Қуръондан таъсирланиб…

 

Биз нималарни кашф қилган бўлсак, бир неча юз йил аввал келган Қуръонда уларнинг барчаси мужассам. Демак у Аллоҳнинг сўзидир.

Жоли Самсон,

профессор-гинеколог

 

 

Қуръонга ошно бўлган ҳар бир инсон ушбу илоҳий китобнинг бетакрорлигини эътироф этмасдан иложи йўқ. Унинг услубидаги ўзига хослик шунчалар мукаммалки, бирор бир Европа тилига таржима қилинганда ундаги мазмунни тўла қамраб олиш мумкин эмас.

Эдвар Монтьенинг "Қуръоннинг француз тилига таржимаси" китобидан

 

 

Қуръондаги инсон ривожланиши ҳақидаги ифодаларнинг шарҳланишига ёрдам қилиш менга катта завқ бағишлайди. Мен аниқ айта оламанки, бу ифодаларни ҳазрат Муҳаммад (с.а.в.)га Аллоҳ берган.Чунки бу билимларнинг кўпи юз йиллар давомида кашф қилинмади. Бу менга бир нарсани исботлайди: ҳазрат Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳнинг элчисидир.

Профессор Кейт Мур,

Торонто университети профессори

 

 

Қуръоннинг хусусиятларидан бири шуки, бир мусулмон ёки ҳар қандай инсон Қуръонни қўлига олиб ҳар қайси саҳифасини очиб ўқимасин, жуда долзарб бўлган ҳаётий ғоялар кўради.

Жон Эспозито,

машҳур теолог

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: