Сизларни севамиз, сизни соғиндик!

Сўзбоши Талаба эдик. Бир устозимиз уйга топшириқ берди, тўғрироғи, тавсия. Кейинги дарсда ўша вазифани қилган-қилмаганимизни сўради. Ҳаммамиз ерга қарадик. Бир муддат жимликдан кейин: – Аслида, сизлар айбдормассиз, – деди устоз. – Кишининг сўзи, тавсиялари таъсирли бўлиши учун айтаётганларига олдин ўзи чин дилдан амал қилиши керак экан… Биз нега улуғларни соғинамиз? Баъзан ёнгинамиздаги инсонларга ишонч билдиролмаганимиз…

Тўлиқ ўқиш

Сиҳат тиласанг, кам ухла!

Кўп уйқу азият, оз уйқу фазилатдир; Ортиқча уйқуни от, саҳарда тарқатилар мурод; Оз уйқу неъмат, кўп уйқу ғафлат; Оз уйқу қалбга жило, кўп уйқу бошга бало; Оз е – қалбингни покла, кўп уйқуни мозорга сақла; Уйқу ўлимга эшдир, ғафлат уйқусида ётганнинг охири оташдир; Ориф учун бедорлик саодат, кўп уйқу мусибатдир; Саҳар тўла барака, қутдир, унда…

Тўлиқ ўқиш

Дуоларингизда унутманг

«Эй Раббим, Сенга етиш ё Сендан ажралиб қолиш учун қалб софлиги, мусаффолиги, БЕFУБОРлиги нақадар муҳим! Раббим, Сени алдаб бўлмайди. Адолатли ва Билгувчисан нақадар! Ўзимни-ўзим алдашим ё ҳеч нарсани билмай яшашим яна қанча давом этарди?.. Эй Раббим, агар раҳматинг сабаб бўлиб, хасталанмаганимда буларни билмасдим. Беадад шукр, қалби муҳрланганлардан қилмаганингга! Бошига тушганидан ибрат оладиганлардан қилганингга беҳисоб шукр,…

Тўлиқ ўқиш

Муваффақият гарови

Тарихга мурожаат қилиб, мусулмонларнинг муваффақиятга эришиш сабаблари таҳлил этилса, бунинг асосий омили динга итоат экани аён бўлади. Муваффақият даражаси ҳам илоҳий амрларга бўйсуниш даражасига боғлиқ. Чунки динимизда барча соҳа бўйича кўрсатмалар бор. Уларга хатосиз амал қилган кишининг ютуқлари ҳам катта миқдорда бўлади. Ислом гуллаб-яшнаган, мислсиз ютуқларга эришган давр­ларнинг мусулмонларига хос хислатлар қуйидагича эди: * Улар…

Тўлиқ ўқиш

Қутлов

Бу кунни йил бўйи кутдик. Ибодатда, яхши амалларда давомли, Рамазон рўзасини тутиб, гуноҳлари кечирилишидан умидвор бўлган ҳар бир мўмин-мусулмон каби интизор пойладик йўлини. Инсонларнинг энг ростгўйи – Расулуллоҳ (с.а.в.)дан етиб келган умидбахш хушхабарга ишонч, ихлос билан етдик бу кунга: «Рамазоннинг охирги куни Аллоҳ таоло рўза тутганларнинг гуноҳларини афв этади». Бугунги севинчларимиз Рамазон тугагани учун эмас,…

Тўлиқ ўқиш

Бизга аталган кунлар

Элакни яхши биламиз, унинг хизматини ҳам – кераклини кераксиздан ажратиш. Рамазон ойи инсондаги яхши ва ёмон хислатларни бир-биридан ажратадиган, яхшиларини сузиб олиб, ёмонларига йўл бермайдиган элак мисоли. Ундан ўтарканмиз, гуноҳ қолдирган кирлардан тозалангандек, оғирликлардан қутулгандек бўламиз. Орттирган ёмон одатларимиз биздан узоқлашади, биз эса улардан. Қудратли бир қўл элакни силтаркан, елкаларимиздаги ҳеч қачон ажралолмаймиз деб ўйлаган…

Тўлиқ ўқиш

Холис ният ила Муҳим

Рамазон ойи ёз фасли айни кучга тўлиб, авжига миниб турган пайтда бошланди. Ҳаво нон ёпишга тайёр тандирдай қизиб, жамики жонзот ўзини панага урди. Тош йўллар олисроқдан ялт-юлт этиб, сувга ўхшаб кўринади. Ойнадай жимирлаётган сув яқинлашганинг сари узоқлашади. Унинг ўрнида қуп-қуруқ, қайноқ дам ураётган тош йўл бўлади, холос. Бундай кунларда тутилган рўза ҳар доимгидан оғирроқ кечади.…

Тўлиқ ўқиш

Улар энди йўқ

Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотларидан сўнг Абу Бакр (р.а.), кейин ҳазрат Умар (р.а.) халифа бўлдилар. Уларнинг даврида мусулмонлар тинчлик ва хотиржамликда яшашди. Ҳазрат Усмон (р.а.) даврида эса бу хотиржамлик бузилиб турди. Ҳазрат Али (к.в.) замонига келиб аҳвол бутунлай ўзгариб, турли ихтилофлар юзага кела бошлади. Бу ҳолатлар туфайлими, бир куни ҳазрат Алидан сўрашди: – Юз бераётган ҳодисаларнинг ҳеч…

Тўлиқ ўқиш

Умримизнинг байрам кунлари

Болалигимизда бирор байрам хабарини эшитсак, кун санаб кутардик айёмни. Ҳар кеча байрамгача бўлган яна бир кун тугаётганига, ҳар тонгда қувончли дамларга яна-да яқинлашганимизга севинардик. Бугун улғайдик, аммо болаликдаги рангин туйғулар, байрам соғинчлари ҳали-ҳануз кўнгилда. Фақат анча теранлашган, тиниқлашган… Бугун уч ойлар мавсумидамиз – мўмин дилларнинг уч ойлик байрами. Ахир, бу кунларга етгунча энтикканларимиз, илоҳий раҳмат-мағфират…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: