Исмоил Журжоний

Зайниддин Абул Фазоил Исмоил ибн Ҳусайн ал-Журжоний ал-Хоразмий улуғ олим ва замонасининг энг машҳур табибларидан бири ҳисобланарди. Аллома 1042 йилда Журжон шаҳрида туғилган бўлса ҳам, умрининг кўп қисмини Хоразмда ўтказганлигидан ал-Хоразмий деган нисбат берилган. Журжоний хоразмшоҳ Қутбиддин ибн Ануштегин ва унинг ўғли Алоуддавла Отсиз саройида хизмат қилган. Юнон табобати вакиллари Гален, Гиппократ, шунингдек, Ибн Сино…

Тўлиқ ўқиш

Энг қимматли тўрт нарса

Ҳар кимсага маълумдирки, ҳаёт оламида инсоннинг энг севган, қадрлик, қимматлик тўрт нарсаси бордир. Бу тўрт нарсага эга бўлмаган кишилар инсонлик шарафидан маҳрум бўлурлар. Аларнинг энг биринчиси, ҳар одам ўз эрк ва ихтиёрига эга бўлмоғидир, ўзида эрки, ихтиёри йўқ одамларнинг ҳайвонлардан нима фарқлари бор?! Иккинчиси шулки, шаръий ёки қонуний касблар орқали топган молу дунёси, қилган меҳнатининг…

Тўлиқ ўқиш

Энг бебаҳо бойлик

  Сўзбоши   Асрлар ўркачидаги замонлар силсиласида занжирдай тизилиб, шажарасининг бир тармоғи менга туташган аждодларимдан мерос, тарихнинг ҳар қандай тўфонларидан омон чиқадиган бебаҳо бойлик – Ватанга чексиз муҳаббат ва жисму қалб эркинлигига садоқат! «Буларнинг қайсиниси бирламчи ва муҳим?» деган савол мантиқсиздай. Зеро, чақалоқ киндик қони тўкилган тупроққа томир-томирлари билан боғланаркан, бу ёруғ оламда энг улуғ…

Тўлиқ ўқиш

Қуръондан таъсирланиб…

  Биз нималарни кашф қилган бўлсак, бир неча юз йил аввал келган Қуръонда уларнинг барчаси мужассам. Демак у Аллоҳнинг сўзидир. Жоли Самсон, профессор-гинеколог     Қуръонга ошно бўлган ҳар бир инсон ушбу илоҳий китобнинг бетакрорлигини эътироф этмасдан иложи йўқ. Унинг услубидаги ўзига хослик шунчалар мукаммалки, бирор бир Европа тилига таржима қилинганда ундаги мазмунни тўла қамраб…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон ва биз

"Эй инсон! Сен замоннинг Юсуфисан, бу олам эса қудуқ. Сени бу қудуқдан Аллоҳ таолонинг қувватли арқони – Қуръони карим қутқаради. Эй вақтнинг Юсуфи бўлмиш мусулмон! Қўлларингни узат ва бу арқонни маҳкам тут, шундагина қудуқдан чиқа оласан". Мавлоно Жалолиддин Румий бу сўзларида инсонларни Қуръони қаримни севиш, у билан доимий алоқа боғлашга чақиради. Сўзимиз аввалида инсоннинг Қуръон…

Тўлиқ ўқиш

Билдимки…

…бировни севишга мажбур қилолмайсан. Қўлингдан келгани севимли инсон бўла олиш. Қолгани атрофингдагиларга боғлиқ; …ишонч йиллар давомида қозонилади, лекин йўқотиш учун бир он кифоя; …дўстинг қанчалар яхши бўлмасин, сени ранжитиб қўйиши мумкин. Сен эса, ҳар сафар кечира олишинг даркор; …ҳаётда ниманг борлиги муҳиммас. Муҳими, қадрли инсонларинг қанча экани; …ҳеч қачон ўзингни бошқалар билан солиштирмаслик керак; …бир…

Тўлиқ ўқиш

Кундалик ҳисобот

Инсон ўзини-ўзи ҳар куни ҳисоб-китоб қилиши ва шунга кўра қалби, нафси, ақлини тўғриликка ўргатиб бориши зарур. Зотан, бу "Китобингни ўқи! Бугун ўз шахсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир", дейиладиган кунга энг яхши тайёргарликдир (Исро, 14). Ҳазрат Умар (р.а.)нинг тавсиялари ҳам шундай эди: "Ҳисоб-китоб қилинишларингиздан олдин ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар". Демак, ҳар куни ўзимизга беришимиз керак бўлган саволлар:…

Тўлиқ ўқиш

Эҳтиёт бўлинг: уяли телефон!

Олимлар уяли телефонлар зарарини имкон қадар камайтириш учун қуйидагиларни тавсия қиладилар: 1. Соатлаб телефонда гаплашманг, иложи бўлса қулоқчинлардан фойдаланинг. 2. Рақамни териб бўлиб, дарҳол телефонни қулоғингизга олиб борманг. 3. Гаплашаётганда телефонни қулоғингизга теккизманг, орада масофа бўлсин. 4. Антенна кучи заиф бўлса, суҳбатни иложи борича қисқа қилинг. 5. Антенна кўринмаётган бўлса, уринаверманг. 6. Телефонингизни белингиз ёки…

Тўлиқ ўқиш

Қуръон, бу…

Қуръон, бу – энг улуғ омонат, шундай омонатки, бизгача ҳам хиёнат қилишмаган, биз ҳам хиёнат қилмаймиз, биздан кейин ҳам хиёнат қилишмайди, чунки илоҳий тавсия шундай бўлган, унга бажонидил амал қилинади, амал қилинмаса, Аллоҳнинг ўзи аралашиб, бошқача йўл тутишдан омонда сақлайди. Қуръон, бу – абадий ҳужжат, шундай ҳужжатки, унга ҳар онда мурожаат қилинган, биздан кейин ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Қишда саломатлик учун

Таом ва салатлар таркибида протеинга бой бўлган ловия, нўхот, ясмиқ дони сингари дуккаклилар бўлишига аҳамият қаратинг. Чунки дуккаклилар тўйимли ва совуқ кунларда жуда фойдалидир. Гриппга қарши таркибида С витамини бўлган петрушка, яшил ва қизил қалампир, лимон каби сабзавот, меваларни кўпроқ истеъмол қилинг. Иммунитетни оширишини ҳисобга олиб, дастурхонингизда яшил, сариқ, зарғалдоқ, қизил, бинафшарангли сабзавот ва мевалар…

Тўлиқ ўқиш

Раббим!

«Ким Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Ким Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман», дея марҳамат қилдинг. Ўзинг бизга ёрдамчи бўл, ҳар қадамимиз Сенга яқинлаштирсин бизни, вуслатга йўлласин. Ҳар бир иш, ҳар ҳаракатимиз Сенга бўлган муҳаббатдан куч олсин. Муҳаббатимиз, жўшсин, фақат жўшсин. Бир онимиз Сенинг ёдингсиз ўтмасин. Берган неъматларинг шукрини адо…

Тўлиқ ўқиш

Фалажга олиб борувчи 10 сабаб Муҳим

Буюк Британиянинг «Дэйли Телеграф» газетасининг хабар беришича, Канаданинг Онтарио шаҳридаги Мак Мастер Университетида олиб борилган тадқиқотлар натижасида, олимлар фалажга олиб борувчи ўн сабабни аниқлашди: 1. Юқори қон босими; 2. Чекиш; 3. Семизлик; 4. Жисмоний фаолликнинг камлиги; 5. Холестерин юқорилиги; 6. Қандли диабет; 7. Спиртли ичимликлар ичиш; 8. Стресс; 9. Депрессия; 10. Юрак хуружи. «Ленсет» тиббий…

Тўлиқ ўқиш

Мактуб

Ҳазрат Умар ибн Хаттобга Расулуллоҳ (с.а.в.) асҳобни юлдузларга ўхшатиб, уларнинг қайси бирига эргашсак ҳам адашмаслигимизни айтганлар. Уларнинг бирини биридан устун қўйишга бизга ҳад қайда, жасорат қайда? Уларни севиш, ҳурматлаш лозимлигини биламиз ва шунга кўра ҳаракат қиламиз. Аммо… мен сиз ҳақингизда кўп ўйлайман, ё Умар. Сиздан ва сафдошларингиздан Аллоҳ рози бўлсин, ҳамон бизга маънан мададсиз. Атрофимда…

Тўлиқ ўқиш

Кимга маломат қиляпсиз?

Азиз мухлислар! Сизлардан кўплаб мактублар келади, қўнғироқлар бўлади. Улар орасида маслаҳат, тавсия сўраганлар, кўнгил дардларига малҳам излаганлар ҳам бисёр. Аллоҳ қодир қилганча ҳамдард бўлишга ҳаракат қиламиз. Тақвим воситасида инсонлар кўнглида бизга нисбатан ишонч, муҳаббат, самимият уйғотган Зотга ҳамду санолар айтамиз. Қуйида эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлганимиз ҳам мактуб орқали келган, бир инсоннинг дил дардлари. Унда ёзилганларни…

Тўлиқ ўқиш

Етук адиб, етук инсон

10 апрел – Абдулла Қодирий туғилган кун   Абдулла Қодирийни етук ва маҳоратли ёзувчи сифатида биламиз, қадрлаймиз. Ҳабибулла Қодирийнинг «Отам ҳақида…» китобидан олинган, севимли адибимизнинг нафақат ижодкор, балки инсон сифатида ҳам гўзал хислатларга эга эканлиги намоёни бўлган қуйидаги парча Абдулла Қодирийга бўлган кўнглимиздаги ҳурмат ва меҳрни яна бир карра оширади. «Шундай бир хотира ёдимда: бир…

Тўлиқ ўқиш

Баҳорда…

Худди табиат сингари инсон вужудида ҳам фасллар алмашинишига мувофиқ ўзгаришлар бўлади. Қишда тери ва ва тери остидаги томирлар ҳажман кичрайиши, торайиши сабабли мия, юрак, буйрак ва бошқа аъзоларда қон зичлашади. Бу ҳолат эса ҳолат совуқ кунларда танада иссиқлик сақланишини таъминлайди. Баҳор келиб, кунлар исий бошлагач, вужудда бунинг акси рўй беради: томирлар кенгаяди, айрим аъзоларда зичлашган…

Тўлиқ ўқиш

Хайр нимадалигини билмаймиз

Ҳазрат Али (к.в.) шундай дейдилар: «Баъзи неъматлар бор, уларга эга бўлмаслик буюк неъматдир!» Бу сўз замирида чуқур маъно, ибратли ҳақиқатлар мавжуд. Диққат билан кузатсак, айрим неъматларга соҳиб бўлиш ҳақиқатан инсонни фалокатларга отмоқда, балоларга гирифтор қилмоқда. Қанча одамлар ҳавас қиладиган бойлар борки, мулку давлатлари бошларига бало. Барча истакларини амалга ошириш, нафснинг ҳар қандай хоҳишини қондириш учун…

Тўлиқ ўқиш

Баҳоуддин Нақшбанд

«Баҳоул ҳаққ» (Ҳақ таолонинг нури), «Баҳоуд дин» (Диннинг нури) каби фахрий унвонлар билан машҳур бухоролик шайх, сўфий Муҳаммад ибн Муҳаммад Нақшбанд Бухорийдир. Нақш солувчилик ҳунари билан шуғуллангани учун «Нақшбанд» лақаби берилган. У зот ҳижрий 718 йилда Бухоро яқинидаги Ҳиндувон қишлоғида дунёга келди. Кейинчалик қишлоқ номи у кишининг шарофати билан Қасри Орифон бўлди. Болалигида Бобо Саммосий…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаёт неъмат, синовлари ҳам!

Одам боласи ҳаловатга ўч, машаққатга мўрт. Ҳаёт эса фақат ҳузурдан иборат эмас, муаммолари бисёр, ташвишлари мўл. Шундай пайтлар бўлади, ҳатто ўлим яхшидек туюлади. Ҳолбуки, ўлим қутулиш дегани эмас. Тириклик мазмуни синовларда эканини унутмаслигимиз зарур. Зотан, ибодат қилиш, ҳаромдан қочиб, ҳалол яшаш, эзгу ишларни амалга ошириб, савоб қозониш имконияти тирик одамга хос. Саҳобийларнинг буюкларидан бўлган Абу…

Тўлиқ ўқиш

Сўнмас маёқ

«Солиҳ сиймолар соғинчи»! Мавзуни ўқишим билан хаёлимга биринчи ҳазрат Абу Бакр Сиддиқ (р.а.)нинг табаррук номлари келди! Бу исмни эшитганда кўнглим мумдек эрий бошлайди. У зот ҳақидаги китобларни такрор-такрор мутолаа қиларканман, қалбим тирилаётганини ҳис этаман. Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) қулликдан озор чекаётган мусулмонларга ёрдам берганларини ўқиб шодликка тўламан. Гўё бу савоби улуғ ишни энг яқин кишим…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: