Ичимлик суви Муҳим

Сувда энергия ёки калория йўқ. Аммо усиз ҳаёт ҳам мавжуд эмас. Танамиздаги кимёвий жараёнларда сув муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун егуликларсиз яшаш мумкину, сувсиз бир неча кунда ҳаёт тугайди. Танамизнинг ярмидан кўп қисми сувдан иборат. Қон орқали ҳар бир аъзомизга керакли озуқани ташийди, терлаш ёки бавл қилиш орқали ортиқча тузлар, турли зарарли моддаларни чиқарамиз. Сув тана аъзолари намлигини сақлаш баробарида ҳужайраларимизга ҳам шакл беради.

Соғлом ва болиғ киши кунига 1,5-2 литр сув ичади. Ташналик вужуднинг сувга бўлган эҳтиёжи белгисидир. Аммо чанқоқ бўлмаса ҳам кунига 6-8 пиёла сув ичиш лозим. Спортчи ёки юқори ҳароратли жойларда яшовчиларнинг эҳтиёжлари бундан ҳам юқори бўлади.

Биз одатда ичадиган нарсаларнинг ҳам асосини сув ташкил қилади. Аммо вужудни тоза сув билан таъминлаш афзалроқ.

 Тоза сув ичиш бугунги даврга келиб муаммо даражасига кўтарилган. Экология ва атроф-муҳит ифлосланиши истеъмолдаги сувнинг асл манбасидан то бизгача етиб келишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шундай бўлгач, ичимлик сувининг тозалигига, гигиена қоидаларига мослигига ўта диққатли бўлишимиз, назорат олиб боришимиз лозим. Бу борада айниқса мутасаддилар масъулият ва эътибор билан ёндашишлари даркор.

Шаҳарларда тозаловчи мослама орқали олинадиган сувни ҳам ишонч билан истеъмол қилиш мумкин.

Нодирабегим Иброҳимова

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: