Гуноҳдан тийилишнинг ягона чораси

Баъзан: “Бир гуноҳни, ёмонликни йўқ қилиш учун унинг манбаини йўқотиш керак”, деган гапни эшитиб қоламиз. Бу нотўғри тушунча! Сийрат асарларидан ўқиган бўлсангиз, эсингиздадир: Расулуллоҳ (с.а.в.) нубувватнинг илк йилларида Ҳарамда намоз ўқир, Парвардигорга узоқ-узоқ сажда қилардилар. Ҳолбуки, ўша пайтда биргина Каъба ичида уч юздан ортиқ бут-санамлар бор эди. У зот ишни бутларни синдиришдан бошламадилар, балки энг…

Тўлиқ ўқиш

Табиат билан тинчлик аҳдномаси

Мен, атроф-муҳитнинг авайланиши ва заминимиз янада яхши ҳолатга келиши учун қўлимдан келганини қилишга;   табиатга, башариятга моддий-маънавий таҳдид соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга қарши курашишга;   ўзим яшаётган жой ва ундаги одамлар, ҳайвонот, ўсимликларга зиён етказмасликка;   иш ва шахсий ҳаётимда фойдамни кўзлаб атроф-муҳитга зарар бермасликка;   замонавий технологияларнинг борлиқни ифлослантиришига қарши туришга ва бошқаларни ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Фарзандингиз билан…

Бола учун ота-онасининг нима ҳақида эмас, қандай оҳангда гапириши муҳим. Агар фарзандингиз сизни индамай эшитаётган бўлса, бекорга овора бўлаяпсиз демак. Шундай қилингки, у ҳам бемалол ўйлари, туйғуларини сиз билан ўртоқлашсин. Зинҳор гап қайтаряпти деб ғазабланманг. Болалар билан келишишнинг энг яхши йўли уларга яхши ният билан яқинлашишдир. Болангизга тўғри маълумот беринг. Эринаётганингизни “Барибир тушунмайди”, “Унинг яхшилиги…

Тўлиқ ўқиш

8 амал ўрнига 8 амал

Динимиз – инсонпарвар дин. Бизга ота-онамиздан ҳам меҳрибон Парвардигоримиз ҳеч қачон тоқатимиздан ташқари нарсани, имконимиз етмайдиган вазифани юкламайди. Бинобарин, исломда ҳар бир банданинг имкониятлари ҳисобга олинган. Шунинг учун Аллоҳ йўлида катта-катта маблағ сарфлаётган бадавлат кишини кўриб, маъюс бўлманг! Сизнинг бунга қодир эмаслигингизни имконларни ато этувчи Раззоқ Эгам кўриб-билиб турибди. Сиз учун ана шу саховатли бой…

Тўлиқ ўқиш

Исломда раҳбарга муносабат

(Халқни мавжуд тузумга қарши гиж-гижловчи ва инқилобий ҳаракат ташвиқотчилари бўлмиш иғвогар хаворижларга холисона раддия)   Ватанимиз ўз эркига эга бўлиб, тараққиёт сари жадал одимлаб борар экан, атрофда халқимиз тинчлиги ва равнақига чидай олмайдиган ёвуз кучларнинг ҳам ҳаловати йўқолиб бор-япти. Парокандалик чиқариш ниятида турли-туман бўлмағур иғво тарқатиб, аҳолимиз орасида фитна қилишмоқда. Интернетдаги махсус сайтлари, ижтимоий тармоқлар,…

Тўлиқ ўқиш

Бу – ҳаёт…

Ҳаётни шундай тасаввур қилинг: сиз – ҳўққабозсиз, иккита қўлингиз билан бешта тўпни тепага отиб ўйнаяпсиз. Тўпларга иш, оила, саломатлик, дўстлар ва севги деб ном беринг. Бешовини ҳам ҳавода тутишга ҳаракат қилинг. Тез фурсатда иш номли тўпнинг резина каби эканини билиб оласиз, ерга тушса, янаям тепароққа учади… Бироқ қолган тўртта тўпча биллурдан қилинган. Булардан бирортаси ерга…

Тўлиқ ўқиш

Қуръонда зикр этилган беш мева

Қуръонда зикр этилган мевалар инсон саломатлиги учун фойдали эканини замонавий тиббиёт ҳам тасдиқлайди. Қуйидаги маълумотлар ҳам сўзимиз исботидир.   Хурмо. «Ерда бир-бирига ёнма-ён, бўлак-бўлак (унумдор ва унумсиз) ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, (ҳаммаси) бир сув билан суғорилур…» (Раъд, 4). Хурмо кам калорияли мева ҳисобланади. Бироқ, 50 фоизи глюкозадан иборат. Шу…

Тўлиқ ўқиш

Хотирани мустаҳкамлаймиз

Фикрни жамлолмаслик ёки бирор нарсани қаергадир қўйиб, кейин тополмаслик кўпчиликка таниш ҳолат. Лекин, одатда, бунга кўп ҳам эътибор беравермаймиз. Бу эса ёшимиз ўтгани сари хотира билан боғлиқ муаммони чуқурлаштириши ҳеч гап эмас. Шундай экан, келинг, бу “носозлик”ни тузатишга ҳаракат қиламиз. Хотира ва диққатни жамлашга ёрдам берувчи бир қанча усуллар бор. Уларни ётган ҳолда, яъни уйқудан…

Тўлиқ ўқиш

Шайтоннинг энг биринчи ҳамласи

Шайх Саъдий айтади: “Нафаснинг ичкарига кириши бир неъмат бўлса, ташқарига чиқиши бошқа неъматдир. Демак, ҳар нафасда инсонга икки неъмат ҳосил бўлади ва ҳар бири шукрни тақозо қилади. Агар одам ҳар нафаси учун бир марта шукр қилса ҳам бу неъмат шукрини адо этолмаган бўлади. Шундай экан, бошқа ҳисобсиз неъматлар шукрини қандай адо қилсин?” Аллоҳ таоло берган…

Тўлиқ ўқиш

Алвидо, эй моҳи раҳмат! Муҳим

Алвидо, эй моҳи раҳмат, шаҳри ғуфрон, алвидо, Айладинг азми сафар, бўлдук паришон, алвидо, Афв қил нуқсонимиз, эй яхши меҳмон, алвидо, Боиси савму салоту , хатми Қуръон, алвидо, Алвидо, эй раҳмати Ҳақ, моҳи тобон, алвидо.   Бир неча кун хони эҳсонингга ҳожатманд эдук, Ҳам салоту хатми Қуръонинг билан хурсанд эдук, Банд эди иблислар, меҳринг-ла шаккарханд эдук,…

Тўлиқ ўқиш

Рамазонни Қуръон ойи билсак… Муҳим

Яхши тайёргарликсиз, уловсиз ўн бир ойлик сафарга отланган одамни тасаввур қилинг. Манзилга етиб келгунича уст-бошлари, бутун жисми хароб, ифлос ҳолга келади. Бизнинг Рамазон арафасидаги ҳолатимизни ҳам шунга ўхшатиш мумкин. Лекин биздагиси аъзоларга ўрнашган кирдек эмас. Чунки юзу қўлларни ювсангиз, тоза бўлади. Бу – юрагимиздаги, ақлимиздаги, онгу шууримиздаги доғлар; давримизнинг энг тез тарқалувчи, юқумли касаллиги. Маънавий…

Тўлиқ ўқиш

Байрам муборак! Муҳим

Бугун улуғ айём – рамазон ҳайити тонгидамиз. Ортимизда – бу байрамга етгунча синов-имтиҳон, нафсимиз билан курашлар ичида ўтган раҳмату мағфиратга тўла ўттиз кун. Олдинда бир-бир ўтиб, бизларни яна муборак ойнинг шукуҳли кунларига яқинлаштирадиган дамлар.   Бугунги байрам – рўзадор бандаларнинг ёлғиз Ўзининг розилигини истаб чеккан қийинчиликлари эвазига дунё ҳаётида берилган мукофот. Охират ҳаётида эса бу…

Тўлиқ ўқиш

Рамазон Муҳим

– Яна қанча қолди? – Ҳали вақт борми? – Ўтиб кетмадими? Одатда, маиший ҳаёт панжаларида сиқилавериб ўта майдалашиб кетган бу каби кундалик гаплар Рамазон кунлари, холисанлиллоҳ айтилгани сабабми, бошқача чирой касб этади – улуғлашиб кетгандай бўлади. Азбаройи буюк саодатга восита бўлаётганидан синовларда тобланиб бораётган нафсингни ҳам яхши кўриб кетасан. Эвазига ифтор чоғи уни ҳаддидан оширмай…

Тўлиқ ўқиш

Болалик Рамазонлари Муҳим

Рамазон – ўзи билан боғлиқ ширин-ширин хотираларни ҳар дамгидан ҳам ёрқинроқ ёдга соладиган ажиб фурсат. Қўлчаларидан бирида пул, биттасида идишни маҳкам ушлаб, кўча бошига нишолда олишга кетаётган бола қалбидаги қувончдир Рамазон. Нимагадир қоқиниб, қўлидаги нишолда ер билан битта бўлган гўдакни турғизиб, уст-бошини қоқиб, яна бошқа косага нишолда тўлдиртириб берган бобо ҳақидаги хотиралардир. “Бирпасда тугаб қолди-я…

Тўлиқ ўқиш

Рамазон ойи фазилатлари

Рамазон ҳар доим ойларнинг султони, саййиди, энг яхшиси бўлиб келган ва ҳамиша шундай бўлиб қолаверади.   Рамазон рўза, таровеҳ ва тиловат ойи бўлиб, унинг рўзасини тутиш фарз, таровеҳ намозини ўқиш суннат, Қуръони каримни хатм қилиш эса фазилатдир.   Рамазон шундай қадрли ва ғанимат ойдирки, унда тутилган рўза савобини бевосита Аллоҳ таолонинг Ўзи беради.    Рамазон…

Тўлиқ ўқиш

Азиз меҳмон Муҳим

Киши меҳмон кутар экан, келадиган одамнинг қадрига қараб тайёргарлик кўради. Тўй қилмоқчи бўлганлар уй-жойини таъмирлайди, оқлаб-кўклайди. Ўзига ўхшаган бандалар ташрифига шунча ҳозирланади. Сиз билан бизнинг хонадонимизга энг азиз меҳмон – Рамазони шариф ташриф буюрмоқда. Унинг келишига муносиб тараддуд кўришимиз, яъни қалбимизни, кундалик ҳаётимизни ёмон иллатлардан тозалаб туришимиз керак. Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек, рўза тақводор бўлишимиз…

Тўлиқ ўқиш

“Қибла” нима дегани? Муҳим

Кўпчилик биздан тақвим саҳифаларида бериладиган намоз вақтлари жадвалининг охирги устуни – “Қибла” нима эканини сўрашади. Гарчи биз намоз вақтлари жадвалига ушбу устунни қўшган дастлабки сонларимизда унинг нимани ифодалаши хусусида кўп изоҳлар берган бўлсак-да, кейинги пайтларда у ҳақдаги савол яна кўпайиб қолганини эътиборга олиб, жадвалдаги барча устунларни батафсил изоҳлашга қарор қилдик. Демак:   "Тонг" – Субҳи…

Тўлиқ ўқиш

Эркинлик шарти Муҳим

Осиёда маймун тутишнинг шундай усули бор: кокос ёнғоғининг ичини ўйиб, унча-мунчага узилмайдиган ип билан боғлаб дарахт шохига ёки ерга қоқилган қозиққа маҳкамланади. Кокоснинг таг тарафидан кичкина тешик очилиб, тешикдан ёнғоқ ичига ширинлик солинади. Бу тешикка маймуннинг кафти фақат очиқ ҳолидагина сиғади, мушт қилганида эса чиқаролмайди. Ширинликнинг ҳидини олган маймун уни қўлга киритиш учун кокос ичига…

Тўлиқ ўқиш

Масъулият Муҳим

Ислом уламолари ўзларини олим кўрсатишга уринишмайди, уларнинг ҳақиқатдан ҳам олим эканларини уммат учун қилаётган хизматлари намоён этиб туради. Улар, тарихдан бугунга қадар жоҳиллар томонидан маломатга учраб келишган. Лекин бу маломат айнан жоҳиллар томонидан бўлаётгани учун, уни эътиборсиз қолдиришган. Чунки жоҳил билан тенглашишни ўзларига эп кўришмаган. Ҳар ким ҳам ўзини олим эълон қилавериши тўғри бўлмайди. Аниқроғи,…

Тўлиқ ўқиш

2017 йил учун закот, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди Муҳим

بسم الله الرحمن الرحيم   Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2017 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича   ҚАРОРИ   Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2017 йил (ҳижрий 1438 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 185 000 (бир юз саксон беш минг) сўм эканлигини эътиборга олиб,…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: