Агар… Муҳим

“Агар…” – шайтоннинг сўзи. Қайси маънодаки, “Агар ундай бўлмаганида, бундай бўларди”, “Унақа қилмаганимда, бунақа қилардим” қабилидаги гаплар, ҳадисда таъкидланганидек, шайтон амалига йўл очади – васвасага солади, тақдирга норозиликка ундайди. Зотан, фақат Аллоҳ хоҳлаганигина бўлур!

Шу ҳақиқатга тўлиқ таслим эсанг-да, бандаликка бориб баъзан билиб-билмай “агар…”ларга берилиб қоласан: “Агар ҳозир англаётганларимни аввалроқ тушуниб етганимда, ўтган йилларим бошқачароқ, яхшироқ кечармиди”, “Агар кимдир йўлга солганида, ҳаётим бундан-да чиройлироқ, ёруғроқ бўлармиди…”

Йўқ, йўлга бошлагувчи ҳам, энг яхшисини қалбимизга илҳом қилиб солгувчи ҳам Унинг Ўзи! Шукрки, олдинда бутун бошли ҳаёт турибди – бошқачароқ, яхшироқ, чиройлироқ яшаш имкони. Шундай экан, шайтоний “агар”ларга не ҳожат!

Беҳзод Фазлиддин

Фикр билдириш

Э-почта манзилингиз чоп этилмайди. Мажбурий маълумотлар * билан белгиланган.

Сайт спам билан курашиш учун Akismet’дан фойдаланади. Кўпроқ маълумот бу ерда.

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: