«Инсонни қидиряпман!» Муҳим

“Инсонни қидиряпман!” дея куппа-кундузи шамчироқ кўтариб юрган Диоген изтироблари минг йиллар аро жондан жонга кўчиб, яна неча Одамга зор одамларни файласуфга айлантирди. Аммо дунё ҳали-ҳануз Одамга ташна. (Бу ерда Одам ва Инсон сўзлари ажратилмаяпти.) Ажаб, бир қарасанг, атроф тўла одам, яна бир қарасанг…

Одамзод яралибдики, Одам қидиради. Аксариятимиз умримизнинг асосий қисмини Инсон излаш билан ўтказадиганга ўхшаймиз. Тақдиримиз шу, шекилли.

Аммо ҳадеб ғингшийвермай, ҳуда-беҳуда ёзғиравермасдан ўзимиз қидирган ўша Одамга айланишимиз керак экан. Тўпори тилда айтганда, ўзимизни ўзимиз одам қилсак. Назаримда, энг мақбул йўл шу…

Беҳзод Фазлиддин

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: