Шамсул аимма Сарахсий Муҳим

Сарахсий Имом Абу Ҳанифанинг энг яқин шогирди Имом Муҳаммаднинг Зоҳири ривоя асарларидан “Жомеъул Кабир” ва “Жомеъус Сағир”ни, “Зиёдот” ва “Зиёдотуз зиёдот”ни шарҳ қилган. Хассофнинг “Нафақалар” ва “Адабул қозий” китобини, Таҳовийнинг “Мухтасар”ини ҳам шарҳлаган. Бундан ташқари, “Қиёмат аломатлари”, “Фиқҳий фойдалар”, “Ҳайз китоби” номли таълифотлари ҳам мавжуд.
Зоҳири ривоя асарлари шарҳи ўттиз жилдлик “Мабсут” номли китоб бўлиб, уни ёзиш жараёни ғайриодатий бўлган. Имом Сарахсий яшаган Ўзган шаҳар ҳокими бир аёлни иддаси тугамай никоҳига олади. Бу ҳақда Имомдан масала сўралганида никоҳнинг ботил экани, бундай қилиш жоиз эмаслигини айтади. Ҳокимнинг ғазаби келиб Имомни 466 ҳижрий санада чуқур қудуққа ташлатади. Сарахсий шу қудуқда ўн йилга яқин қолиб кетади. Шогирдлари алломадан масала сўраб, қудуқ бошига келишар, Аллома эса қудуқ ичидан туриб уларга “Мабсут”ни ёддан, бирор китобдан фойдаланмай зеҳний қобилиятнинг ўзи билангина имло қилар, шогирдлар эса ёзиб олишарди. “Мабсут”дан ташқари яна “Сиярул Кабир”ни ёддан икки катта жилдда шарҳлади. 
“Мабсут”ни шарҳлар экан, бобларни якунлаш асносида маҳбусликдаги ғариб ҳолини ўта ҳассос калималар ила ифодаларди. Шогирдлар илмий муҳитдан завқлансаларда, устознинг ғарибликдаги ноласидан қалблари тўлиб, ҳўнг-ҳўнг йиғлашарди.
Китобнинг “Шартлар боби”га келганда, 476-санада Имом Сарахсий зиндондан озод бўлади. Фарғона (Марғилонга)га келади. Фарғонанинг ўша даврдаги амири Ҳасан Сарахсийнинг ҳурматини жойига қўяди. Шогирдлар ҳам устозга эргашиб Фарғонага келишади, зиндонда чала қолган “Мабсут” ва “Сиярул Кабир”нинг шарҳининг қолган қисмларини ҳижрий 480-сананинг рабиул аввалида охирига етказишади.
Алломанинг 483-санада (бир ривоятда 490-сана атрофида) вафот топгани айтилади.
 

Аброр Мухтор Алий

 

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: