2008 йил 3-сон

Муножот

Аллоҳим! Эй, еру осмонни нурлантирувчи! Эй, раҳмати ва илми ҳамма нарсадан кенг бўлган зот! Юзимизни ҳаё билан, қалбимизни ҳикмат билан, онгимизни маърифат билан тўлдиргин. Катта-кичик, махфий-ошкор, билиб-билмай содир қилган барча гуноҳларимизни, айбу хатоларимизни мағфират қил. Охирги нафасимизда иймон билан кетишимизни насиб айла! Қабрдаги сўроқ-саволларни бизлар учун осон қил. Аллоҳим! Сен бутун қусурлардан, нуқсону камчиликлардан поксан,…

Тўлиқ ўқиш

Имоми Аъзам ва тақво

Мазҳаббошимиз тақво борасида барча мусулмонларга ўрнак бўла оладиган ҳаёт кечирганлар. Имомимиз тижорат билан шуғулланар эдилар. У кишининг тижоратдаги ҳалолликлари тарихда достон бўлиб қолган. Бу ҳақда замондошлари – дўстлари ҳам, душманлари ҳам ёзиб қолдирганлар. Имоми Аъзам бир тожир шериклари билан бошқа юртга мол юборибдилар. Мол икки хил навли бўлиб, бири сифатли, иккинчи хили сифатсизроқ экан. Имомимиз…

Тўлиқ ўқиш

Исро ва Меърож воқеаси Муҳим

  Аллоҳ таоло “Исро” сурасини ўз пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.)га кўрсатган улуғ инъоми хабарини бериш билан бошлайди:   “(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун тунда, (Маккадаги) Масжидул-Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул-Ақсога сайр қилдирган зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир” (Исро – 1).    Албатта, Расули Акрам (с.а.в.)га ато этилган Исро…

Тўлиқ ўқиш

Фойдали маслаҳатлар

Ойналарни артаётганда сувга туз қўшилиши эшитганмисиз? Агар сувга бир чимдим туз ташлаб юборсангиз ҳам осон ювасиз, ҳам ойналар ярақлаб туради. Гилам устидаги шиша синиқларини йиғиб олиш муаммоси сизни қийнаётган бўлса, бунинг йўли осон: бир парча пахтани намланг ва гиламни сидириб чиқинг. Шиша синиқлари пахтага илашиб чиқади. Пиёз артаётиб, кўзларингиз ачишдими? Масалани ҳал қилиш жуда енгил:…

Тўлиқ ўқиш

Шифокорлар нега кўп сув ичишни тавсия қилишади?

Соғлом одам кунига ўрта ҳисобда 2 литр сув ичиши дуруст. Бу шифокорларнинг тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув ила ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотишини (дегидрация) олдини олган бўламиз. Кофеинсиз (шарбатлар, чой) ҳамда тузга бой бўлмаган ичимликлар сув ўрнини босиши мумкин. Кофеинли ичимликлар (аччиқ қора чой, қаҳва) танада сув йўқотилишига сабаб бўлгани…

Тўлиқ ўқиш

Пиёда юришнинг фойдалари

Хасталикларга даво. Пиёда юриш қон айланиш тизимимизни яхшилайди. Юрмаётган пайтимизда ҳам қон айланиш тизимимизда меъёрни пасайтирмайди. Руҳан тетиклаштиради. Руҳий мувозанатни сақлашда аҳамияти катта. Стрессга берилган пайтимиз адреналин қон билан бирикиб, кайфиятимизга жуда ёмон ва салбий таъсир кўрсатади. Пиёда юришимиз эса, адреналиндан тезроқ халос қилиб, бизни тинчлантиради ва мувозанатга келтиради. Пиёда юриш қувонч гормонлари бўлмиш эндорфинларни…

Тўлиқ ўқиш

Чин мусулмон

Чин мусулмон – оиласини, катталарни, ватанини яхши кўради. Одамларга юмшоқ муомалада бўлади. Имкон бўлди дегунча, яхшилик қилади. Ота-онаси ва ёши улуғларни ҳурмат қилиб, кичикларга иззат ва марҳамат кўрсатади. Чин мусулмон – бандалигини билади. Бинобарин, бандалик вазифаларини бекаму кўст бажаришга интилади. Ҳеч ўлмайдигандек дунёси, эртага ўладигандек охирати учун яшайди. Фарзандларига яхши тарбия беради. Уларга Раббни танитиб,…

Тўлиқ ўқиш

Пишиқчилик пайтида…

Кечаси уйқуга ётишдан олдин ейилган бир дона олма уйқусизликка қарши ҳар қандай тинчлантирувчи воситадан фойдалироқ эканини биласизми? Ҳозирги кунда Ғарб олимлари уйқусизликдан азият чекаётганларга айнан шуни тавсия қилишмоқда. Саломатлигингизни мустаҳкамлашга уринаётган экансиз, ўрик, сабзи ва шу рангдаги мева ва сабзавотларни кўпроқ истеъмол қилишингиз мақсадга мувофиқ. Оғир ва кучли таомлар, дудланган гўштдан нари бўлганингиз маъқул. Шунингдек,…

Тўлиқ ўқиш

Ўғри мушук ва кўр илон

Бир куни Аҳмад ибн Динор ҳузурларидан ёввойи мушук бир парча гўштни олиб қочди. Ул зот бу “ўғри” гўштни қаерга олиб бориб ер экан, деб мушук ортидан кузатишга тушдилар. Мушук ўлжасини унча узоққа элтмади. Ҳовли четига, девор остидаги бир ковак оғзига қўйиб нари кетди. Олим бундан таажжубда қолди. Нима учун бундай қилди экан, деб турган эди…

Тўлиқ ўқиш

Мисвок ҳақида билган ва билмаганларимиз

 Расулуллоҳнинг (с.а.в.) суннатлари бажарилган бўлиб, Аллоҳ ризоси сари қадам ташланган бўлади.  Оғиз бўшлиғининг саломатлигини мустаҳкамлайди.  Тишларни ялтиратади. Тиш тошларини кеткизади ва чиришининг олдини олади.  Милкларимизга қувват бахш этиб, оғиздаги ҳидни кетказади.  Интеллектни оширади.  Товушни майинлаштириб, нутқни равон қилади.  Кўз нурига қувват беради.  Қаришни секинлаштиради. Ошқозонни бардам қилиб,…

Тўлиқ ўқиш

Тўлли эсингиздами, ҳамқишлоқ?

Ҳаётда беозор ва безарар яшаб ўтувчи баъзи одамлар бўлади. “Баъзи” деганимизнинг сабаби шуки, улар аслида ҳам камёб инсонлардир. Одатда, уларни кўпчилик сезмайди. Ёки, сезганда ҳам, кўзга илмайди. Қўшни Мучун қишлоғида Тўлли исмли эси сал ғалатироқ йигит бўлгич эди. Асл исми Тўлқинми ёки Тўланмиди, буни ҳеч ким билмайди. Гапириши бироз ғалати: узиб-узиб, қайтариб-қайтариб, лекин ўта содда-содда…

Тўлиқ ўқиш

Фолбинларга ишонманг

Қадарга иймон келтириш ва яхши-ёмон нарсанинг бари Аллоҳдан эканига ишониш иймон арконларидан ҳисобланади. Лекин Аллоҳ Ўзининг ҳикмати билан бандаларини имтиҳон қилиш учун ғайбий ишларни ва келажакни сир тутди. Бунга кўплаб ояти карималар далолат қилади. Жумладан бир оятда Аллоҳ шунда дейди: "Айтинг: Аллоҳдан бошқа осмонлар ва ердаги бирор кимса ғайбни билмас" (Намл, 65). Агар келажакдаги ишлар…

Тўлиқ ўқиш

Тўртликлар

Турфа нақшлардан музайян олам, Ҳар рангки, ҳайратда кўз ҳам, ақл ҳам. Афсус! Нақшларга бўлиб маҳлиё, Наққошни танимай ўтади одам. * * * Кеча уришганлар ярашиб бугун, Дўстликнинг узилган риштаси бутун. Лекин аввалгига ўхшамади у, Уланган жойида қолди бир тугун. * * *         Дунёнинг ишлари мисли акс садо, Десанг: «бермай-олурман» сўзинг хато. Умид қилма, ҳаёт…

Тўлиқ ўқиш

«Ирфон» луғати

Нафл – фарзлардан ташқари ихтиёрий равишда бажариладиган намоз, рўза, ҳаж каби ибодатлар. Уларни бажарса савоб, бажармаса гуноҳ бўлмайди. Нисоб – закот бериш учун шарт қилинган бойлик миқдори. Масалан, тилланинг 84 гр. га қўйларнинг 40 бошга, сигирларнинг 30 бошга етиши кабилар. Нажас, нажосат – нопок нарса; инсон ва ҳайвонларнинг ахлат ва сийдиги; қон, йиринг каби нарсалар.…

Тўлиқ ўқиш

Ақиқа маросими

Ақиқа шаръий маросим ҳисобланиб, чақалоқ туғилганидан  кейин 7, 14, 21-кунларининг бирида ўтказилади. Маросимда бир қўйни сўйиб, уни учга тақсимланади, бир қисмини ҳомиладан бўшаган онанинг куч-қувватини қайта тиклаши учун олиб қўйиш, бир қисмини ёш гўдак ҳаққига дуо қилишлари учун муҳтож оилаларга тарқатиш, бир қисмини зиёфатга ишлатиш тавсия қилинади. Зиёфатга қудалар, қариндош ва яқин қўшнилар таклиф қилинади.…

Тўлиқ ўқиш

Инсон мияси ҳақидаги фактлар

1. Мия бошқа мушаклар каби машқ қилдирилган сари ўсиб бораверади. Ўрта ёшдаги эркакнинг мияси 1450 грамм атрофида бўлиб, қариганда 1390 граммгача камайиши мумкин. Аёлларда мия бироз оғирроқ – ўртача 1560 грамм бўлади. 2. Миянинг энг кескин ривожланиш даври инсоннинг 2-11 ёшларда содир бўлади. Мунтазам ибодат бош миядаги тебранишларни камайтириб, тананинг ўз-ўзини даволаш қобилиятини мустаҳкамлайди. Художўй…

Тўлиқ ўқиш

Иброҳим Карлсоннинг ҳидоят сари сафари

Оддий, аммо бир-бирини жуда севадиган швециялик оиланинг фарзанди бўлиб дунёга келдим. Дин билан жуда унақа алоқамиз йўқ эди. Йигирма беш ёшимгача Худонинг борлиги ёки маънавиятга тегишли мавзуларга умуман эътибор қилмасдан яшадим. Яна ҳам аниқроғи моддапараст (материалист) дунёқарашга эга эдим. Лицейда ўқиб юрган кезларимда китобнинг ашаддий ишқибози эдим. Фурсат топдим дегунча қўлимга бирон китобни олиб, ўқишга…

Тўлиқ ўқиш

«Қасидаи Амолий» шарҳи ва тавҳид манзумаси»

Сиз азиз маърифат шайдолари учун яна бир қувончли янгилик, яқинда «Қасидаи Амолий» шарҳи ва тавҳид манзумаси» номли рисола чоп этилди. Таниқли олим Сайфиддин Сайфуллоҳ томонидан нашрга тайёрланган мазкур асар Шайх Назруллоҳхон Эшон (Ҳарибий)нинг “Амолий” қасидасига ёзган шарҳи ҳамда “Тавҳид манзумаси” аҳли суннат вал жамоат ақидасини ёритишга бағишланган муҳим манбалардан биридир. Халқимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашда…

Тўлиқ ўқиш

Қизилиштон

Бола эдим… Куз эди… Сўрида дарс қилиб ўтирибман. Аммам бир бурчакда мудраб ўтирибди… Осмонда мезонлар учади. Қондек қизарган ток барглари оҳиста чайқалади. Ўрик хазонлари унсиз пир-пирлаб тўкилади. Боғ томондан яккаш бир садо келади: “тук-тук-тук, тук-тук-тук”. Ҳашга тегади. Хаёлингни қочиради… Охири бўлмади, аммамдан сўрадим: – Нима у, амма? Аммам чўчиб кўзини очди. – Нимани сўрайсан, болам?…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаммамизнинг ва ҳар биримизнинг манзилимиз

Инсонларнинг афзали, Аллоҳнинг сўнгги ва суюкли элчиси яшаган давр “Асри Саодат” дейилади. Бу асрда оламларга раҳмат қилиб юборилган Муҳаммад (с.а.в.) инсонларни тўғри йўлга бошлаш учун чиройли одоблари билан, хуш муомалалари билан, қайноқ меҳр-муҳаббатлари билан, Қуръонлари билан келдилар. Ул зоти шариф келгунга қадар инсоният ширк ва жаҳолат зулматидан қутулишга уринаётган эди. Ул зот ташриф буюрдилару, олам…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: