Билдимки…

…бировни севишга мажбур қилолмайсан. Қўлингдан келгани севимли инсон бўла олиш. Қолгани атрофингдагиларга боғлиқ;

…ишонч йиллар давомида қозонилади, лекин йўқотиш учун бир он кифоя;

…дўстинг қанчалар яхши бўлмасин, сени ранжитиб қўйиши мумкин. Сен эса, ҳар сафар кечира олишинг даркор;

…ҳаётда ниманг борлиги муҳиммас. Муҳими, қадрли инсонларинг қанча экани;

…ҳеч қачон ўзингни бошқалар билан солиштирмаслик керак;

…бир зумда умрбод азоб берувчи иш қилиб қўйиш ҳеч гап эмас;

…севимли инсонларга доимо энг ширин сўзларни айтиш керак, балки… уларни сўнгги бора кўриб тургандирмиз;

…йиқилиб қолгандан кейин ҳам анча йўл юрса бўлади;

…биз нимани ҳис қилишимиздан қатъи назар, қилаётган ишларимизга жавобгармиз;

…ё сен ҳисларингни назорат қиласан, ё улар сени;

…қаҳрамонлар қилиниши керак бўлган ишларни шароит қандай бўлмасин, вақтида бажарган кишилардир;

…ёмонлик раво кўради деб ўйлаган одамларинг қийин дамларда ёрдам қўлини чўзишади;

…жаҳлим чиққанда ғазабланишга ҳақим бор. Лекин бу қўполлик қилишимга ҳуқуқ бермайди;

…масофа йироқ бўлса ҳам, ҳақиқий дўстлик ўсишда давом этаверади;

…тутаётган йўлингни ёқтирмаган одамлар сени ҳам ёқтирмайди деганимас;

…улғайиш неча маротаба туғилган кунингни нишонлаганингда эмас, орттирган тажрибанг ва улардан нима ўрганганингда кўринади;

…боланинг орзуларини бўлмағур ва маънисиз демаслик керак. Манфур ишлар ҳам бисёр бу дунёда болалар орзуларини нафратга лойиқ санаш – фожиа;

…доим ҳам кечиришларини кутиб яшамаслик керак. Баъзида ўзингни кечиришни ҳам ўрган;

…қанчалик дард тортма, дунё сенинг ғамингни чекиш учун бир лаҳза тўхтаб турмайди;

…нарсаси кўп эмас, эҳтиёжи кам инсон бойдир;

…икки киши бир нарсага қараб туриб, мутлақо икки хил нарсани кўриши мумкин экан…

…инсонлар айтганларини, қилганларини ҳам унутиб юборишади. Фақатгина ҳис қила олган нарсаларнигина эслаб қолишади.

Шоакмал Акбарзода тайёрлади

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: