Айём муборак бўлсин! Муҳим

“Яхши кунлар тез ўтади”, дейишади. Бугун Рамазонни кузатиб, янги ойни байрам ила кутиб оларканмиз, бу гапнинг қанчалар ҳақиқат эканини англаб турибмиз. Байрам шукуҳидан масрур кўнглимизда бир ойлик баракотли меҳмонимизни кузатганимиздан маҳзунлик туяётганимиз ҳам бор гап. Иншааллоҳ, келаси шу кунларга ҳам биргаликда ёруғ юз, мукаммал имон-эътиқод билан етгаймиз. Зеро, бугун улуғ кун, дуолар қабул бўладиган қутлуғ айём.

Ҳар бир амални қодир бўлганимизча Аллоҳ розилигини кўзлаб қилганимиз муборак ой баракотидан жисму руҳимиз енгиллик, софлик туяётган ушбу лаҳзаларда дуо қилайлик. Юртимиз тинч бўлсин, халқимиз фаровон яшасин. Аллоҳ таоло неъматларни муносиб қадрига етиш, янада зиёдалигига эришиш бахти ила барчамизни саодатманд этсин. Икки дунёда имонимизни йўлдош қилсин, ҳақ йўлидан адаштирмасин.

Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!

,

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: