Ернинг маркази Муҳим

Кўп замонлардан бери мусулмонларга бир савол такрор-такрор берилади: “Нега намоз ўқиётганда Каъбага юзланиш керак?”

Мисрлик олим, Қоҳира университети профессори, география фанлари доктори Ҳусайн Камолиддиннинг илмий фаразига кўра сайёрамиздаги илк қуруқлик вулқонларнинг отилиши натижасида Каъба турган жойда пайдо бўлган. Ер сатҳи ўша жойдан тарқалишни бошлаган. Бунгача сайёрамиз сув билан қопланган.

1977 йилнинг ноябрида эълон қилинган илмий тадқиқот натижаларига кўра ҳозирги Арабистон ярим ороли бир пайтлар Гондвана суперқитъасининг марказида бўлган. Бу суперқитъанинг шаклланиши палеозой даврига тўғри келади. Суперқитъа ўз кўринишини мезозой даврининг биринчи ярмигача сақлаб туради. Аммо тахминан 180 млн. йил муқаддам – мезозой даврининг иккинчи ярмида глобал тектоник жараёнлар натижасида бўлина бошлайди ва биз биладиган ҳозирги кўринишга келади, яъни етти қитъага ажрайди.

Яна Ҳусайн Камолиддиннинг ёзишича, Макканинг айнан Каъба турган қисмида Ернинг магнит маркази жойлашган. Олим Ернинг магнит қутблари ўзгарса ҳам, магнит маркази Каъбадаги ўз ўрнида қолаверади, деган тўхтамга келди. Бундай хулосага у Ернинг турли нуқталаридан Каъба сари йўналишларни ҳисоблагандан кейин келди.

Шунингдек, олимларда яна бир гипотеза бор. Ҳожиларнинг тавоф пайти Каъба атрофида соат стрелкасига қарши айланишлари уларнинг бутун коинотга ҳамоҳанг тарзда ҳаракатланишининг тимсолидир. Зеро, энг майда зарралардан тортиб галактикаларга қадар ана шу тартибда ҳаракатланади.

Албатта, ушбу хулосалар ҳикматлар уммонидан бир қатра, холос. Зеро, Раббимизнинг ҳар бир буйруқ ва қайтариқларида улкан маъно ва чексиз илм яширинганини инсоният ҳар қадамида ва ҳар лаҳзада ҳис қилиб турибди.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: