Бугун Меърож кечаси Муҳим

“Меърож” – “кўтарилиш”, “юксалиш” дегани бўлиб, бу кечада Пайғамбаримиз (а.с.) осмонга кўтарилганлар ва Аллоҳ таоло билан суҳбатлашганлар. Унинг тафсилоти тарих китобларида баён қилинган.

Бу кечанинг фазилати улуғ бўлиб, уни тиловат, қазо намозлари бўлса, уларни ўташ, зикр, дуо, тасбеҳ ва салавот айтиш билан ўтказиш марғуб саналади. Зиммасида қазо намозлари бўлмаганларга эса, 12 ракат нафл намоз ўқиш тавсия қилинади. У 2 ракатдан бўлиб, ҳар бир ракатда Фотиҳадан сўнг 10 мартадан Ихлос сураси ўқилади. Сўнг 100 марта ушбу тасбеҳ ўқилади: "Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллоҳу валлоҳу акбар. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм. Кейин 100 марта: Астағфируллоҳал азийм аллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ". Сўнг 100 марта Пайғамбаримиз (а.с.)га салавот айтилади. Кейин дуога қўл очиб, дунё ва охират билан боғлиқ барча ниятлар сўралади.

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: