2009 йил 2-сон

Муножот

Эй ҳамду сано соҳиби! Эй шарафу улуғлик эгаси! Эй фахру қиймат соҳиби! Эй аҳду вафо соҳиби! Эй афву ризо эгаси! Эй яхшилик ва эҳсон соҳиби! Эй қатъий сўз ва ҳукм соҳиби! Эй иззат ва бақо соҳиби! Эй жўмардлик ва неъматлар эгаси! Эй беғараз яхшилик ва махфий эзгулик эгаси! Сен барча айбу нуқсон ва камчиликлардан пок-муназзаҳсан.…

Тўлиқ ўқиш

Сармоямиз қанча қолди?

Кўп кузатганман: ҳали ёшман дейдилар, демак, ибодат қилишни, шариат шартларини орқага суриб юрадилар. Бугунча эса амалга ошмаган ғоялар, битмаган режалар, оилага, хизматга тегишли мажбуриятлар… шунчаки бош қашлашга вақт йўқ. Гоҳи йигирма тўрт соат вақт етмайди. “Бунча ишга қандай улгурасиз?” – деган саволга биз бир кеча-кундузда йигирма беш соат ишлаймиз, дея жавоб берганларни кўрганмиз. “Бир кеча-кундузда…

Тўлиқ ўқиш

Кечиккан пушмон

Митти булбулнинг шохдан-шохга қўниб куйлаган чиройли қўшиқларини бутун ўрмонни берилиб тинглар, шохда очликдан нима қиларини билмай ўтирган қирғий ҳам бундан мустасно эмасди. Бироқ оч қоринга қўшиқ сиғармиди? қирғий қанотларини ёзди, булбул бир лаҳзада ўзини йиртқич қушнинг чангалида кўрди. қарадики, қутулишнинг иложи йўқ. Шундай бўлса ҳам қирғийни инсофга чақирди: – Мен барибир сени тўйдирарли озуқ бўлмайман.…

Тўлиқ ўқиш

Онасининг бўталоғи

Жума намози эди. Фарз намозига туришдан олдин бир отахоннинг ўнг тарафида бўш жой қолди. Отахон орқада турган 14-15 ёшли ўспиринга қараб: – Ўғлим, сафни тўлдир. Мана бу ерга кел, – деди. Йигитча тортиниш билан: – Амаки, мен шу ерда намоз ўқисам, – деди тутилиб. – У ерга бошқа бирортаси ўтар… қария ўспириннинг оёқлари тагига тўшалган…

Тўлиқ ўқиш

Эзгулик-чун берилган имкон

“Астағфируллоҳ!..” Нохуш туш таъсиридан чўчиб уйғондим. Ичимда бир хижиллик билан янги куннинг юмушларига берилдим. Кўчага отландим. Остона ҳатлаб чиқар эканман кўнглимдаги ғашлик тарқамаганди. Илтижо қилдим: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳим! Ўз паноҳингга ол, асра, кунимни хайрли қил”. Режаларим билан боғлиқ ўй-хаёллар мени буткул банд этганди. Ҳар гал ер ости йўлидан ўтардим, аммо бу гал хаёл билан…

Тўлиқ ўқиш

Сафарда намоз

Мусофир одам тўрт ракатли фарз намозларни қаср қилиб, яъни, икки ракат қилиб ўқиши вожибдир. Борди-ю, тўрт ракат ўқиб, икки ракатдан кейин ўтирган бўлса, намози дуруст ҳисобланади. Лекин кейинги икки ракат нафлни қўшиб, саломни кечиктиргани учун гуноҳкор бўлади. Олдинги қаъдага ўтирмаган бўлса, намози бузилади. “Оламгирия”, “Ҳидоя”   Сафарда суннат намозларини ўқимасликка баъзи уламолар рухсат берган бўлсалар-да,…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар куни тонгда…

Одам фарзанди тонг оттирса, унга Аллоҳ 10 нарсани фарз қилади: 1. Уйғонган вақтида Аллоҳни зикр қилиш. “…(Тонгда уйқудан) турган пайтингизда, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг!” (Тур, 48). “Эй, имон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилингиз” (Аҳзоб, 41). 2. Авратни беркитиш. “Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!..” (Аъроф, 31). Зийнатнинг энг…

Тўлиқ ўқиш

Меваларнинг султони

Сарлавҳада бежиз олмани мевалар султони дея атамадик. Чунки у жуда кўп дардларга, жумладан, юрак хасталиклари, юқори қон босим, буйрак тошларига қарши самарали даво воситасидир. Олма қон таркибидаги холестерин моддаси миқдорининг тушишида ёрдам беради. Кунига битта олма еб юриш юрак хуружи эҳтимолини 24 фоизга камайтиради. Ушбу бетакрор мева қандли диабет билан хасталанганлар учун ҳам кони фойда.…

Тўлиқ ўқиш

Тиловат саждаси

Қуръони каримнинг 14 жойидаги сажда оятларини ўқиган ёхуд эшитган мусулмонга тиловат саждасини қилиш вожиб бўлади. Сажда ояти мавжуд бўлган суралар қуйидагилардир: 1. “Аъроф” сураси (206-оят) 2. “Раъд” сураси (15-оят) 3. “Наҳл” сураси (48-оят) 4. “Исро” сураси (107-оят) 5. “Марям” сураси (58-оят) 6. “Ҳаж” сураси (18-оят) 7. “Фурқон” сураси (60-оят) 8. “Намл” сураси (25-оят) 9. “Сажда”…

Тўлиқ ўқиш

Мусо пайғамбарликка муносибдир!

Пайғамбар бўлмасларидан аввал Мусо (а.с.) чўпонлик қилиб юрган кунларида сурувдан бир қўй қочди. Ҳазрати Мусо (а.с.) шунча қувсалар ҳам етолмадилар. Чориқларини ечиб олиб қўйнинг ортидан узоқ югурганларидан оёқ остлари, товонлари шилиниб, қонаб кетди. Ниҳоят қўй чарчаб, тўхтаб қолди. Мусо (а.с.) келиб, уни тутдилар. Ҳеч оғринмасдан, ғазабланмасдан қўйнинг юнг-ларини силаб: – Менга-ку ачинмаганинг майли, ўзингга ҳам…

Тўлиқ ўқиш

“Ирфон” луғати

Харож, хирож – ер ва деҳқончилик ҳосилидан тўланадиган закот. Шозз – нодир; кам учрайдиган; эътибордан четда қолган сўз ёки ривоят. Уни “ғариб” ҳам дейилади. Қаср – сафарда тўрт ракатли фарз намозларни икки ракатга қисқартириб ўқиш. Қаъда – намозда икки ракат ўқигандан кейин “Аттаҳиёт” ўқиш учун ва намоз охирида ўтириш. Қиём – намозда тик туриш. У…

Тўлиқ ўқиш

Қирқ йил қирғин бўлса ҳам…

Фран Селок – 74 ёшда, Хорватияда яшайди. Нафақадаги ўқитувчи. У 7 бор фалокатлардан омон қолган омадли инсон. 1962 йил: Босниядан Дубровникка қараб йўл олган поезд изидан чиқиб кетиб, дарёга қулади. 17 киши сувга чўкиб ўлди. Селокнинг эса қўли синди, холос. 1963 йил: Загребдан кўтарилган самолётнинг учиб бораётиб эшиги очилиб кетди. 20 киши, шу жумладан, Селок…

Тўлиқ ўқиш

Қарғиш олган ёмондир!

Ўша оқшом Уста Амин бобо Чориқулбойнинг ҳукумат мусодара қилган минг-минглаб қўйлари қирилаётгани сабабли, уларни даволаш учун бойни қамоқхонадан конвой билан олиб келишганини, у жуда оддий усул билан даволаганини ҳикоя қилди. Бойни қамаганларида ўғли билан учраштирган пайтларини айтганда тингловчиларнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Қанча романлар ўқиганман, қанча фожиали саҳифаларни варақлаганман, кўзимдан ёш чиқмаган. Аммо Уста бобо…

Тўлиқ ўқиш

Шу ҳолда бўла туриб…

Иброҳим Адҳамга бир гуруҳ кишилар мурожаат қилишди: “Аллоҳ таоло: “Дуо қилинг, ижобат қилайин”, дейди. Ҳолбуки, биз сўраяпмиз, лекин бермаяпти-ку!” Уларга Иброҳим Адҳам шундай жавоб бердилар: – Аллоҳдан сўрайсизу, унга итоат қилмайсиз! Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни таниймиз дейсизу, у зотнинг суннатларига эргашмайсиз! Қуръонни ўқийсизу, у кўрсатган йўлдан юрмайсиз! Ато этган неъматларидан фойдаланасизу, Ҳақ таолога шукр қилмайсиз! Жаннат…

Тўлиқ ўқиш

Менга тақдир қилингани

Харид учун бозорга бордим. Сотувчи аёл билан нархини келишгач, уч кило картошка тортиб беришини сўрадим. Аёл картошкаларни тортиш учун идишга соларкан, ириб, ишлатиб бўлмайдиган аҳволга тушган картошкага кўзим тушди. “Яроқсизини солманг!” деб уни қўлимга олиб турдим. Сотувчи тарози томон кетди. Мен қўлимдагини картошкалар устига қўйдим. Оғирлик уч килодан камроқ чиқди, шунда аёл қараб ҳам ўтирмай…

Тўлиқ ўқиш

Деҳқончилик – ризқимиз манбаи

Аллоҳ таоло инсонни улуғ қилиб яратди ва у ҳаёт кечириши учун Ерда барча шароитларни муҳайё қилди: “Албатта, сизларни Ерда қарор топтирдик ва унда сизлар учун маиший воситаларни (пайдо) қилдик. (Лекин) жуда оз шукр қилурсизлар” (Аъроф, 10). Аллоҳ таолониннг курраи заминни боғ-роғлар, гиёҳлару гуллар билан зийнатлаб қўйганлиги ҳам фақат инсон манфаати учундир. Ўз навбатида инсон ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Тўғри йўлга эргашганларга салом бўлсин!

“Ассалому алайкум, менинг исмим Юсуф, олдинги исмим эса Жаррад Бхаллэ эди. Ёшим йигирма учда. Йогага бўлган қизиқишим ўн тўрт ёшимдаёқ мени буддавийлик сари етаклади. Шунинг учун бирмунча вақт медитация билан шуғулландим. Ўша пайтларда ҳам мусулмон ўртоқларим бор эди. Бироқ уларнинг ислом қонун-қоидаларига амал қилмасликлари сабаб бу дин мени ўзига жалб этмасди. Бунинг устига исломни фанатик…

Тўлиқ ўқиш

Эски чориғингни унутма

1900 йилнинг бошлари. Америкада яшайдиган қора танли икки дўст – Смит ва Жонга ҳам бошқа ирқдошлари каби тубан муомала ва ғайриинсоний муносабат раво кўриларди. Икки дўст бир куни Нью Йорк кўчаларида кетиб боришаркан, бир рекламага кўзлари тушиб қолади. Унда шундай ёзилганди: “Негрлар “оқартирилади”! Бор-йўғи 100 доллар эвазига!!!” Смитнинг 101, Жоннинг 99 доллари бор эди. Жон…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар кимсанинг, ҳар нарсанинг энг фазилатлилари

Махлуқотлар ичра инсон; Инсонлар ичра пайғамбарлар; Пайғамбарлар ичра Муҳаммад (с.а.в.); Ҳассалар ичра Мусо (а.с.) ҳассаси; Балиқлар ичра Юнус (а.с.)ни ютиб юборган балиқ; Туялар ичра Солиҳ (а.с.) туяси; Узуклар ичра Сулаймон (а.с.) узуги; Умматлар ичра Муҳаммад (с.а.в.) уммати; Муҳаммад (с.а.в.) уммати ичра саҳобийлар; Саҳобийлар ичра тўрт буюк халифа; Халифалар ичра ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (р.а.); Асрлар…

Тўлиқ ўқиш

Йўл бошида…

У тирноқларини яхши кўрарди, авайларди, асрарди. Уларни чиройли қилиб ўстириб, бўяб юрар, хилма-хил шакллар билан безаш севимли машғулоти эди. Пардоз-андоз борасида ҳамма нарсага бирдек талабчанлик билан ёндошарди. Қўл, оёқ тирноқларини пардозлаш каби ишлар билан соатлаб машғул бўлар, бундан завқ оларди. У кўнгилларни эмас, тирноқларини авайларди. У қалбига, имонига эмас, тирноқларига зеб берарди. Кошки кечаги чиройли…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: