Инсон мияси ҳақидаги фактлар

1. Мия бошқа мушаклар каби машқ қилдирилган сари ўсиб бораверади. Ўрта ёшдаги эркакнинг мияси 1450 грамм атрофида бўлиб, қариганда 1390 граммгача камайиши мумкин. Аёлларда мия бироз оғирроқ – ўртача 1560 грамм бўлади.

2. Миянинг энг кескин ривожланиш даври инсоннинг 2-11 ёшларда содир бўлади. Мунтазам ибодат бош миядаги тебранишларни камайтириб, тананинг ўз-ўзини даволаш қобилиятини мустаҳкамлайди. Художўй одамлар бошқалардан кўра шифокорларга 36% камроқ мурожаат қилишар экан.

3. Инсон қанчалик маърифатли бўлса, миянинг касалланиш эҳтимоли шунча камаяр экан. Ақлий фаоллик қўшимча касалланган мия ҳужайраларининг ўрнига янгилари ҳосил бўлишига сабаб бўлар экан.

4. Янги соҳани ўзлаштириш – мияни ривожлантиришнинг энг самарали усулидир. Шунингдек, ақлли одамлар билан суҳбат ҳам миянинг ўсишига кучли туртки беради.

5. Асаб тизимининг мияга берадиган сигналларининг тезлиги соатига 288 км. га етади. Қариган чоғда бу тезлик 15%га камаяди.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: