Муҳаббат ва рашк

Муҳаббат қалбнинг маҳбубга майлидир. Муҳаббат – кўнгил иши, зоҳирий аъзоларнинг иши эмас. Оила эр-хотин ўртасидаги муҳаббат ва майлга асослангандагина бахтли ва мустаҳкам бўлади. Кўриш муҳаббат калитидир. Шунинг учун Расулуллоҳ (с.а.в.) уйланмоқчи бўлган йигитни бўлажак қаллиғини кўришга ундадилар: «Мен, – дейди Муғира ибн Шўъба, – бир аёлга совчи қўйган эдим. “Уни кўрдингми?” деб сўрадилар Пайғамбаримиз. “Йўқ”,…

Тўлиқ ўқиш

Омонат

Ислом уламолари ўзини олим кўрсатишга уринадиган шахслар бўлмайди, бу ҳақиқатни уммат учун қилаётган хизматлари намоён қилиб туради. Бу хизматлари учун тарихдан бугунга қадар турли савиядаги жоҳиллар томонидан маломатга учраб келишгани ҳам бор гап. Лекин буларни эътиборсиз қолдиришган, жоҳил билан тенглашишни ўзларига эп кўришмаган. Ислом дини қиёматга қадар инсоният саодатига кафил бўла оладиган илоҳий таълимот бўлгач,…

Тўлиқ ўқиш

Муҳаррам ойининг фазилати

Маълумки, ислом дини таълимотига кўра, муҳаррам ойи ҳурматли, Аллоҳ таоло уруш-бузғунчиликларни ҳаром қилган тўрт ойнинг биридир. “Аллоҳнинг ойи” деган номи ҳам бор. Муҳаррамнинг ашуро, яъни ўнинчи кунида барча самовий динлар тарихида муҳим воқеалар бўлиб ўтгани сабабли бу ойни “ашуро ойи” дейиш урфга айланган. Имом Аҳмад (р.а.) Ибн Аббос (р.а.)дан ривоят қилишича, шу куни Нуҳ (а.с.)нинг…

Тўлиқ ўқиш

Ашуро куни

Муҳаррам ойи омма тилида ашуро ойи ҳам дейилади (“ашуро” сўзи луғатда “ўнинчи” деган маънони англатади). Бунга сабаб, бу ойнинг ўнинчи кунида жоҳилият даврида яҳудий ва насроний бўлган араблар ўртасида рўза тутиш одат бўлган эди. Кейинчалик Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу кунда рўза тутиб, саҳобаларига ҳам рўзадор бўлишни буюрган эдилар. Исломнинг илк давридан мусулмонларга фарз бўлган ашуро рўзаси…

Тўлиқ ўқиш

Имом Шофиъий айтадилар

Устозимдан хотирам ёмонлигига чора сўрадим, гуноҳларни тарк этишимни тавсия қилди. Яна шуни айтдики, илм нурдир ва Аллоҳ таолонинг бу нури осийларга берилмайди. Илм талаб қилиш нафл ибодатдан фазилатлидир. Дунё ва охиратни истаган илмни ўзига раҳбар қилсин. Илм ва амал уйғунлиги – олим зийнати. Оқил яхши ва ёмонни бир-биридан ажрата олган одамдир. Икки киши уришиб қолганидан…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаким Термизий

Ҳаким номи билан танилган ушбу улуғ олимнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Башир Ҳаким Термизийдир. “Ҳаким” дея улуғланишига илм-маърифатда жуда етуклиги, доимо ҳикмат ила гапириши эди. У зот ҳақидаги маълумотлар ўрта аср араб муаллифларидан Тожуддин Субкий, Хатиб Бағдодий, Ибн Ҳажар Асқалоний ва бошқаларнинг асарларида, шунингдек, ўз қаламига мансуб “Бадъу шаъни…

Тўлиқ ўқиш

Муҳаррам ҳурматланган демакдир

Муҳаррам ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойи, биринчи муҳаррам эса янги йилнинг бошланиш кунидир. Луғатда “муҳаррам” сўзи ҳурматланган, ҳаром қилинган, улуғланган маъноларини англатади. Дарҳақиқат, муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган тўрт ойдан биридир. Бундан ортиқ ҳурмат бўлиши мумкинми? Бу ой Аллоҳнинг ойи деб номланади, бундан ортиқ улуғлаш бўлиши мумкинми? Муҳаррам ойи…

Тўлиқ ўқиш

Янги сана муборак! Муҳим

Оқшом кирди, кун ботди, тун ортидан тонг отди. Умримизнинг яна бир йили сувдайин оқди-кетди. Борлиқда – куз, йил бўйи қилинган ишлар сарҳисоб қилинадиган, ҳосил йиғилиб, натижалар кўриладиган пайт. Остонада – муҳаррам, ўтган бир йилнигина эмас, ортдаги бутун умримиз, қилган амалларимизни кўздан кечиришга бебаҳо фурсат. Олдинда Аллоҳ таоло белгилаганча яшамоғимиз лозим бўлган муддат. Муҳаррам – яхши…

Тўлиқ ўқиш

Ахлоқсиз фильмлар ва томошалар зарари

XXI асрнинг қудратли тўлқини – глобаллашув ҳаётимизга шиддат билан кириб келмоқда ва ўз меваларини бермоқда. Электрон ахборот воситалари, интернет-кафелар, клублар ва бошқалар кўпайди. Катталар-ку, баҳарнав, ёш болалар ҳам ойнаи жаҳонда ҳаёсизларнинг қилиқларини кўриб, вояга етмасиданоқ бети қотиб улгуради. Бугун “ишқий” фильм томоша қилади, эртага пинҳона жойларга бориб, кино кўради. Охир-оқибат гулдек йигит, ғунчадек қиз аввал…

Тўлиқ ўқиш

Расулуллоҳнинг пиёлалари ҳақида

Собит Баноний дедилар: «Анас (р.а.) бир куни бизларга йўғон ва темир билан қадоқ қилинган ёғоч пиёлани олиб чиқиб кўрсатиб, дедилар: “Бу пиёла  Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг сув ичадиган пиёлалари эди».   Изоҳ. Уламолар дедилар: “Бу пиёла Анаснинг ўғиллари Назор ўлганларида меросларининг қаторида бор эди. У саккиз юз минг тангага сотилди. Имом Бухорий ўша пиёлада сув ичган эканлар”.…

Тўлиқ ўқиш

Расулуллоҳ нима ва қандай ичардилар?

Ойша (р.а.) дедилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.)га ичимликлар ичида ҳаммадан маҳбуброғи ўзи ширин ва совуқ бўлган нарса эди”.   Изоҳ.  Расулуллоҳ (с.а.в.) таом ҳақида ниҳоятда бетакаллуф бўлсалар ҳам ичимлик хақида совуқ ва ширин сувни яхши кўрардилар. Шунинг учун Мадинадан неча мил узоқ сақёдан у зот учун хос сув келтирилар эди. Бу ердаги совуқ ширин шаробдан мурод, ивитиб…

Тўлиқ ўқиш

Соврин муборак, ғолиблар!

Ассалому алайкум, саҳифамизнинг қадрли мухлислари! Сиз билан яна ғойибона дийдорлашиб турганимиздан мамнунмиз. Сўзимиз аввалида бир нарсани афсус билан маълум қилмоқчимиз: келган жавоб мактубларини олгани алоқа бўлимига борганимизда уларнинг кўплигидан ҳайратландик. Аммо ҳайратимиз узоққа чўзилмади. Маълум бўлишича, хатларнинг ярмидан кўпи ўтган 3-чорак учун юборилган. Биз бу бўйича алоқа бўлими мутасаддиларидан сўраб-суриштирдик. Маълум бўлишича, мактуб эгалари почта…

Тўлиқ ўқиш

Байрам қутлуғ бўлсин!

“Ўзига шукр, яна ҳайитга етдик…” Шугина жумла байрам бир қувонч бўлса, унга тўкис-тугаллик, ёруғ юз билан етмоқ шодлик устига шодлик эканини англатади.   Бу кун тилу дилимизда шукроналар билан айтамиз: “Яна ҳайитга етдик”. Арафа кечасида бедорлик бахти, муборак ҳайит тонгини кўриш саодатига эришдик. Барчамиз ҳам шу муборак кунлар баракотидан баҳраманд бўлиш умидидамиз. Аллоҳ таоло ана…

Тўлиқ ўқиш

Қурбон ҳайитига тайёрмисиз?

Қурбон ҳайити Иброҳим (а.с.) ҳамда ўғли Исмоил (а.с.) ва хотини Ҳожар онамизнинг нафс истаги, шайтон васвасаси устидан қозонган ғалабалари сифатида тарихда қолган. Қурбон ҳайитини қиёматгача тарих саҳифасидан ўчмас, ҳаётимиздаги унутилмас воқеа сифатида нишонлашга одат қилганмиз. Динимиз Қурбон ҳайити кунида биз мусулмонларга баъзи вожиб ва суннат амалларни қилишни буюради. Жумладан, арафа кунининг бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг…

Тўлиқ ўқиш

Истиқлол берган ҳурлик

Ҳаммамиз учун табаррук уч сўз бор: Имон, Ватан ва Истиқлол. Бу сўзларнинг мазмун-моҳиятини бугун ҳар биримиз юракдан ҳис этиб турибмиз. Имон – Аллоҳ ва Расулига ишониш, Унинг раҳмат, мағфиратидан умидвор бўлиш, амр-фармонларига итоат қилиш демак. Ватан – муқаддас замин, буюк аждодларимиз юрти ва келажак авлодларимиз ифтихори. Уни авайлаб-асраш, бағрида эртанги кунга умид билан яшаш имон…

Тўлиқ ўқиш

Нондан азиз неъмат

Шу кунларда юртимизнинг азим пойтахтидан тортиб, чекка гўшаларигача, ҳар бир маҳалла, хонадонда истиқлол байрами шукуҳи, мустақиллик шодиёнаси руҳи кезиб юрибди. Мамлакатимиз ҳурликка эришганидан бери ўтган ҳар йил асрларга татигулик бўлди, барча соҳада оламшумул ўзгаришлар, юксалишлар юз берди. Энг муҳими, тинчлик-хотиржамликда кундалик ҳаёт ташвишлари билан юрибмиз. Биз ўз тараққиёт йўлимизни белгилаб олдикки, бу ҳақида тўлқинланиб сўзлашга,…

Тўлиқ ўқиш

Мусулмон Михаил

Жума куни эди. Жума намози олдидан мавъиза қилиб бўлган имом илгари насроний динига эътиқод қилган ватандошимиз Михаил Итексов мусулмон бўлганини ва орамизда ибодат учун турганини айтди. Бу хабар барчамизни қувонтирди. Ибодатдан кейин Михаил билан суҳбатлашдик. У узоқ йиллар давомида динлар тарихи ва ақидаларини ўрганганини, ниҳоят, Ислом энг тўғри ва одил дин эканига ишонч ҳосил қилгач,…

Тўлиқ ўқиш

Ким ўзини таниса…

Бу дунёда ўзини яхши кўрмайдиган, бошқалардан биттагина сифати билан бўлса ҳам ажралиб туришига, ўзгалардан кўра афзаллигига ишонмайдиган одам бўлмаса керак. “Йўқ”, дейишга шошилманг. Қалбимизга назар солсак, гарчи тилимизга кўчмаса ҳам, дилимизда шундай ишонч борлигига гувоҳ бўламиз. Зеро, қалбимиздаги ужубдан ғофил қолсак, қанча тоат-ибодат, ҳасанот қилмайлик, ўзини бой билган фақир бўлиб юраверамиз. Пайғамбар (а.с.) огоҳлантирадилар: “Ҳеч…

Тўлиқ ўқиш

Қалби салим учун тўртликлар

Муҳаммад ибн Фазл Балхий айтади: “Қалбнинг қорайишига тўрт нарса сабаб бўлади: 1. Билганларига амал қилмаслик; 2. Билмасдан амал қилиш; 3. Билмаганларини ўрганмаслик; 4. Бошқаларнинг ўрганишига тўсқинлик қилиш”. Қалб тозаланаётган жараёнда ҳам тўрт тўсиқ чиқади: 1. Мол-мулкка муҳаббат. Динимизда мол-дунё ёмонланмайди. Унга бўлган муҳаббат ёмонланади. Аслида, қалб саломатлигида, охират фойдаларини қўлга киритишда бойликнинг ўрни катта. Шунга…

Тўлиқ ўқиш

Муножот

Худоё, Сендан ёмонлик келмас ва мендан яхшилик, Сен яхшисан ва мен ёмон. Ҳар кимнинг ўзига муносибдир қилиқ. Тикан иши санчилмоқ учун, унга оташ керак, баҳор файзи омма учун, унга гулдан суҳбатдош керак. Худоё, тупроқдан элнинг кўзига қоронғулик етади ва қуёш ўз нури билан олам аҳлининг кўзини равшан этади. Худоё, ҳар нима қилинса, бунда Сендан тақдир…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: