Буларни билишимиз лозим

  • Ҳижрий ойлар 12 та (муҳаррам, сафар, рабиъул-аввал, рабиъус-соний, жумодул-аввал, жумодус-соний, ражаб, шаъбон, рамазон, шаввол, зулқаъда, зулҳижжа) бўлиб, бир йил 354 кундан иборат.
  • Ҳижрий кунлар қуёш ботганидан кейин бошланиб, эртаси куни қуёш ботгунича давом этади (масалан, милодий кундаги пайшанба кечаси ҳижрий ҳисобда жума кечаси саналади).
  • Янги ойларнинг бошланишига ойнинг туғилиши асос қилиб олинганлиги сабабли, ҳижрий йил милодий йилдан 11 кунга фарқ қилади.
  • Ҳижрий ойлар милодий ойлардан фарқли равишда, ернинг қуёш атрофида айланиши сабаб алмашиниб турадиган фаслларга боғлиқ эмас. Бунга мисол қилиб рамазон ойи, ҳаж мавсуми ёз ойларида келгани каби қиш ойларида ҳам келишини айтиш мумкин.
  • Муборак кун ва кечалар ҳар ўттиз уч йилда бир марта ўз кунига тўғри келади.
  • Дунё мамлакатларининг исломий тақвимларида кичик фарқлар кўзга ташланади. Буларни келтириб чиқарадиган сабаблар қуйидагилардир:

– ҳилол (янги ой)нинг илк кўринишини аниқлайдиган халқаро андозадаги ўлчов асбобининг қабул қилинмаганлиги;

– ҳилолнинг илк кўринишини аниқлашда ҳар хил усуллар қўлланиши;

– ҳилол кузатиладиган ҳар бир жойнинг ўзига хос об-ҳаво шароити мавжудлиги;

– турли географик минтақаларнинг бир-биридан вақт нуқтаи назаридан фарқлилиги.

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: