Байрам қутлуғ бўлсин!

«Ўзига шукр, яна ҳайитга етдик…» Шугина жумла байрам бир қувонч бўлса, унга тўкис-тугаллик, ёруғ юз билан етмоқ шодлик устига шодлик эканлигини англатади.

Бу кун тилу дилимизда шукроналар билан айтамиз: «Яна ҳайитга етдик». Арафа кечасида бедорлик бахти, муборак ҳайит тонгини кўриш саодатига эришдик. Барчамиз ҳам шу муборак кунлар баракотидан баҳраманд бўлиш умидидамиз. Аллоҳ таоло ана шу умидимизга етказсин. Қурбон ҳайитини барчамизга муборак қилсин. Юртимизга тинчлик ва фаровонлик, оилаларимизга хотиржамлик ато этсин, кўнгилларимизни доимо имон нурлари ёритсин.

Айём барчамизга қутлуғ бўлсин!

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллаҳи-л-ҳамд!

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: