Дунё бўйлаб Рамазон: Ким қандай рўза тутади? Муҳим

Бирлашган Араб Амирликларида турли миллат вакиллари яшайди. Дубай шаҳрида Рамазон ҳам диний, ҳам маданий воқеадир. Айнан шу кунларда ажнабийларнинг маҳаллий маданияти билан яқинлашиш имконияти ортади. Рўза шукуҳи ҳамма маиший масканларда сезилиб туради. Бадиий галереяларда диний мавзуга бағишланган кўргазмалар намойиш этилади. Болалар учун кўнгилочди тадбирлар ўтказилади. Барча кўчалар ва бинолар турли рангга бўялади. Ҳар куни шом кириши билан мушаклар отилади. Гипермаркетларда барча маҳсулотлар нархи кескин арзонлаштирилади.

Бадавийлар ифтор маросимини биргаликда ўтказишади. Аёл ва эркаклар учун алоҳида чодирлар тикилади, дастурхонга гўшт билан гуруч, қатиқ, салатлар тортилади. Ифтордан сўнг олов атрофида арабча кофени ширинликлар билан ичиб ўтиришади. Таровеҳ намозидан сўнг шоирлар йиғилиб, арабларнинг турли лаҳжаларида Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни мадҳ этувчи шеър ва қасидалар ўқишади. Бу анъана минг йилдан бери Шом, Иордания, Ироқ ва Ҳижоз бадавийларида давом этиб келмоқда.

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: