Хожа Абу Ҳафс Кабир Бухорий

Бухорои шарифга “Қуббат ул-ислом” – “Ислом динининг гумбази” деб таъриф берадилар. Шаҳарнинг бу қадар эътирофга сазовор бўлиши машҳур фақиҳ Хожа имом Абу Ҳафс Кабир Бухорий туфайлидир. Зеро, у зотнинг Бухорода илмнинг кенг тарқалишида, кишиларнинг илмли бўлишида, имом ва уламоларнинг ҳурмати ортишида хизматлари беқиёс бўлган. Бағдодда Имом Муҳаммад Ҳусайн Шайбонийдан таҳсил олган Хожа Абу Ҳафс бир…

Тўлиқ ўқиш

Муборак саналар олдидан…

Ассалому алайкум, муҳтарам тақвимхонлар! Сиз билан илоҳий раҳмату мағфират ёғиладиган муборак кунлар ва кечалар аввалида турибмиз. Июн ойида Рағойиб кечаси (ражаб ойининг биринчи жума кечаси)ни, июл ойида Меърож кечаси (ражаб ойининг 26-дан 27-га ўтар кечаси)ни, август ойида Бароат кечаси (шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси)ни қарши оламиз. Ҳар бири тасбеҳнинг доналари каби тизилиб келувчи мазкур…

Тўлиқ ўқиш

Тарбиянинг замони

Тарбияни туғулган кундан бошламак, вужудимизи қувватландурмак, фикримизи нурландурмак, ахлоқимизи гўзалландурмак, зеҳнимизи равшанландурмак лозим. “Тарбияни кимлар қилур? Қайда қилинур?” деган савол келадур. Бу саволга, “Биринчи уй тарбияси. Бу она вазифасидур. Иккинчи, мактаб ва мадраса тарбияси. Бу ота, муаллим, мударрис ва ҳукумат вазифасидур”, деб жавоб берамиз… Алҳосил, тарбия бизлар учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё…

Тўлиқ ўқиш

Ота-оналарга мурожаат

Аждодлар бир-бирларига бўлган ҳурмат-эҳтиромларини улар қошига кийиб чиқадиган либослари орқали ҳам изҳор қилганлар, илгаритдан рисоладаги оилаларда қизлар оталари, акалари ишдан келишига саришта, тиззаю иликларини ёпиб турадиган кийимлар кийиб олганлар. Ҳатто тунги кўйлакларининг енглари узун, тўкис бўлса ҳам, аёллар фарзандларига шу алпозда кўринмаганлар. Бу диний нуқтаи назар эмас, бизнинг азалий одоб ўлчовларимиз, миллий дидимиз, кўникмаларимиз шундай!…

Тўлиқ ўқиш

Вужудимиз ҳам тарбияга муҳтож

Инсон учун саломатлик жуда муҳим. Агар соғлигингизни йўқотсангиз, ишлаш у ёқда турсин, ҳатто дам олиш ҳам кўнглингизга сиғмайди. Фан-техника тараққиёти ҳаёт тарзимизга жуда катта қулайликлар олиб келди, яшашимизни осонлаштирди. Лекин мана шу енгилликлар бизни камҳаракат, эринчоқ қилиб қўйди. Бугун ҳатто очиқ эшикни ҳам ўзимиз беркитгимиз келмайди, пульт бўлсаю ўтирган жойимизда ёпиб қўя қолсак. Бу кайфият…

Тўлиқ ўқиш

Дунёда афзаллик

Инсоннинг бу дунёдаги афзаллиги ҳурмат-шарафи, илми ва адаби биландир. Бу борада мол-мулк, мартаба ёки насаб бирламчи эмас. Одам ахлоққа риоя этиши ва дин буйруқларга бўйсуниши билан чинакам ҳурмат топади. Ишхонада, оилада, жамиятда – ҳамма жойда инсон учун чегаралар бор. Агар ўша чегаралардан ташқарига чиқилмаса, бу ўткинчи дунё жаннатдай бўлади. Бутун жанжаллар, тушунмовчиликлар, ғавғолар ана шу…

Тўлиқ ўқиш

Диққат! Танлов!

“Ирфон” тақвими энг яхши ҳаётий ҳикоялар учун танлов эълон қилади. Ўзингиз гувоҳ бўлган ёки эшитган ибратли, таъсирли воқеаларни бизга ёзиб юборинг. Оригинал, маъно-мазмуни тақвим талабларига жавоб берадиган ҳикоялар чоп этиб борилади. Танлов бир йил давом этади ва ғолиблар келаси йил ёзида аниқланади. Ҳикоя муаллифи ўзингиз бўлишингиз ва у олдин бошқа нашрларда эълон қилинмаган бўлиши шарт.…

Тўлиқ ўқиш

Қайси бири муҳимроқ?

Ишонмаслигингиз мумкин, лекин болалар нутқининг яхши ривожланмаслиги телевизор кўришга жуда-жуда боғлиқ. Олимлар фикрича, ҳар куни экран қаршисида вақт ўтказадиган болаларда нутқий нуқсонлар ва диққатни жамлолмаслик каби муаммолар кўп учрайди. Нега бундай? Ахир улар ҳар куни телевизор орқали турли мулоқотлар, суҳбатларни эшитади-ку? Бола мияси техника воситалари орқали ўрганишга мослашмаган. У яхши ривожланиши учун жонли мулоқот керак,…

Тўлиқ ўқиш

Эҳтиёткорлик

Фойдасиз нарсалар ҳақида гапирма, душманингдан узоқроқ юр, ишончли дўстингдан бошқа дўстларингдан эҳтиёт бўл, ишончли киши Аллоҳ таолодан қўрққан ва буйруқларига итоатда бўлган инсондир. Бузуқ киши билан юрма, чунки у сенга ҳам бузуқликни ўргатади. Уни сирингдан воқиф қилма. Ишингда фақатгина Аллоҳдан қўрққанлар билан маслаҳатлаш.…

Тўлиқ ўқиш

Барҳаёт даво усуллари

Замонавий тиб илми қанча ривож топиб, сўнгги кашфиётлар туфайли қанча янгиликларга эга бўлмасин, Сарвари Коинот Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) бундан салкам ўн беш аср муқаддам умматларига қолдирган тавсиялари олдида бош эгаверади, ҳайратда қолаверади. Чунки уларни замонавий фан ва тиббиёт бирма-бир тасдиқлаб келяпти. Ҳижратдан олдин Ясриб (Мадина) ва унинг атрофларида безгак касаллиги кўп учрар, минглаб одам шу туфайли…

Тўлиқ ўқиш

Эртакларнинг қандай фойдаси бор?

Дунёда миллий эртаги бўлмаган халқ-элатнинг ўзи бўлмаса керак. Деярли ҳаммамиз бобо-бувиларимиз, ота-оналаримиз, ака-опаларимиз ёки ўқитувчиларимиздан эртак эшитиб улғайганмиз. Ҳеч бўлмаганда китоблардан ўқиганмиз. Аниқ эсимда. Уч-тўрт ёшларимда дадам расмли эртак китоб олиб келиб берган эди. Ёзуви йўқ, фақат расм. Аям ундан эртак тўқиб берган, мен эса ундаги воқеалар ва қаҳрамонларни ўзимча тасаввур қилардим. Ўша эртаклар дунёсида…

Тўлиқ ўқиш

Ўтириш одоблари

Одамлар билан ўтирганингда, атрофингдагиларга очиқюзли эканингни кўрсат. Ўтиришинг вазмин, сўзинг тартибли бўлсин. Тилингни хатодан сақла. Лафзларингни сайқалла. Зинҳор ғийбат қилма ва ёлғон гапирма. Бармоқларинг билан бурнингни ўйнама. Кўп тупурма. Гердайиб юрма, кўп эснама. Кўп шумланма. Қўлинг билан кўп ишора қилма. Бошқага кўзинг билан имо қилишдан сақлан. Орқангда ўтирганларга қайрилиб қарама. Кимнинг ўтириш одоблари чиройли бўлса,…

Тўлиқ ўқиш

Рамазонни қаршилаб Муҳим

Баъзилар “Рўзадорни тўйдирган одам рўза тутганнинг савобини олади”, деган гапни хато талқин этади, ифторлик маросими уюштириб, кўп одамларни чақиради, кейин ўзи рўза тутмай юраверади. Бу одат мутлақо янглиш тушунча оқибатидир. Аввало, бу гапдан ўзи рўза тутмаса бўлаверади деган хулоса чиқмайди. Қолаверса, ҳеч бир савоб иш фарз ибодатни тарк қилишга сабаб бўла олмайди. Ифторлик қилиш деганда,…

Тўлиқ ўқиш

Сўз орқали тарбия Муҳим

Бола билан мулоқот қила олиш тарбиянинг муҳим жиҳатларидан биридир. Бунга эришишнинг бир неча йўллари бор: Олдин муомала ўрнатинг, кейин йўл-йўриқ кўрсатинг. Кичик ёшдаги болангизга бирор муҳим гапни тушунтирмоқчи бўлсангиз, олдин тиз букиб ўтиринг. Кўзингиз унинг кўзи билан тенглашсин. Чунки кўз орқали ахборот алмашиш катта аҳамиятга эга. Болангизга исми билан мурожаат қилинг, айниқса, суҳбат бошида. Қисқа,…

Тўлиқ ўқиш

Нодоннинг беш белгиси

Нодон, жоҳил кишида бешта аломат бўлади: • ўринсиз жойда ғазабланиш; • фойдасиз гапни гапириш; • ўринсиз жойга мол сарфлаш; • ҳар қандай кишига ишониш; • дўст билан душманни ажрата олмаслик.…

Тўлиқ ўқиш

Ҳамиша долзарб масала

Инсоният Ер юзида ҳаёт кечира бошлаганидан буён комилликка интилади. Бу ниятга эришишнинг ягона ва тўғри йўли илм ва тарбиядир. Динимизда таълим-тарбия асосий масалалардан биридир. Қуръони каримда, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадисларида, олим-уламолар асарларида бу мавзуга алоҳида эътибор берилган. Қуръони каримнинг бир неча оятларида Яратганнинг ҳикмати ва бандаларига билдирган белги-аломатларини фақат илм эгалари, тафаккур қилгувчиларгина…

Тўлиқ ўқиш

Оддий нарсалар

Баъзи кишилар илмининг чуқурлиги билан донг таратган донишманддан бир неча савол сўраб, қуйидагича жавоб олдилар: – Энг ақлли киши ким? – Ҳар доим кишилардан ўрганадиган бирон нарса топа олган киши. – Энг кучли киши ким? – Жаҳлига ҳоким бўла олган одам. – Энг бой киши ким? – Қўлидаги хазинанинг, яъни ўтаётган куни ва соатининг қадрига…

Тўлиқ ўқиш

Дўст танлаганда…

Жаъфари Содиқ (р.а.) дўст танлаш борасида шундай тавсия берганлар: “Беш тоифа инсон билан дўст бўлишдан сақланинг: 1. Ёлғончи билан дўстлашманг. Чунки у худди сароб сингари узоқни яқин, яқинни эса узоқ кўрсатиб, доимо сизни янглиштиради. 2. Аҳмоқ билан дўст бўлсангиз, сизга фойда келтиришни истагани ҳолда, ҳамиша зарар келтиради. 3. Бахил билан дўст бўлманг. Чунки дўстингизман деса-да,…

Тўлиқ ўқиш

Мутахассислар айтадиларки…

Ҳеч қачон бошқа ишимиз зиммамиздаги ота-оналик масъулиятидан ҳам муҳим бўла олмайди. Ишларимиз кутиб туради, аммо бола тарбияси кутмайди. Чала қолган ишимизни кейин ҳам битириб олверамиз, бироқ боламизнинг тарбиясидаги кемтикни ҳеч қачон тўлдира олмаймиз. Шунингдек, фарзанд тарбияси бошқаларга топшириб бўлмайдиган машғулотдир. Ота-она бу масъулиятли ишда бошқалардан маслаҳат олиши мумкин, лекин зинҳор бу ишни бировга топшириб қўймаслик…

Тўлиқ ўқиш

Бактериялар

Бактериялар ўсимлик ва ҳайвонлардан фарқли ўлароқ тез кўпаядиган ва биокимёвий жиҳатдан жонлилар оламининг мувозанатини сақлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган унсурлардир. Тез ва ҳар ерда кўпайгани туфайли ҳар қандай организмда жуда кўп миқдорни ташкил этади. Булар дунёдаги энг кенг тарқалган жонзотлардир. Бутун экотизим бактерияларнинг фаолиятига бевосита боғлиқдир ва улар инсон ҳаётига ҳам катта таъсир ўтказади. Бактерияларнинг…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: