Бугун Бароат кечаси Муҳим

Шаъбон ойининг 15-куни, яъни 14-куннинг қуёш ботган вақтидан то эртаси куннинг қуёш ботган вақтигача ойнинг энг улуғ айёмларидан ҳисобланади. Бу кеча “Бароат кечаси” де-йилади. Кечанинг улуғлиги ҳақида эса ривоятлар жуда кўп. Бароат кечасида бир йил ичида бўлажак ишлар ҳақида қазою ҳукм қилиниши, ажал ва умрлар белгиланиши қилинган амалларнинг саҳифалари Аллоҳ таоло ҳузурига кўтарилиб намойиш этилиши каби ҳодисалар бўлиб ўтиши китобларимизда ёзилган. Шу куни Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфирати ер юзига муттасил ёғилиб тураркан. Агар унинг устига яна истиғфор ҳам айтилса, албатта, Аллоҳ таоло катта-кичик гуноҳларни мағфират этиб юбориши ҳақида ривоятлар кўп. Бу кечада Ҳақ таоло то субҳ вақтигача ушбу тарзда нидо қилар экан: “Истиғфор айтувчилар бормики, гуноҳларини кечсам, бирор бало ёки мусибатга мубтало бўлганлар бормики, нажот сўрасалар, офият бахш этсам, ризқу рўз сўраганлар бормики, ризқини зиёда қилсам”

Ибн Ҳажар дейди: “Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг шаъбон ойидаги нафл рўзалари бошқа ойдаги нафл рўзалардан кўпроқ бўлиб, бу ойнинг аксар кунларини рўза тутиб ўтказар эдилар”.

Бошқа ҳадисда эса, Усома ибн Зайд (р.а.) ривоят қилади: “Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.)га айтдим: “Ё Расулуллоҳ, мен биронта ойда шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим”. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Бу шундай ойки, одамлар ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар оламлар Хожасига кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман”, дедилар” (Имом Насоий).

Аллоҳ таоло барчаларимизга шаъбон ойи кечасини ғанимат билиб, уни рўза ва тоат-ибодат билан ўтказишни насиб этсин, жаннатмакон диёримиз фаровонлиги ва жамиятимиз тараққиёти йўлида олиб бораётган хайрли амалларимизни баракотли қилсин!

, , ,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: