Ортиқча бир сўм Муҳим

Икки балиқчи этик сотиб олиш учун махсус дўконга борди. Пойабзал 25 сўм турар экан. Улар ўртага 12,5 сўмдан (12,5 + 12,5 = 25) ташлаб, этикни сотиб олди, сўнг чиқиб кетди.

Бироздан сўнг сотувчи этикларга чегирма қўйилганини, уларнинг нархи 20 сўмга туширилганини эслаб қолди. Фаррошга 5 сўм берди-да, харидорларга етказишини тайинлади. Фаррош чопиб борар экан, фикри айниди, 3 сўмни чўнтакка уриб қолишга қарор қилди (5 – 3 = 2). Балиқчиларни қувиб етиб, уларга 2 сўм пул тутқазди. Йигитлар уни 1 сўмдан бўлишиб олди.

Ҳисоб-китобга кўра, улар 12,5 сўмдан эмас, 11,5 сўмдан пул берган (12,5 – 1 = 11,5). Энди ҳаммасини қўшамиз: 11,5 + 11,5 = 23 сўм + фаррошда қолган пул 3 сўм = жами 26 сўм. Бир сўм қаердан келди?

 

(Жумбоқнинг жавоби келгуси сонда)

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: