Йодланган ош тузини қандай ажратиш мумкин?

•    Ош тузи оқ рангдаги кристаллардан иборат. Унинг қизғиш, кўкимтир ёки оқ рангдан бошқа рангларда бўлиши йодланганидан эмас, балки сифати пастлигидан далолатдир.

•    Ош тузининг ранги оқлиги унинг тозалигига ягона кафолат эмас. Чунки унинг таркибида мел ёки гипс каби оқ рангдаги чет қўшимчалар бўлиши мумкин.

•    Ош тузи тозалигининг кафолати Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамда стандартлаштириш идоралари томонидан берилган мос равишдаги гигиеник сертификат ва мувофиқлик сертификатидир.

•    Дўконлардан ва бошқа савдо шохобчаларидан очиқ қоплардаги тузларни сотиб олмаган маъқул.

•    Ош тузидаги йод миқдорини сақлаш учун тузни ёпиқ идишда ва қуруқ жойда сақлаш зарур.

•    Йодланган ош тузини чорва молларига ҳам бериш керак.

Наргиза Угламова тайёрлади.

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: