Танланг: парҳезми ёки рўза?

Айримлар, рўза тутиш соғликка зиён етказади, деб ҳисоблайдилар. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло бандаларига зарар келтирадиган амрларни буюрмайди.

Бугунга келиб паришонхотирлик, хотира сустлиги, доимий ҳорғинлик, уйқусизлик, беҳаловатлик, тушкунлик каби хасталиклар бутун дунёнинг муаммосига айланди. Истеъмол қилинаётган турфа, сара таомлар қувватини жойига сарфлай билмаслик, камҳаракатлилик ва танбалликка асосланган яшаш тарзи – буларнинг бари кишида зерикишни келтириб чиқаради. Юқорида санаб ўтилган асосан руҳият билан боғлиқ касалликларнинг сабаблари ҳам шунга бориб тақалади. Хўш, давримиз кишиларининг шикоят мавзусига айланган бу муаммолардан қутулишда рўзанинг таъсири қандай?

Кўп еган кўп ухлайди, кўп уйқу билан вақт зое кетади, қалб қаттиқлашади. Ҳамиша тўқ бўлган киши бешафқат ва марҳаматсиз бўлади. Рўза тутиш билан эса инсон неъматлар қадрини англайди. Очлик, ташналикни ўз бошидан ўтказганидан сўнг дунёдаги қанчалаб овқатга, сувга зор инсонлар ҳолини тушунади, қалби юмшайди. Ўзи эга бўлган неъматлардан бир муддат айрилиш билан улардан тўғри фойдаланиш, исроф этмаслик ва бу неъматларни берган Аллоҳ таолога шукрда бўлмоғи зарурлигини ҳис қилади. Рўза инсонни сабр-қаноатли, марҳаматли бўлишга ўргатади. Буларнинг ортидан инсон руҳий ҳаловатга эришади.

Кўп касалликларнинг боши бўлган яна бир муаммо бор – семизлик. Бу хасталикка қарши курашда энг яхши даво воситаси сифатида замонавий тиббиёт парҳезни тавсия этади. Тиббиётдаги тартибли, режали парҳез дея қўлланадиган усулни биз, мусулмонлар рўза деб атаймиз. Яъни, мусулмон бўлишнинг беш шартидан бири. Зотан, рамазон ойи рўзасини ўрнига келтириб адо этиш билан парҳез ёрдамида эришиладигандан ҳам ортиқроқ фойдалар қўлга киритилади. Агар парҳез билан фақат танимиз шифо топса, рўза ибодатини бажариш билан қалбимиз ҳам шифо топади. Яъни, рўза Аллоҳ таолонинг амри бўлгани ва холис У зотнинг розилигини кўзлаб тутилгани боис ҳам ухровий, ҳам дунёвий фойдаларга эришилади.

Рамазон ойи рўзаси Қуръони каримда: “…Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди…” – дея амр қилган Меҳрибон ва Раҳмли Зотдан тану қалбимиз саломатлиги, икки дунёмиз саодати учун ҳикматли ҳадядир.

, ,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: