Дунёда афзаллик

Инсоннинг бу дунёдаги афзаллиги ҳурмат-шарафи, илми ва адаби биландир. Бу борада мол-мулк, мартаба ёки насаб бирламчи эмас. Одам ахлоққа риоя этиши ва дин буйруқларга бўйсуниши билан чинакам ҳурмат топади.

Ишхонада, оилада, жамиятда – ҳамма жойда инсон учун чегаралар бор. Агар ўша чегаралардан ташқарига чиқилмаса, бу ўткинчи дунё жаннатдай бўлади. Бутун жанжаллар, тушунмовчиликлар, ғавғолар ана шу чегаранинг бузилишидан юзага келади. Агар оилада аёл ўз чегарасини билса, яъни ахлоққа қатъий риоя этса, жаннат ҳурига айланади гўё. Агар эркак ҳам ўз ҳаддини билса, сўзлари ва ҳаракатлари ўша чегара ичида бўлса, бу оила жаннатни эслатадиган оилалардан бўлади. Хўш, бу чегара нима? Уни илм ўрганиш билан билиш мумкин. Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу) илм борасида шундай деганлар: “Менга динимизга оид бир калима, бир масала ўргатган одамнинг қули бўлайин”.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтадилар: “Агар бирор илм толиби диндан бирор нарса ўрганиш учун уйидан чиқса, устозининг уйига қадар борса, фаришталар: “Бу иззат топган қулга пойандоз бўлсин”, деб унинг оёқлари остига қанотларини ёядилар. Осмондаги ҳамма қушлар, ердаги бутун ҳайвонлар, денгиздаги барча балиқлар шу банданинг ҳаққига: “Ё Раббий, бу одам сенинг динингни ўрганиш учун йўлга чиқди. Унинг гуноҳларини кечир!” деб истиғфор ва дуо айтади”.

Бу фақатгина ўрганиш учун бораётган кишига бериладиган мукофотлардир. Ўргатишни ният қилган киши бундан ҳам кўп ажр-савоб олади, иншааллоҳ.

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: