Мусулмонга таъриф

Мусулмон киши сувга ўхшайди. Уни қайси идишга солсангиз ўша идишнинг шаклини олади. Мисол учун пиёлага қуйсангиз пиёла, гулдонга қуйсангиз гулдон шаклига киради. Мўмин ҳам худди шундай – Аллоҳнинг буйруқларига эгилувчан, Унинг иродасига мослашувчан бўлади. Агар пиёлага қаттиқ нарсани жойлашга уринсак ё пиёла синади ёки ўша нарса бўлинади. Шунга ўхшаш биз ҳам сувдайин юмшоқ бўлмай, итоатсизлик қилсак, Яратганнинг буйруқларини бузамиз ва ҳаётимизни вайрон қиламиз. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Аллоҳга имон келтирган бандалар жуда итоаткор, ҳалим ва меҳрибон бўлишади. Уларнинг бу феълларини худди итоаткор туяникига ўхшатиш мумкин. Унга нима буюрсангиз, шуни бажаради. Ёт деса, ётади, юр деса, юради, ҳатто қоялар устида юришга тўғри келса ҳам» (Термизий ривояти).

 

Дилафрўз Салоҳиддин қизи

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: