Дуолар қабул бўлсин десак…

Гоҳида айримларнинг ёзғирганини эшитиб қоламиз: “Дуо қилаверамиз, бирортасининг қабулини кўрмадик!” Ахир, қонун-қоидасига мувофиқ ёзилмаган биргина ариза ҳам қабул қилинмас экан, шартларига риоя этилмаган дуо қандай ижобат бўлсин?! Оддий бандадан нимадир сўрашнинг ўзига хос йўли, одоби бўлганида, оламлар Парвардигоридан сўрашнинг одоби бўлмасинми? Дуо, таъбир жоиз бўлса, ҳузури илоҳийга юборилган арзнома. Инсоннинг ўз ожизлигини эътироф этиши. Одамнинг ўзи-ўзига…

Тўлиқ ўқиш

Фикрлашда ўртачалик Муҳим

Катталаримиздан эшитиб улғайганим оддий, лекин пурмаъно сўзларни бот-бот эслаб тураман: “Меъёрни унутма!” Чин сўзим, авваллари бу ибора фақат еб-ичиш-у, ётиб-туришга тааллуқли деб ўйлардим. Ахир болаликда, ёшликда муаммолар асосан шу нарсалар билан боғлиқ бўлади. Ёш улғайиб, бироз тажриба пайдо бўлгач, “меъёр” тушунчаси анча кенгроқ қамровга эга эканини идрок қиляпман. Бу қораламада сал ноодатий йўналиш – фикрлаш, ақлни ишлатишдаги…

Тўлиқ ўқиш

Муносабатларда ўртачалик

Бир инсонга ортиқча меҳр бериб, барча сирларни унга айтиш – ифрот. Дўстига ишончи ва муҳаббатини билдирмай, яшириш тафритдир. Душманликда ҳаддан ошиш ҳам ифрот. Умуман, бировни ҳаддан ташқари яхши кўриш ёки ўта ёмон кўриш дуруст эмас. Зеро, ёмон кўрганимиз кун келиб дўстимизга, ҳаддан ошиқ меҳр қўйганимиз душманимизга айланиб қолиши мумкин. Бунга ҳаётий мисоллар жуда кўп. Мусулмонга, албатта, ишониш мумкин. Бироқ…

Тўлиқ ўқиш

Куз ҳақида ўйлар

Бир энциклопедияни кўздан кечираётиб куз ҳақидаги мана бу ёзувлар диққатимни тортди. Уни сизнинг ҳам эътиборингизга ҳавола қиламан. Аммо сатр ораларига ўз фикрларимни ҳам қўшиб, бойитиб тақдим қилмоқчиман. Куз 22 сентябрдан 22 декабргача давом этадиган, ёз билан қиш ўртасидаги ўтиш мавсумидир. Яъни, ёшлик билан ўлим ўртасидаги ҳаётлик давримиз. Куз бу кексалик. Куз қишнинг хабарчисидир. Кексаликдан кейинги…

Тўлиқ ўқиш

Ҳайитингиз муборак бўлсин!

Ҳайит ҳурсандчилик, Аллоҳга итоат намойиши байрамидир, ихлос нашидаси тантанасидир. Ҳайит намозини ўқиганимиздан сўнг биринчи ўринда дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-оналаримизни, кейин қариндош уруғларимизни, ёру биродарларимизни, беморларни бориб зиёрат қилишимиз, уларнинг ҳолини сўрашимиз ва кўнглини кўтаришга ҳаракат қилишимиз керак. Айрим сабабларга кўра ўзаро аразлашган гина-кудуратли кишилар ҳам бир-бирларини кечириб, ўзаро узрлар айтиб, бир-бирларига қучоқлар очадилар. Бу…

Тўлиқ ўқиш

Ғазабланишда ўртачалик

Инсонда ғазабланиш ҳисси бор. Ғазабнинг ҳам ифрот ва тафрити бўлиши мумкин. Қаттиқ ғазаб ўзи ва бошқаларга зарар етказади. Байҳақий ривоят қилган ҳадисга кўра, ортиқча ғазаб куфрга олиб боради. Ғазабнинг ўртачаси шижоат, ботирликка сабаб бўлади. Шижоат мўътадилликдир. Имом Шофиъий (р.а.) бундай деганлар: “Шижоат керак жойда қўрққан киши эшакка ўхшайди!” Ғазабнинг керагидан ози қўрқоқликни келтириб чиқради. Қўрқоқ…

Тўлиқ ўқиш

Чин саодат

Бандага имон насиб бўлгани, Аллоҳ розилигига эришиш учун тўғри яшашга ҳаракат қилиши неъматларнинг энг буюгидир. Зеро, ҳаёти давомида кимдир тўғри, кимдир янглиш йўлдан юради. Ҳар икки холатда ҳам умр ўтаверади: икки йўлдагилар ҳам яшайди, ишлайди, оила қуради, неъматлардан фойдаланади. Бироқ ҳар икки томоннинг охират диёридаги насибаси фарқли. Имонли одам қалбида энг оддий, одатий ишларда ҳам…

Тўлиқ ўқиш

Ҳаддан ошиш, сусткашлик ва ўртачалик

Мўътадиллик яхшилик демакдир. Мўътадилликдан илгарилаш ё ортда қолиш, сўлида ёхуд ўнгида бўлиш яхшиликдан узоқлашиш бўлади. Мўътадилликдан узоқлашган сайин, яхшилиги озайиб боради. Ҳақ йўл битта, бузуқ йўллар эса, жуда кўп. Яхши ахлоқ ўртани танлаш эмас, балки ўртачаликни танлашдир. Ёмон ахлоқ эса, мана шу ўртачаликдан ўнгга, сўлга оғиш дегани. Демак, барча яхши ахлоқлар ўртачалик, мўътадиллик. Яхши ахлоқларнинг…

Тўлиқ ўқиш

«Ирфон» луғати

Ифрот – бир мавзуда ҳаддан ошиш, муккасидан кетиш. Тафрит – сусткашлик, танбаллик қилишдир. Васатия – бу сўзнинг ўзаги “васат” бўлиб, ҳар бир нарсанинг ўртаси, энг тўғриси, энг яхшиси ва адолатлиси деган маънони билдиради. Васатия истилоҳда шахснинг ҳаддан ошиш ва сусткашлик тарафларига оғиб кетишдан сақлайдиган мақтовли ҳолатдир. Бошқача қилиб айтсак, у икки тараф орасида бири биридан…

Тўлиқ ўқиш

Мусулмонга таъриф

Мусулмон киши сувга ўхшайди. Уни қайси идишга солсангиз ўша идишнинг шаклини олади. Мисол учун пиёлага қуйсангиз пиёла, гулдонга қуйсангиз гулдон шаклига киради. Мўмин ҳам худди шундай – Аллоҳнинг буйруқларига эгилувчан, Унинг иродасига мослашувчан бўлади. Агар пиёлага қаттиқ нарсани жойлашга уринсак ё пиёла синади ёки ўша нарса бўлинади. Шунга ўхшаш биз ҳам сувдайин юмшоқ бўлмай, итоатсизлик…

Тўлиқ ўқиш

Мазали ва фойдали Муҳим

Одатда, эрталаб чой ёки кофе истеъмол қилинади. Лекин бу ичимликлар ўрнини сабзи, ўрик, қовоқ ва шафтоли шарбатларидан бирига алмаштирсак, саломатлик учун жуда фойдали. Чунки улар мазали бўлибгина қолмай, организмимизга ижобий таъсир кўрсатадиган витамин ва моддаларга бой. Ушбу шарбатлар терини озиқлантиради, томир деворларини мустаҳкамлайди, кўз нурини оширади. Яхши ҳазм бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди. Аммо овқат билан бирга…

Тўлиқ ўқиш

Тақво ва одоб сафари

Макка ва Мадина. Бирида Исломнинг қибласи бўлмиш Каъба, иккинчисида Аллоҳнинг севимли элчиси, раҳмат пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)нинг қабр ва масжидлари жойлашган муборак масканлар… Ҳар йили ҳаж мавсумида дунёнинг тўрт томонидан бу гўшалар томон сел мисоли оқади инсонлар. Худди денгизга шошилган сувлар каби… Интизор кўзлар, соғинчга тўлган диллар, ихлосга йўғрилган ниятлар ила… Зотан, бу шундай ибодатки,…

Тўлиқ ўқиш

Бахт осмондан тушмайди

«Биз ҳеч қачон яхши оила бўлолмаймиз. Бугун аҳвол шу бўлса, эртадан нима умид? Йў-ўқ, бунга ҳозироқ нуқта қўйиш керак!» Давримиз ёшларининг аксарияти оила ҳаётида кичиккина муаммога дуч келгани замон ана шундай тўхтамга келишади ва ўзларини ҳақ деб билишади. Аслида ҳам шундайми? Тўғри, баъзан охири кўринмаган изтироблар ичра, ажралишдан бошқа имконияти қолмаган тақдирлар мавжудлиги ҳам бор…

Тўлиқ ўқиш

«Рамазон айтиб келдик…» мақоласини ўқиб

«Рамазон айтиб келдик эшигингизга…» Шу сўзлар билан бошланувчи қўшиқ барчамизга болалигимизни эслатиши табиий. Чунки унда болалик давримизнинг рамазон ойи билан боғлиқ қувончлари, завқу шавқлари бор. Бироқ, бугунга келиб… Ифторлик дастурхонига ўтиргандан эшик қўнғироғи жиринглаб, болаларнинг овози эшитилади: «Рамазон айтиб келдик…» Ўзинг ва оилангга раво кўрган энг яхши ширинликларни болаларга ҳам илиниб эшикни очасан. Лекин улар…

Тўлиқ ўқиш

Меваларнинг мўъжизавий шифоси

Бизга таниш бўлган, кундалик таомномамиздан ўрин эгаллаган мева-сабзавотларга синчиклаб разм солганмисиз? Уларнинг қайси аъзоларимизга ўхшаш эканига эътибор қилганмисиз? Бу ўхшашликларда Аллоҳ таолонинг ҳикмати яширинганини биласизми? Қуйидаги маълумотлар шу ҳақда: Парракланган сабзига диққат билан қаранг: худди инсоннинг кўзларига ўхшайди. Кўз қорачиғи, рангдор пардаси ва ундаги нур таратадиган чизиқлар… нақадар ўхшаш! Ҳозирги замон тиббиёт илми сабзи кўзни…

Тўлиқ ўқиш

Уйингиздаги тартибсизлик турмушингизга таъсир қилади

Уйингиз хоналаридаги ҳолатлар онгостингизга таъсир қилиш қувватига эга. Улардаги тартибсизлик ва бесаранжомлик ланжликка, ҳаётингизнинг маълум соҳаларида қоқилишингизга сабаб бўлади. Ошхонадаги тартибсизлик: бамисоли хонадонимиз «юраги» бўлган бу хонада овқатланамиз, ҳаётимиз учун зарур жисмоний қувват оламиз. Ошхонага эътибор қаратиш билан таомларингиз – қувват ва барака манбаи ҳақида қайғурган бўласиз. Озода ошхона Сизга зарур ҳимоя ва қулайликка йўл…

Тўлиқ ўқиш

Ихлос – ҳаёт мезони

Ҳаётда қоқилмай яшаш учун, аввало, билим ва унга амал қилиш зарур. Билим ва амал энг аввал ихлосга таянади. Усиз мақсадга етиш қийин. Ихлос нима? Ихлос холис қилиш, ҳаётнинг турли паст-баландликларида имконсиз деб қаралган нарсаларга ишонишдир. Ихлос кўнгил деразаси қиясидаги майин шамолда титраб турган парга ўхшайди. Кўнгил ҳар дам унинг учиб кетишидан хавотирда. Шундай бўлгани учун…

Тўлиқ ўқиш

Шукрки, бахтлимиз, бахтлисиз…

Бахт нима? Бахтлилик нима? Бахтсизлик-чи? Азиз замондошим, бу ёзувларни ўқир экансиз, бахтлимисиз ёки йўқ, билмайман. Агар бахтсизман, десангиз, нима сабабдан эканлиги ҳақида ўйланг. Балки турмуш ўртоғингиз билан жанжаллашиб қолгандирсиз? Куюнманг, оқшом битта табассум… Ёки ундан эртароқ битта қўнғироқ, узр ва икки оғиз ширин сўз – мана, сизга бахт… Ёки фарзандларингизданми дилингиз ғашлиги? Ахир, улар эмасми…

Тўлиқ ўқиш

Амалсиз амаллар

Танишим лафз, орият ҳақида ёзибди. Ғашим келди. Йўқ, ҳасаддан эмас… Келинг, даставвал, уни сизга таништирай. Умуман олганда, ўзи ёмон одам эмас. Вақти келса, жаҳл қилади, урушади. Буларни тушунса бўлади. Аммо… Бир «аммо»си бор-да: айтган гапида турмайди, ваъда берса, бажармайди. Яъни, ёзганларига ўзи амал қилмайди… Тарбия – оғир, машаққатли жараён. Айниқса, ўзини ўзи тарбия қилиш. Нафс…

Тўлиқ ўқиш

Маҳмуд Замахшарий

Алломанинг тўлиқ исми Абул Қосим Маҳмуд ибн Умар Замахшарий бўлиб, у ҳижрий 467 йил ражаб ойининг 27-куни (1075 йил 19 март) Хоразмнинг Замахшар қишлоғида туғилган. Отаси кўп вақтини Қуръон тиловати-ю намоз ўқиш билан ўтказар, Замахшардаги масжидлардан бирида имомлик ҳам қилган. Оғир иллат туфайли аллома ёшлигидан оқсоқ бўлиб қолади ва шундан сўнг отаси уни оғир меҳнатга…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: