Тарбиянинг замони

Тарбияни туғулган кундан бошламак, вужудимизи қувватландурмак, фикримизи нурландурмак, ахлоқимизи гўзалландурмак, зеҳнимизи равшанландурмак лозим.

“Тарбияни кимлар қилур? Қайда қилинур?” деган савол келадур. Бу саволга, “Биринчи уй тарбияси. Бу она вазифасидур. Иккинчи, мактаб ва мадраса тарбияси. Бу ота, муаллим, мударрис ва ҳукумат вазифасидур”, деб жавоб берамиз…

Алҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидур. Расули акрам набиййи муҳтарам (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “Инсонларнинг карами динидадур, муруввати ақлиндадур, ҳасаби ахлоқиндадур”, демишлар.

Абдулла Авлоний

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: