Узоқ яшашни истасангиз… Муҳим

Америкалик олимлар яқинда ажойиб тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда сахийлик ва яхшилик қилишга мойиллик соғлик учун фойдали экани, бу хусусиятларга эга бўлган кишилар бошқаларга нисбатан кўп яшаши айтилган.

Тадқиқот беш йил давомида ўтказилди. Унда 846 киши қатнашди. Иштирокчилар ўзлари қилган яхшиликлар,  жумладан, дўстлар, қўни-қўшнилар ёки қариндошларга ёрдам бериш, уловда хизмат кўрсатиш, болаларига қараб туриш ва ҳоказолар ҳақида гапириб беришди. Кузатувлар муҳтожларга ва қийин вазиятда қолганларга кўмаклашганлар парвосиз кишиларга қараганда соғлом ва тетик бўлишини кўрсатди.

АҚШнинг Буффало университети ходими Майкл Пулен сўзларига кўра, ушбу тадқиқот атрофдагиларга ёрдам бериш энг олдин кишининг ўзига фойдали экани, саховат ва меҳр асабийликни йўқотиб, узоқ умр кўришга сабаб бўлиши каби ҳаётий ҳақиқатларни илмий жиҳатдан исботлаб берди.

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: