«Қасидаи Амолий» шарҳи ва тавҳид манзумаси»

Сиз азиз маърифат шайдолари учун яна бир қувончли янгилик, яқинда «Қасидаи Амолий» шарҳи ва тавҳид манзумаси» номли рисола чоп этилди. Таниқли олим Сайфиддин Сайфуллоҳ томонидан нашрга тайёрланган мазкур асар Шайх Назруллоҳхон Эшон (Ҳарибий)нинг “Амолий” қасидасига ёзган шарҳи ҳамда “Тавҳид манзумаси” аҳли суннат вал жамоат ақидасини ёритишга бағишланган муҳим манбалардан биридир. Халқимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашда хизмат қиладиган ушбу асарнинг тили содда ва мазмунан пишиқ бўлиб, ундан кенг жамоатчилик баҳраманд бўлади, деб ўйлаймиз. Қуйида ана шу асардаги “Тавҳид манзумаси”дан парчалар келтириб ўтамиз:

Ҳақ таоло жисм эмас, жавҳар эмас, маҳдуд эмас,

Пок мумкин лозимотидан бу янглиғ англа бас,

Кунҳи зотиға етолмайдур Худони ҳеч кас,

Қилғуси анга далолат ўйласанг мўру магас,

Маърифатни маншаъи маснуъи бўлди кори Ҳақ.

Фоний бўлғай ушбу дунё охири етган замон,

Ҳақ бўлур бир кун қиёмат, бўлма ғофил эй жавон,

Яхшилик кўрсанг жаҳонда ёки кўрсанг ҳам ёмон,

Барчани тақдирдан англаб анга келтургил иймон,

Ташла Ҳаққа ўзни доим бўлгусидир ёр Ҳақ.

Тонгла маҳшарда халойиқни Худойим тиргизур,

Вазн этиб қилган амални номани қўлга берур,

Келса чапдан ҳар кишиға етмағай анга сурур,

Ўнг тарафдин олгучилар барчаси масрур ўлур,

Киргуси жаннатга онлар, кўргуси дийдори Ҳақ.

Ҳавзи Кавсар ҳақ, сирот кўприк эрур ҳақ, дўстлар,

Ҳар кишиға қилса осон ўтгуси мисли шарар,

Эй Ҳарибий тавба қил, юрма бу янглиғ бехабар,

Ташлағил ҳою ҳавасни, айлағил дийдангни тар,

Ким муъонидларға қилғондур муҳайё нор Ҳақ.

Ҳарибий

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: