Кундалик ҳисобот

Инсон ўзини-ўзи ҳар куни ҳисоб-китоб қилиши ва шунга кўра қалби, нафси, ақлини тўғриликка ўргатиб бориши зарур. Зотан, бу "Китобингни ўқи! Бугун ўз шахсинг ўзингга қарши етарли ҳисобчидир", дейиладиган кунга энг яхши тайёргарликдир (Исро, 14). Ҳазрат Умар (р.а.)нинг тавсиялари ҳам шундай эди: "Ҳисоб-китоб қилинишларингиздан олдин ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар".

Демак, ҳар куни ўзимизга беришимиз керак бўлган саволлар:

* Беш вақт намозни жамоат, хушуъ ва хузуъ билан ўқидингми?

* Ихтиёрий намозларни адо этдингми ( истихора, ҳожат, ишроқ, шукри вузуъ, таҳиятул масжид…)?

* Нафл рўза тутдингми (душанба, пайшанба, ҳар ойда уч кун ва ҳоказо)?

* Қуръони каримни хушуъ, хузуъ билан тиловат қилдингми, бирор оят ёд олдингми ё ёдлаганингни такрор қилдингми?

* Эрталаб ва кечки зикрларни тадаббур ва ишонч билан қайтардингми?

* Амаллардан ҳар бири учун муносиб зикр келтирдингми (уйқудан олдин ва уйғонгандан сўнг, ҳожатга киришда, манзилдан чиққанда, уловга минганда, таом еганда, кийим кийганда, масжидга кирганда ва ундан чиққанда)?

* Расулуллоҳ (с.а.в.)га салавот айтдингми?

* Зиммангдаги ҳақларни ўз эгасига топширдингми (ота-она, эр-хотин, ўғил-қиз, қавм-қариндош, қўни-қўшни, дўсту ёр ҳақлари, ишинг, мусулмоналар ва Аллоҳ таоло йўлига чақириш ҳақи)?

* Мол-мулкинг закотини адо этдингми, арзимас бўлса ҳам садақа қилдингми?

* Бирор мусулмонга насиҳат қилиб, унга яхшилик йўлида ёрдам бериб, ёмонликдан қайтардингми?

* Яхшилик қилдингми, бирор одамнинг ҳожатини рўёбга чиқардингми?

* Ризқ топиш асносидаги саъй-ҳаракатинг пайтида кийиминг, таом, ичимлигинг покиза ва ҳалоллигига эътибор қилдингми?

* Ёмон хулқ ва қабиҳ одат (ғазаб, ғийбат, мазах қилиш каби)лардан халос бўлиш; чиройли ахлоқ, мақталган сифатларни эгаллаш, суннат (ҳалимлик, сабр, меҳрибонлик, ҳаё, тавваккул, ихлос, карам ва Аллоҳдан қўрқиш)га риоя қилиш йўлида иродангни ишга солдингми?

* Қалбингни назорат қилдингми, уни ҳалок қилувчи нарса (кибр, гина, ҳасад ва дунёга берилиш каби)лардан покладингми? Қалбни дунё зийнатлари (аёл, фарзанд, молу мулк ва мансаб кабилар)га боғламай, унинг ўткинчилиги, охират эса боқийлигини эсладингми?

* Тилинг ва аъзоларингни катта гуноҳ ва ҳаромлардан ҳамда Аллоҳ қайтарган нарса (ёлғон, ғийбат, чақимчилик, билмасдан Аллоҳга қарши гапириш, қорин ва фарж шаҳвати каби)лардан тийдингми?

* Ўлимни, жон талвасаси, қабр ва унинг зулматини ёдга олдингми? Аллоҳга учрашиш учун тайёргарлик кўрдингми, қабрларни зиёрат қилдингми?

* Ўзинг, ота-онанг ва барча мусулмонлар ҳақига дуо қилишни унутмадингми?

* Кунингни холис ният, тавба қилиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш, жидду-жаҳдни орттириш учун Аллоҳга ваъда бериш билан ниҳоясига етказдингми?

Бу саволларни ўзимизга бера олиш ва жавоби чиройли бўлиши йўлида ғайрат қилишни Аллоҳ таоло барчамизга насиб этсин!

Толиб Қодиров

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: