ойида қилинган ҳар бир яхши амалга кўплаб ажру мукофотлар берилишини билса ҳам, бу ойда ҳеч нафл рўза тутмаган экан. Уйқуга ётаркан шуларни ўйлаб, эртага рўза тутишга қарор қилди……

Тўлиқ ўқиш

Муножот

Раҳимсан-ку, раҳм айла, гуноҳкор айлама, ё Раб! Афв эт, кўп хато қилдим, маконим тор айлама, ё Раб!   Ўйин-кулгуга вақт бердим – адашганман, улоққанман – Лаинни бартараф айла, мани хор айлама, ё Раб!   Билолмасман ҳақиқатни, риёкор кўп бошим узра, На этсанг эт мани, аммо риёкор айлама, ё Раб!   Юрак қонли яро бўлди, бугун…

Тўлиқ ўқиш

Жаннатни истайман

Мадоиннинг улуғи Ҳузайфа ибн Ямон (р.а.) оғир бемор ҳолда ётибдилар. Кишилар кетма-кет у кишини кўргани келишмоқда. Баъзилари юрак ютиб беморнинг кўнглини кўтариш учун ҳол сўрашади: – Нимани истайсиз? – Жаннатни истайман, – жавоб берди бемор. – Нимадан шикоятингиз бор? – Гуноҳлардан. – Табиб чақирайликми? – Табибнинг ўзи бемор қилди. Ўлим лаҳзаси келганда Ҳузайфа ибн Ямон…

Тўлиқ ўқиш

Ёдимизда тутайлик

Бутун диний амрларни бажариш қаторида рўза тутишдан мақсад ҳам солиҳ инсон бўлмоқдир. Рўзадор бўлгани ҳолда кишининг ёмонликларда давом этавериши рўзадан кутилган фойданинг камайишига, ҳатто йўқ бўлишига олиб келади. “Қанчалаб рўза тутганлар борки, очлик ва ташналикдан бошқа нарсага эришмайдилар”, дейилади ҳадиси шарифда. Бу каби “рўзадор”лардан бўлиб қолмаслик учун рўза тутиш давомида диққат қилишимиз зарур бўлган динимизнинг…

Тўлиқ ўқиш

Танланг: парҳезми ёки рўза?

Айримлар, рўза тутиш соғликка зиён етказади, деб ҳисоблайдилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бандаларига зарар келтирадиган амрларни буюрмайди. Бугунга келиб паришонхотирлик, хотира сустлиги, доимий ҳорғинлик, уйқусизлик, беҳаловатлик, тушкунлик каби хасталиклар бутун дунёнинг муаммосига айланди. Истеъмол қилинаётган турфа, сара таомлар қувватини жойига сарфлай билмаслик, камҳаракатлилик ва танбалликка асосланган яшаш тарзи – буларнинг бари кишида зерикишни келтириб чиқаради. Юқорида…

Тўлиқ ўқиш

Юкингизни оғирлаштирманг

Бир куни лицейдаги устозимиз бизга шундай деди: “Эртага ҳаммангиз биттадан халта ва беш кило картошка олиб келинг”. Эртасига барчанинг партаси устида картошка ва халталар турарди. Устоз: “Энди бугунгача ўзингиз кечирмаган ҳар бир одам учун биттадан картошка олинг ва унинг исмини картошканинг устига ёзиб, халтага солинг!” Баъзи ўқувчилар 3-4 та картошка олган бўлса, баъзиларнинг халтаси тўлиб…

Тўлиқ ўқиш

Мусулмонлик – шараф

Ҳазрати Умар (р.а.) Шомга сафар қилдилар. Қўшин қўмондони Абу Убайда ибн Жарроҳ (р.а.) бошчилигида у зотни кутиб олгани жуда кўпчилик йиғилган эди. Буюк халифа қуллари билан битта туяга навбатлашиб миниб келишарди. Оломоннинг олдига яқинлашишганида туяга миниш навбати ҳазрати Умарнинг қулларига келди. У зот пастга тушиб, туянинг нўхтасидан тутдилар. Буни кўрган Абу Убайда: – Ё амиралмўминин,…

Тўлиқ ўқиш

Ажойиб келинлар Муҳим

Алоуддин Самарқандий (вафоти м. 1144 йил) замонасининг етук олимларидан эди. Унинг фиқҳ, тафсир, ҳадис, усул, ақоид, калом илмларига оид кўплаб асарлари бор. Лекин улар орасида “Туҳфатул фуқаҳо” асари ниҳоятда машҳур бўлган. Олимнинг шогирди Алоуддин Абу Бакр Косоний унга шарҳ ёзиб, устозига тақдим этди. Алоуддин Самарқандий шарҳдан шунчалик мамнун бўлдики, фиқҳда ўзига тенглаша оладиган соҳибжамол қизи…

Тўлиқ ўқиш

Марҳабо, Рамазон! Муҳим

Ойларнинг ичида энг улуғи ва фазилатларга бойи бўлмиш Рамазони шариф ҳам кириб келмоқда. Аллоҳга беадад ҳамду санолар бўлсинки, диёримиз мусулмонлари ҳар йили рамазон рўзасини тинчлик-осойишталик, бағрибутунлик билан адо этмоқдалар. Дарҳақиқат, бу ойда имон-эътиқод билан қилинадиган дуолар мустажоб бўлади. Чунки муборак ойда Аллоҳ таоло бандаларига осмон эшикларини очиб, ҳар бир дуо қилгувчининг дуосини қабул қилади. “Рамазон”…

Тўлиқ ўқиш

Стресс дарси

Профессор талабаларга стресс билан боғлиқ дарс ўтаётганди. У сув солинган стаканни кўрсатиб, сўради: “Сизнингча, шу сув солинган стаканнинг оғирлиги қанча?” Талабалар бу борада ўз тахминларини айтишди. Жавобларни эшитиб профессор шундай деди: “Аслида, бу ўринда оғирлик муҳим эмас. Гап стаканни қўлимизда қанча ушлаб туришимизда. Агар стаканни бир дақиқа ушлаб турсам, ҳечқиси йўқ. Бир соат ушласам, қўлим…

Тўлиқ ўқиш

Танадаги тирик банклар

Кўпчилик инсонлар суякларини жонсиз деб ҳисоблашади. Лекин устки қисмини ҳисобга олмаганда суяклар жонли бўлиб, ичида ўта ингичка томирлар, асаб толалари ва суяк илиги мавжуд. Инсоннинг суяклари бир вақтнинг ўзида ўзига хос “банк” ҳамдир. Зеро, улар калций ва фосфор каби ҳаётий зарур моддаларни йиғиб, керак бўлганда, йиғилган бу моддаларни танага қайтариб беради. Танадаги калций қандай аҳамиятга…

Тўлиқ ўқиш

Буларни билишимиз лозим

Ҳижрий ойлар 12 та (муҳаррам, сафар, рабиъул-аввал, рабиъус-соний, жумодул-аввал, жумодус-соний, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввол, зулқаъда, зулҳижжа) бўлиб, бир йил 354 кундан иборат. Ҳижрий кунлар қуёш ботганидан кейин бошланиб, эртаси куни қуёш ботгунича давом этади (масалан, милодий кундаги пайшанба кечаси ҳижрий ҳисобда жума кечаси саналади). Янги ойларнинг бошланишига ойнинг туғилиши асос қилиб олинганлиги сабабли, ҳижрий йил…

Тўлиқ ўқиш

Тарбия учун ўн икки дақиқа Муҳим

Фарзанд – инсоннинг умр дарахти меваси. Бу меванинг ширинлиги эса уларнинг меҳр сувига қай даражада қонганлигига боғлиқ. Афсуски, бу ҳақиқатни аксарият ота-оналар ёддан чиқаришгандай… Тобора тезкорлашиб бораётган дунёда турли юмушлар билан овора бўлиб, ҳаммадан ҳам фарзандларига керак эканликларини унутишгандай… Мени анчадан буён ўйлантираётган шу каби мулоҳазалар бир суҳбатдан сўнг янада қатъийлашди – дугонам оиласи ҳақида…

Тўлиқ ўқиш

Исо (а.с.)нинг мўъжизалари

Бешикдаги чақалоқ ҳолларида гапирганлар; Ўликларни тирилтирганлар. Хусусан, тўрт нафар марҳумга Аллоҳнинг изни билан жон киргизганлар; Туғма кўрларни, пес (ёки мохов) хасталигига дучор бўлганларни даволаганлар. Беморларни қўллари билан силаб (масҳ қилиб) даволаганлари учун у зотни Исо Масиҳ деб аташади; Ухлаётганларида ҳам худди уйғоқ каби атрофларида қилинаётган ишлар, айтилаётган гапларни билиб турганлар; Қавмларининг еган ёки ейиш учун…

Тўлиқ ўқиш

V. “Суннат тўйи” суннатми? Муҳим

Тақвимнинг аввалги сонларида ақиқа суннат эканлиги ҳақида маълумот берган эдик. Лекин “хатна тўй”и ҳам суннатми? Бу ҳақда “Ислом одоби ва ахлоқи” номли китобда шундай дейилади: “Исломда ақиқа қилиш суннат, бироқ ҳозирги “суннат тўйи” деб аталадиган тўйлар қаердан чиқди экан? Барча замонларда ҳам бой кишилар орзу-ҳавасга берилган бўлишган. Улар ўз вақтида фарзандларини ақиқа қилиб, унинг барча…

Тўлиқ ўқиш

Саййидул истиғфор дуоси

“Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака би неъматика алаййа ва абуу бизамбий фағфирлий зунубий фаиннаҳу ла йағфируз-зунуба илла анта бироҳматика йа арҳамар роҳимийн”. “Аллоҳим! Сен менинг Раббимсан. Сендан бошқа илоҳ йўқ, фақатгина Сен борсан. Мени…

Тўлиқ ўқиш

Бароат кечаси

Шаъбон ойининг ўн тўртинчисидан ўн бешинчига ўтар кечаси “Бароат кечаси” деб номланади. “Бароат” қарздан, гуноҳдан, хасталиклардан қутулиш дегани. Шунинг учун ҳам ушбу кечани мусулмонлар муштоқлик ва ҳаяжон билан кутадилар. Қибланинг ўзгариши мазкур кечада рўй бергани ҳам унинг фазилатларидан саналади. Бу кеча мағфират кечаси деб ҳам аталади. Чунки ушбу кечада кўплаб кишиларнинг Аллоҳ таоло томонидан афв…

Тўлиқ ўқиш

Чин мўминлик

Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларидан: “Биласизларми, чин мўмин қайси дарахтга ўхшайди?” – деб сўрадилар. Саҳобалар турли дарахтлар номини айтдилар, аммо тўғри жавобни топа олмадилар. Шунда Расули акрам (с.а.в.)нинг ўзлари: “Чин мўмин хурмо дарахтига ўхшайди”, деб марҳамат қилдилар. Жанобимиз (с.а.в.) бу билан хурмо дарахтининг ҳеч бир мавсумда баргларини тўкмаслигини назарда тутдилар. Асл моҳият чин мўминнинг сифатини…

Тўлиқ ўқиш

Ирим-сиримларги ишонмайлик!

Халқ орасида қадимдан келаётган ёки бошқа халқлардан ўтиб қолган турли ирим-сиримларнинг бор. Масалан, қоронғуда ёки жума куни тирноқ олиб бўлмайди, йўлингдан мушук кесиб ўтса орқага қайтиш керак, супургини тик қўйиб бўлмайди, остона ҳатлаб сўрашиб бўлмайди, фалон кунда фалон ишни қилиб бўлмайди, 13 рақами – бахтсиз ва ҳоказо. Бу иримларда мутлақо асос йўқ. Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: