2009 йил 1-сон

Ашуро куни

Муҳаррам ойи омма тилида ашуро ойи ҳам дейилади (“ашуро” сўзи луғатда “ўнинчи” деган маънони англатади). Бунга сабаб, бу ойнинг ўнинчи кунида жоҳилият даврида яҳудий ва насроний бўлган араблар ўртасида рўза тутиш одат бўлган эди. Кейинчалик Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу кунда рўза тутиб, саҳобаларига ҳам рўзадор бўлишни буюрган эдилар. Исломнинг илк давридан мусулмонларга фарз бўлган ашуро рўзаси…

Тўлиқ ўқиш

Муҳаррам ҳурматланган демакдир

Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойи, биринчи муҳаррам эса янги йилнинг бошланиш кунидир. Луғатда “муҳаррам” сўзи ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ой Аллоҳнинг ойи деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми? Муҳаррам ойи…

Тўлиқ ўқиш

Муножот

Эй ҳақиқий яхшилик ва эҳсон соҳиби – Маннон! Эй бандаларининг ҳеч қайси амалини зое қилмай, ажрини берувчи – Дайён! Эй мислсиз мағфират соҳиби – Ғуфрон! Эй бандаларига йўл кўрсатувчи – Бурҳон! Эй асл салтанат эгаси – Султон! Эй барча айбу нуқсонлардан пок – Субҳон! Эй ундан ёрдам сўралувчи – Мустаъан! Эй неъмату баён соҳиби! Эй…

Тўлиқ ўқиш

Барча шафқат шафқатинг соясидир

Болаларнинг ички аъзоларига ҳам тартиб ва танзим берган Аллоҳ уларнинг эгаси сифатида оналарини болаларига хизматкор қилиб қўйди. Шу пайтгача ҳеч бир илон ўз боласини заҳарламаган, ҳеч бир бўри ўз боласини емаган. Оч шер қонли кўзлари билан ов ахтаради, аммо ёнида янги туғилган ёш боласини емайди, аксинча, керак бўлса, ҳаётини хавф остига қўйиб, уни ҳимоя қилади,…

Тўлиқ ўқиш

Мусулмон Клаус

Жоҳилиядаги энг яхшилар Исломда ҳам яхшилардир. Ҳадис   Иброҳим Олмонияга келганидан бери Клаус Шиффернинг хонадонида истиқомат қиларди. Католик христиани бўлмиш Шифферлар оиласи ҳар якшанба черковга борса, Иброҳим жума кунлари масжидга шошар, бундан ташқари, кунига беш маҳал ибодат қиларди. Клаус ва хотини ундан жуда мамнун эдилар, сабаби фарзандлари ҳам Иброҳимни яхши кўришар, у билан ўйнашни исташар,…

Тўлиқ ўқиш

Чин дилдан истасанг…

Қадим Арабистонда илму ҳикматда беназир Шан деган бир ҳаким “ўзимга ўхшаган билимдон қиз топилмагунича уйланмайман”, деб аҳд қилган экан. Бироқ бутун мамлакатни кезиб чиқса ҳамки, ўзига муносиб ёр топа олмабди. Шу ниятда сарсон-саргардон юрган кезлари йўлда бир одам унга ҳамроҳ бўлибди. Шан ундан: – Сиз мени кўтарасизми ё мен сизни кўтарайинми? – деб сўрабди. –…

Тўлиқ ўқиш

Муносиб жавоб

Обрўли компаниялардан бири бўш иш жойларига танлов эълон қилди. Ягона шарт – номзодлар компания раҳбарияти томонидан тақдим этилган биттагина саволга қониқарли жавоб беришлари керак. “Тасаввур қилинг: Тун. Жала қуймоқда. Момақалдироқ гумбурлаб, шамол одамни учириб кетай дейди. Тонг отишига икки соатча қолган. Сиз икки кишилик машинани ёлғиз ҳайдаб кетяпсиз. Олдинроқдаги автобекатда 3 киши турибди. Уларнинг бири…

Тўлиқ ўқиш

Покизалик ҳам ҳусн Муҳим

Бир куни ҳазрати Умар (р.а.)нинг ҳузурларига бир аёл эри билан бошлашиб келди-да, эрини кўрсатиб: – Эй амирал мўминин! Бу киши менинг эрим бўлади. Турмушимизга уч ой бўлди. Шу муддат давомида тотув яшаш учун кўп ҳаракатлар қилдим. Аммо эримда рағбат кўрмадим. Ўтган вақт мобайнида билдимки, биз бир-биримизни тушуна олмас эканмиз, шунинг учун ажрашамиз. Ҳазрати Умар (р.а.)…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳ ризолиги учун

Ҳазрати Али (к.в.) жанг асносида душман жангчиларидан бирини ерга йиқитиб, ўлдирмоқчи бўлиб турганларида, йигит у зот (к.в.)нинг юзларига тупурди. Ҳазрати Али (к.в.) дарҳол душмандан қўлларини тортиб, қиличларини туширдилар ва: – Сени ўлдиришдан воз кечдим, кетавер, озодсан, – дедилар. Йигит бу ҳолдан шошиб қолди, ҳайрон бўлиб сўради: – Имконинг бўла туриб мени нима учун ўлдирмадинг? Сени…

Тўлиқ ўқиш

Султонларнинг сараси

Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ, Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ушбу машҳур шоҳбайтида: “Барчадан ёмонлик кўриб турганингда ҳам фақат яхшилик қил. Ёвузликка эзгулик билан жавоб қайтар”, дейилмоқда. Олижанобликнинг, инсоний камолотнинг чўққиси бўлган бундай хулосага келиш ҳам осон, ҳам қийин. Осонлиги шундаки, бу наинки Бобурнинг, балки мансуб бўлганимиз миллатнинг…

Тўлиқ ўқиш

Силаи раҳмнинг ўн хосияти

1. Қариндошга мурувватни қилсанг кор, Раббинг рози бўлиб, сенга иқбол ёр.   2. Яқинларга ким силаи раҳм айлар, Малоиклар кўриб, хуррам бўлгайлар.   3. Қардошу биродарга меҳрибонсан, Демакки, сен ҳақиқий мусулмонсан.   4. Агар шод айласанг ғамгин дўст-ёрни, Обод этганга тенг хароб диёрни.   5. Билсанг, шарофат кўп ҳиммат-карамда, Аҳлинг мамнун, ғаним иблис аламда.  …

Тўлиқ ўқиш

Бозор ва мозор

Бозорда ҳаёт қайнайди… мозор эса марҳумлар макони… Бозорда шоҳ-шоҳ, гадо-гадо. Мозорда эса шоҳу гадо баробар… Бозорда куну тун шовқин тинмайди. Мозор эса сукунат маскани… Бозор билан мозор бир-биридан нақадар узоқ… Лекин.. Ақли расо одам ҳеч қачон бозорни бузмайди. Ақли расо одам ҳеч ҳачон мозорни ҳам бузмайди… Ақли расо одам қай юртга бормасин, бозорни айланади. Ақли…

Тўлиқ ўқиш

Олмос маънолар жилваси

Алишер Навоийнинг “Хамса” асари мукаммал беш достон мажмуаси бўлса-да, бус-бутун яхлитликни ҳосил қилади. Бу шоҳ асар улуғ маърифий хазинадир. “Ҳайратул аброр” достони “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” мисраси билан бошланиб, “Садди Искандарий” достони “Наво ортуғ истар эсанг шукр қил” сатри билан тугалланган. Демак, “Хамса” “Бисмиллаҳ” билан очилиб, “шукр” билан якун топган. “Ҳайратул аброр”нинг биринчи боби батамом ана…

Тўлиқ ўқиш

Сиқиляпсизми? Уй йиғиштиринг! Муҳим

Лондонлик олимлар тушкунлик ва сиқилишдан халос бўлишнинг осон чорасини топганларини эълон қилишди. Маълум бўлишича, йигирма дақиқа давомида уй йиғиштириш инсоннинг руҳий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин экан. Шунингдек, тадқиқот мобайнида уй билан боғлиқ бўлмаган жисмоний фаоллик инсоннинг ҳам руҳий, ҳам жисмоний саломатлигига наф келтириши аниқланган. Масалан, руҳий муаммоларга спорт билан ҳеч бўлмаганда ҳафтасига бир марта…

Тўлиқ ўқиш

Шунча бойлик бўла туриб…

Машҳур муаллим Сухомлинский ҳар бир ўқувчисини фурсати келганда ўз кутубхонасига олиб кирар ва китоблари билан таништирар экан. Мана, у навбатдаги шогирдининг ҳайратини қандай таърифлайди: “Шу китобларнинг ҳаммасини ўқиганмисиз?” – деб сўради болакай. “Бу ерда китоб жуда кўп, кўриб турибсан. Уларнинг бир қисмини қайта-қайта мутолаа қиламан, яъни, вақти-вақти билан ўқиб тураман. Созанда учун ўз чолғу асбоби…

Тўлиқ ўқиш

Денгиз жавоҳирлари

Табиатдаги барча мавжудотлар инсонга завқ олиш ва ибрат манбаи сифатида бино қилинган. Қаерга назар ташламанг, ажойиб хусусиятлар ва бенуқсон ғояга эга қойилмақом ижод намуналарини учратасиз. Аллоҳ таоло инсон учун кўплаб фавқулодда гўзал ўсимлик ва ҳайвонлар, турли хил зеб-зийнатларни ҳам яратганки, улар кишини ҳайратга солади. Нафақат гўзал, балки ғаройиб хусусиятларга эга бўлган маржонлар ҳам шулар жумласидандир.…

Тўлиқ ўқиш

Муҳаммад Бобо Саммосий

Бу зот Ромитаннинг Саммос қишлоғида туғилганлари маълум бўлса ҳам, қайси йили туғилганлари номаълум. Вафотлари эса Саммосда, 755 ҳижрий-1354 милодий санада бўлган. Ҳазрати Муҳаммад Бобо Саммосий (р.а.) юзларидан нур ёғилиб турадиган зот эдилар. Нигоҳлари таъсирли ва ҳиссиётлари кучли эди. У зот ихлос билан умрларининг охиригача Хожа Али Ромитаний ҳазратларининг хизматларида бўлганлар. Ҳазрати Муҳаммад Бобо Саммосий (р.а.)…

Тўлиқ ўқиш

Sakkizinchi saboq: imon nima degani?

Assalomu alaykum, ko‘rar ko‘zlarning nuri bo‘lgan dilbandlarim! Bugun men sizlarga Islom dinining beshta ustunidan birinchisi bo‘lgan imon haqida gapirib bеraman. Imon dеgani Alloh taoloning yakkayu yagonaligiga hamda Payg‘ambarimiz (s.a.v.) Alloh taolo tarafidan nima kеltirgan bo‘lsalar, o‘shani dil bilan tasdiqlab, til bilan iqror bo‘lishidir. Shunga imon kеltirgan kishilar “mo‘min” dеyiladi. Mo‘min kishilar yеru osmondagi hamma narsalarning,…

Тўлиқ ўқиш

Мактуб

Кўзимнинг нурига. Болажоним, она қалбидаги чексиз муҳаббатни Раббимнинг ўзи ояти карималарда аён этмиш. Оналик не эканини англаган онимдан мавжудлигинг қувончи билан бахтиёр бўлдим. Ҳаяжоним шу даражага етдики, фарзанд неъматига эга бўлмоқ севинчини кўтара оламанми, дея хаёл қилардим. Аслида, борлигинг хушхабари етган ва сени илк бор кўрган дамлар шукри адо бўлмайдиган фурсатлардир. Кейинроқ… қийинчиликлар туғилди –…

Тўлиқ ўқиш

Азал тақдир ўзгармас

Таниқли араб олимларидан ал-Утбий (X аср) Басра шаҳрининг кўчаларидан бирида кетаётган эди. Шу пайт қаршисидан келаётган қадди-қомати келишган соҳибжамол аёл ва ўта дағал, қўпол, жуда хунук кекса бир кишига кўзи тушди. Ҳалиги киши аёлга нималарнидир қаттиқ-қаттиқ тушунтирар, гоҳида заҳархандалик билан мийиғида кулимсираб қўярди. Унинг яхши одам эмаслиги, ҳеч кимга дўст бўлмаслиги кўриниб турарди. Унинг сўзлари,…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: