2008 йил 3-сон

Қуръон, бу…

Қуръон, бу – энг улуғ омонат, шундай омонатки, бу омонатга бизгача ҳам хиёнат қилишмаган, биз ҳам хиёнат қилмаймиз, биздан кейин ҳам хиёнат қилишмайди, чунки илоҳий тавсия шундай бўлган, бу тавсияга бажону дил амал қилинади, амал қилинмаса, Илоҳнинг ўзи аралашиб, бошқача йўл тутишдан омонда сақлайди. Қуръон, бу – абадий ҳужжат, шундай ҳужжатки, унга ҳар онда мурожаат…

Тўлиқ ўқиш

Улар шундай эдилар…

Халифа Маъмуннинг бир вазири бўлиб, насроний эди. Халифа уни кўп марта исломга даъват қилгандан сўнг, вазир шарт қўяди. Бу шарт тўртта саволдан иборат бўлиб, унга жавоб беришса, исломга киришини айтади. Халифа олимларни жамлайди ва улар насроний вазирнинг саволларини эшитадилар. Лекин мажлисда ҳозир бўлган олимларнинг ҳеч қайсиси жавоб бера олмайди. Олимлардан бири бу саволларга икки киши…

Тўлиқ ўқиш

Адолатли хон

Муҳаммад Раҳимхон Соний – Ферузнинг олти ўғли бўлган. Шулардан бири Асқар тўра. Қарангки, хоннинг ўғли тенгдошлари орасида ота-онадан етим қолган, момоси тарбиясидаги бола билан дўстлашади. Улар бирга ўқиб, бирга машқ қилишади. Айниқса, чавандозлик, мерганлик санъатини анча мукаммал эгаллашади. Бехато нишонга олишда уларнинг олдига ҳеч ким туша олмас экан. Тухумни бошлари устига галма-гал қўйиб, мўлжалга олганларида,…

Тўлиқ ўқиш

Ечиб улоқтиргум ниқобларимни!

Мен яшаяпман… Ҳаётим хаёлимга тескари… Гўё рол ўйнаяпман… саҳнадаги актёр сингари… “Ё аслингдай кўрин, ё кўринганингдек бўл!” – деган ҳикматнинг инсон аслиятига қанчалар уйғунлигига тобора амин бўлиб боряпман. Доимо бир хил қиёфада юрадиган, юра оладиганларга ҳавас қиламан. Нақадар бахтли инсонлар-а! Мен эса, асл ҳолатимни, ҳатто, ўзимдан ҳам беркитаман, ёлғиз қолганда ҳам ниқобимни ечишдан қўрқаман. Бир…

Тўлиқ ўқиш

Дунё харитасига бир назар

Ер юзидаги қуруқликнинг тенг ярми 11 мамлакат ҳудудига оид бўлиб, яна 40%и 200дан ортиқ давлатлар ҳиссасига тўғри келаркан. Қолган 10% қуруқлик бетараф ер – Антарктида қитъасида. Россия Федерацияси салкам 17 миллион км2 билан дунё-даги энг катта мамлакат бўлиб турибди. Унинг ҳудуди жами қуруқликнинг 11.4%ини ташкил қилади. Иккинчи ўринда 9326 минг км2 (жами қуруқликнинг 6.26%и) билан Хитой Республикаси,…

Тўлиқ ўқиш

Ой ва Қуёш тутилганда

 Ой тутилганда ҳам худди Қуёш тутилгандаги каби икки ракъат нафл намози ўқилади. Фақат бунда жамоат билан эмас, балки ҳар ким ўзи якка ҳолда ўқийди. Шунингдек, қаттиқ шамол, бўрон кўтарилганда, қор ёки ёмғир тинмай қаттиқ ёғаверганда, осмон қизариб кетганда, кундузни зулмат қоплаганда ёки бирор касаллик оммавий равишда тарқалганда, зилзилада, чақмоқ кўп чаққанда, юлдузлар кўп учганда, тунда…

Тўлиқ ўқиш

Азон товуши

 Қулоқларим остида азон овози янграй бошлади. «Аллоҳга шукр…» Кўзларимни очиб даров чўккалаб оламану азон овозига қўшилиб руҳимни, жисмимни намозга чорлайман… Ҳар намоз вақтида шу азон овози мени ибодатга сергаклантиради. Қалбимда илоҳий маскан сари талпинишни вужудга келтиради.  Янги уйга кўчдик. Ҳар бир маконнинг инсон учун ўзига хос қадри бўлади. Дастлаб остонага қадам босар эканман, бу уйнинг…

Тўлиқ ўқиш

Бешинчи сабоқ: Пайғамбарлар

Ассалому алайкум, жаннат боғининг райҳонлари бўлмиш жажжи ўғил-қизларим! Хўш, ўтган машғулотда берилган уй вазифасини бажариб келдингизми? Қани, Қуръони каримнинг "Фотиҳа" сурасини шошилмай ўқиб беринг-чи! И-йе, "Аузу биллаҳи" ва "Бисмиллаҳ"ни эсдан чиқариб қўйдингизми? Ҳа яшанг, Қуръони карим сураларини ўқишни доимо шундай бошланг! Энди, болажонларим, бугун мен сизларга Аллоҳнинг пайғамбарлари ҳақида сўзлаб бераман. "Пайғамбар" деган сўзни кўп…

Тўлиқ ўқиш

Гумон – гуноҳга етаклар

Аллоҳ таоло инсонларни доимо тўғриликка, покликка ва ҳаммага яхшилик қилишга буюради. Бу буйруқ моддий ва маънавий, зоҳирий ва ботиний барча ишларга ҳам тегишлидир. Масалан: бошқаларга тили ва қўли билан озор етказиш қанчалик ёмон бўлса, қалбида кишиларга нисбатан гина, адоват ва ҳасаднинг бўлиши ҳам шунчалик ёмондир. Атроф-муҳитни, ўз вужудини ва кийимларини пок сақлаш қанчалик муҳим бўлса,…

Тўлиқ ўқиш

Намозни бузувчи ортиқча амаллар

Намоз ўқиётган кишининг намозга тегишли бўлмаган ишлар билан шуғулланиши ҳукмий жиҳатдан иккига бўлинади: Биринчиси “амали касир” – ортиқча, кўп ишлар бўлиб, бунда намоздаги киши ташқаридан қараганда худди намоз ўқимаётгандай кўринади, яъни ўзини шундай тутадики, уни кўрган одам ҳеч қачон намоз ўқияпти, деб ўйламайди. Бундай амаллар шу намознинг бузилишига олиб келади. Иккинчи хили эса “амали қалил”…

Тўлиқ ўқиш

Бас, буюрилганингиздек тўғри бўлинг!..

 “Ҳуд” сурасининг 112-оятида ана шундай сўзлар мавжуд. Нега айнан шу оятни алоҳида тилга олиб гапиряпмиз? Расулуллоҳнинг (с.а.в.): “Мени “Ҳуд” сураси ва унинг ўхшашлари қаритди”, деган ҳадислари бор. Зеро, ушбу оятда истиқомат (ҳақ йўл)да яшаш амр қилиняпти. Бу муҳим нарсадир, яъни, кунига беш вақт намоз ўқийдиган мўмин “Фотиҳа” сурасини ўқиганда ҳар сафар “бизни тўғри йўлга бошла…”дея…

Тўлиқ ўқиш

Тушкунлик (депрессия) артрит ва астмадан хавфлироқ!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти олимларининг фикрича тушкунлик (депрессия) стенокардия, артрит, астма ва диабет каби сурункали касалликлардан ҳам зарарлироқ экан. Ёмон томони, тушкунлик қайсидир сурункали касаллик билан “ёнма-ён” юраркан. Доктор Сомнат Чаттержи бошлиқ ЖССТ олимлари 60 мамлакатдаги 240 минг киши орасида сўров ўтказиб, шундай хулосага келишдики, тушкунлик саломатликка бошқа касалликлардан кўра анча кўпроқ таъсир кўрсатаркан. Тадқиқотлар…

Тўлиқ ўқиш

Саодат манзиллари

  Маҳшар майдонидаги ҳисоб-китоб тугагандан сўнг, мўминлар Аллоҳнинг раҳмати ва инояти ила жаннатга йўл оладилар. Кўнгилларни ҳаяжон ва интиқлик қоплаган бўлади ўшал он. Бўлмасам-чи, ахир дунёларидан шу абадий бахт Диёри учун кечмадиларми?! Мўминлар Жаннатга муштоқ бўлгани каби, Жаннат ҳам мўминларга илҳақ бўлиб туради. Мўминларни кутиб турган ўша саккиз жаннатнинг номи Қуръонда келган. Фирдавс жаннати. «Албатта,…

Тўлиқ ўқиш

Тил – дил кўзгуси

Янги Гвинея аҳолиси 700 дан ортиқ тилда сўзлашади. Бу дунёдаги мавжуд тилларнинг 15% дегани; Энг узун туб сўз фин тилидаги «saippuakivikauppias»дир. Маъноси – шойифуруш; Африка қитъасида 1000 дан ортиқ тилда сўзлашилади. Африка шимолида яшовчи барбарларда эса, алфавит ҳам мавжуд эмас; Ҳалқаро сунъий тил – эсперанто варшавалик шифокор Л.Заменгоф томонидан ўйлаб топилган; Ватандошимиз Алишер Навоий ўз…

Тўлиқ ўқиш

Ҳайвонлар жанги

  Бу дунё жуда антиқа яралган. Қизиқ ва ҳайратланарли, айни дамда ачинарли ва даҳшатли нарсалар жуда кўп. Масалан, уруш ва жанглар. Тўғри, уруш ёхуд жанг аслида қизиқ нарса эмас, айниқса, у одамлар ўртасида юз берса. Лекин жонзотлар ўртасидаги жангга нима дейсиз?  Машҳур сайёҳ ва ёзувчи Марко Поло Ҳинд океанидаги бир оролда филлар ва қоплонлар ўртасидаги…

Тўлиқ ўқиш

Миянинг қудрати

 Измирдаги Эгей Университети профессори Нурсалон Тўйгар миянинг касалликларга қарши курашдаги аҳамияти ҳақида шундай деди: “Саратон ва бошқа барча касалликларни даволашда шифокор ва дори-дармонлар 20%, инсондаги истак эса 80 % кучга эга”.  Профессор Н.Тўйгарнинг таъкидлашича инсон ҳаётга муайян энергия заҳираси билан келади ва умр бўйи шу заҳирани сарфлайди. Ана шу ҳаёт энергияси ва миямиз учун овқатланиш…

Тўлиқ ўқиш

Асл гўзаллик нимада? Ёхуд сохта чирой

 Косметика-инсониятнинг энг қадимий ихтироларидан бири саналиши билан бирга аёллар учун энг қимматли безак турларидан бири ҳамдир. Бироқ кўпчилик аёллар ушбу воситанинг келтириб чиқариши мумкин бўлган турли оқибатлари ҳақида ўйламайдилар. Европалик тиббиёт ходимларининг хулосаларига кўра, 1 йилда ўрта ёшдаги аёллар тахминан 2 кг. атрофида турли косметик воситаларни қўллар эканлар. Бироқ асосий муаммо бошқа ёқда. Энг муҳими,…

Тўлиқ ўқиш

Тунда ҳаракатнинг камайиши

  «У тонг оттирувчидир. Тунни оромгоҳ, қуёш ва ойни ҳисоб белгилари қилиб қўйди. Бу қудратли ва доно зотнинг ўлчовидир» (Анъом сураси, 96).  Юқоридаги оятда арабча «саканан» сўзи «сокинлик”, “ором олиш”, “дам олишга чиқиш вақти”, маъноларини беради. Аллоҳ Қуръонда билдирганидай тун инсонлар учун дам олиш жараёнидир. Тунда тинаётган мелатонин гармони инсонни уйқуга тайёрлайди. Бу гармон инсоннинг…

Тўлиқ ўқиш

Аллоҳнинг гўзал исмлари

Босит – Очувчи, кенгайтирувчи. Руҳларни кенгликка қўйиб юборувчи. Ҳар қандай кенглик Унинг истаги билан юзага келади. У хоҳлаган бандасининг қалбини очиб, кенгайтиради, хайрли йўлларга рағбатини оширади. Истаган қулининг умрини узайтиради, истаганининг ризқини кенг-мўл, ҳаётини фаровон қилиб қўяди. Рофиъ – Кўтарувчи, юксалтирувчи. Ҳамма нарса Унинг улуғлаши билан улуғликка эришади, Унинг юксалтириши билан юксалади. Мўминларни иймон ва…

Тўлиқ ўқиш

Саид ибн Зайд

  Ҳаётлик чоғидаёқ жаннатга кириш башоратини олган саҳобийлардан бири Саид ибн Зайддир. Онаси Фотима. Отаси Зайд. Отаси Зайд ҳақ дин излаб, турли сафарлар уюштирган, кўплаб насоро ва яҳудий олимлар суҳбатида бўлган. Лекин олимларнинг ҳеч бир сўзи унинг кўнглини тинчлантира олмасди. Ниҳоят у Иброҳимнинг (а.с.) йўллари ҳанифликни танлади.   Саид отасидан ҳанифлик таълимотини эшитиб улғайди. Расулуллоҳ…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: