«Ирфон» луғати

Нафл – фарзлардан ташқари ихтиёрий равишда бажариладиган намоз, рўза, ҳаж каби ибодатлар. Уларни бажарса савоб, бажармаса гуноҳ бўлмайди.

Нисоб – закот бериш учун шарт қилинган бойлик миқдори. Масалан, тилланинг 84 гр. га қўйларнинг 40 бошга, сигирларнинг 30 бошга етиши кабилар.

Нажас, нажосат – нопок нарса; инсон ва ҳайвонларнинг ахлат ва сийдиги; қон, йиринг каби нарсалар.

Нифос – аёлларда туққандан кейин келадиган қон. У узоғи билан қирқ кунгача келиб туриши мумкин, деб белгиланган.

Нуфоса – туққандан кейин келадиган қони тўхтамаган (чилладаги) аёл.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: