Ёдимизда тутайлик

Бутун диний амрларни бажариш қаторида рўза тутишдан мақсад ҳам солиҳ инсон бўлмоқдир. Рўзадор бўлгани ҳолда кишининг ёмонликларда давом этавериши рўзадан кутилган фойданинг камайишига, ҳатто йўқ бўлишига олиб келади. “Қанчалаб рўза тутганлар борки, очлик ва ташналикдан бошқа нарсага эришмайдилар”, дейилади ҳадиси шарифда. Бу каби “рўзадор”лардан бўлиб қолмаслик учун рўза тутиш давомида диққат қилишимиз зарур бўлган динимизнинг амрлари қуйидагилардир:

  • Кўзни фойдасиз, ҳаром нарсаларга боқишдан, қалбни фойдасиз машғулотлар билан банд қилиб, яхши ишларга халақит берадиган нарсалардан сақламоқ;
  • Тилни ғийбат, бўҳтон гаплардан, ёлғон сўзлардан узоқ тутмоқ;
  • Нафақат гапирган, балки ғийбатли сўзни тинглаган киши ҳам гуноҳга шерик бўлишини ёдда тутиб, қулоқларни ҳар турли ҳаром нарсаларни тинглашдан муҳофаза қилмоқ;
  • Кўз, тил ва қулоқларни муҳофаза қилган каби бошқа аъзоларни ҳам ҳаром ва шубҳали нарсалардан сақламоқ;
  • Саҳарликда қувватли таомлар ейишга монелик бўлмаса ҳам, ифтор вақтида тўйгунча овқат ейиш билан ошқозонга зарар беришдан тийилиш;
  • Ифторликда: “Тутган рўзам қабул бўлдими ёки бўлмадими?” – деган қўрқув ила Аллоҳ таолога умид билан ёлвориш, кўп истиғфор айтиш, Қуръони карим ўқиш ва динни тўғри ёзилган илмиҳол китобларидан ўрганишга саъй қилмоқ лозим.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: