“Ирфон” тақвимининг 2019 йил 2-сони нашрдан чиқди Муҳим

Энг аввал унутиладиган илм қайси экани, унинг аҳамияти ва унга боғлиқ масалалар ҳақида батафсил маълумот олишни истасангиз, “ИРФОН” тақвимининг ушбу янги сони билан танишиб чиқинг! Унутманг, биз доимо билим олишга, маърифатга чорлаймиз. Зеро, “Биладиганлар билан билмайдиганлар ҳаргиз баробар бўлмас!”…

Тўлиқ ўқиш

Яхшиликка тўла ой Муҳим

Рамазон – покланиш ойи. Рўза инсонни ҳалол-покликка даъват этади, қалбини турли ғуборлардан тозалайди. Рамазон – раҳмат ва мағфират ойи. Аллоҳ таоло яхши ишлар учун ажру мукофотларни бир неча баробар ошириб берадиган бу кунларни ғанимат билиб, гуноҳлардан покланишга, хайрли ишларни кўпайтиришга шошилишимиз лозим. Зеро, ҳадиси шарифда Рамазон келганида жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари беркитилиши айтилади (Бухорий…

Тўлиқ ўқиш

Namoz nega o‘qiladi? Муҳим

Assalomu alaykum, mening jajji kichkintoylarim! Bugun sizlarga qiziq bir savol bermoqchiman. Diqqat bilan quloq solib turing. Alloh o‘zi yaratgan yer yuzidagi jamiki hayvonlar va qushlarga, hasharotlar va dengizdagi jonivorlarga, odamlar va jinlarga, xullas, barcha maxluqlarga rizq, ya’ni ovqat-yemishlar berib qo‘ygan. Biror maxluqni och qo‘ymagan. Ular ham Alloh taoloning ana shu bergan ne’matlariga javoban o‘z mevalarini…

Тўлиқ ўқиш

Ҳар дардга даво сирка Муҳим

Расулуллоҳ (с.а.в): “Сирка нақадар ажойиб нонхурушдир. Аллоҳ сиркага барака берсин! У мендан аввалги пайғамбарларнинг ҳам егулиги эди. Сирка бор уйда бошқа нонхурушга эҳтиёж бўлмас”, деганлар (Ибн Можа ривояти). Бу мўъжизавий неъмат бундан ўн минг йил олдин ҳам бўлгани таъкидланади. Уни бобилликлар кашф этишган. Гиппократ сиркани дори сифатида ишлатган. Ҳозир бир қанча мева, ўсимликлардан сирка олинади.…

Тўлиқ ўқиш

Хотунлар билан эрлар орасидаги одоб ҳақида Муҳим

Тажрибаларга кўра, хотунларнинг гўзал хулқли бўлмоқлари сабабли, эрлари ҳам гўзал хулқли бўладилар. Бунинг аксича, агар хотунлар ёмон хулқли бўлсалар, эрларининг хулқлари ҳам шунга кўра бузилади, ёмонланади. Эр билан хотун орасида бўлган турмушда келишув бўлмаса, ҳар иккиси учун ҳам улуғ ҳасрат, зўр машаққат бўлади, бунинг натижасада маишатнинг лаззати тугайди, роҳати кетади, тадбиру чоралар бузилади, натижада хонадон…

Тўлиқ ўқиш

Биласизми? Муҳим

Ўрмонлар ёзнинг иссиғини 5–8 даража тушириб, қишда 1–3 даража иссиқликни таъминлайди. Намликни мўътадил ушлайди; Бир гектар оққарағай ўрмони 32, қайин ўрмони 68, қарағай ўрмони 40 тонна чанг ютади; 25 метрлик қайин дарахти соатига бир ярим кило кислород чиқаради; 100 ёшли қайин соатига 40 киши чиқарадиган карбонат ангидридни йўқотади, йилига 30 минг литр сув ичиб, емирилишни…

Тўлиқ ўқиш

Маҳзун бўлманг Муҳим

Набий (а.с.) дедилар: “Аллоҳнинг юзта раҳмати бор. Улардан биттасини жин, инс, ҳайвонот ва ҳашаротлар орасига нозил қилгандир. Бас, ўша ила улар бир-бирларига меҳр ва раҳм кўрсатадилар. Ўша ила ваҳший ҳайвон ўз боласига меҳр кўрсатади. Аллоҳ тўқсон тўққизта раҳматини кейинга қўйган. Улар ила қиёмат куни бандаларига раҳмат кўрсатади” (Муслим ривояти). Бошқа бир ҳадисда: «Аллоҳ халойиқни халқ қилганда Ўз…

Тўлиқ ўқиш

Ичимлик суви Муҳим

Сувда энергия ёки калория йўқ. Аммо усиз ҳаёт ҳам мавжуд эмас. Танамиздаги кимёвий жараёнларда сув муҳим рол ўйнайди. Шунинг учун егуликларсиз яшаш мумкину, сувсиз бир неча кунда ҳаёт тугайди. Танамизнинг ярмидан кўп қисми сувдан иборат. Қон орқали ҳар бир аъзомизга керакли озуқани ташийди, терлаш ёки бавл қилиш орқали ортиқча тузлар, турли зарарли моддаларни чиқарамиз. Сув…

Тўлиқ ўқиш

Комил имон ва гўзал ахлоқ Муҳим

Жами саодатларга комил имон орқали эришилади. Комил имон эса аҳли сунна вал жамоа эътиқоди билан бўлади. Ҳар биримиз қалбимизни янглиш эътиқод, шубҳа-гумонлардан қутқариш ҳаракатида бўлмоғимиз лозим. Ким асл имонга эришиб, гўзал ахлоқ билан хулқланса, пайғамбарлару азиз авлиёларга, малакларга яқин бўлади. Ахлоқ илми жуда муҳимдир. Чунки инсон ахлоқ ила яхши ва ёмон феъл-атворни, фойда ва зарарни…

Тўлиқ ўқиш

Гуноҳнинг жинси бўладими? Муҳим

Давралардан бирида таниш аёл ҳасрат қилиб қолди: «Эрим телефонида беҳаё нарсалар кўради, бу камдек уларни ўртоқлари билан “олди-берди” ҳам қилади. Бегона аёллар билан гаплашади, ёзишади. “Бундай қилманг”, десам, “Мен эркакман!” деб осмондан келади. Қайнонамдан ўғлига насиҳат қилишини сўрадим. Жавобини эшитиб эса анграйиб қолдим: “Эркак кишига айби йўқ, қизим. Йигитчиликда бўлади-да бундай ишлар, эътибор берманг». Бу…

Тўлиқ ўқиш

Уй шароитида… Муҳим

• Шамнинг ёруғини кўпайтириш учун уни ойна ёнига қўйинг; • Сочиқларни ювишдан олдин туз ва лимон суви аралашган илиқ сувга ивитилса, ранги ўчмайди, яхши тоза бўлади; • Вазадаги гуллар узоқ вақт яшнаб туриши учун ёмғир суви фойдали; • Бўёқни яхши ушламаётган оёқ кийимга аввал картошка пўчоғи суртилса наф беради; • Оёқни сиқаётган пойабзал ичига сирка…

Тўлиқ ўқиш

Қалбим ўлмасин десангиз… Муҳим

Имом Нававий айтади: “Кўп кулишдан тийилиш лозим. Кўп кулиш Аллоҳнинг зикридан узоқлаштиради, қалбнинг қаттиқлашишига олиб келади”. Имом Ғаззолий бундай дейди: “Кўп кулгу хавф, маҳзунлик, ўлим ва қиёматни эслаш каби хусусиятларни қалбдан чиқариб юборади. Бу эса қалбнинг ўлишидир”. Ҳаётий мисоллар кўп кулиш жисмоний ўлимга ҳам сабаб бўлишини исботламоқда: 1975 йилда касби ғишт терувчи уста бўлган Алекс…

Тўлиқ ўқиш

Саодат қўрғони Муҳим

Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамд ва санолар бўлсин. Бутун оламни яратиб, уларнинг давомийлиги қонунларини ўрнатган Удир. У қонунлардан башарият саодатига тааллуқли бўлганларини ўз ҳаётларига татбиқ этишда барчага ўрнак кўрсатган ва уларни инсониятга ўргатган саййидимиз Муҳаммад (с.а.в.)га ва асҳобларига салавоту саломлар бўлсин. Инсон оиласиз саодатга етиши қийин. Оила жамиятни ташкил қилувчи “ғишт”лардан бир “ғишт”дир. Ғишт қанчалик пишиқ…

Тўлиқ ўқиш

Менда намозга рағбат йўқ… Муҳим

“Намоз исломнинг биринчи шарти эканини биламан. Аммо негадир ичимда бу амалга мойиллик йўқ. Нима учун менга намоз ўқиш бунчалик қийин туюларкин?” Танишимнинг бу саволидан ҳайрон бўлмадим. Чунки одамни қизиқиш, эҳтиёж ва манфаатлари ҳаракатга ундайди. Мусулмон киши олдин ўзини ношаръий қизиқиш ва манфаатлардан тийиши, ундан кейин ўзига бундай сўз бериши керак: “Ҳозиргача нафсим буюрганини қилдим, бундан…

Тўлиқ ўқиш

Баҳоуддин Нақшбанд Муҳим

Марказий Осиёда XIV асрда пайдо бўлган йирик тасаввуфий тариқат – Нақшбандия тариқатининг асосчиси Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд 1318 йилда Бухоро ёнидаги Қасри Ҳиндувон қишлоғида туғилади (сўнгра ҳазрат Нақшбанд шарофати билан бу қишлоқ “Қасри Орифон” деб атала бошлаган). Унинг айнан шу жойда туғилишини 1354 йилда вафот этган мутасаввиф олим Хожа Муҳаммад Бобои Самосий башорат қилган эди.…

Тўлиқ ўқиш

Шамсул аимма Сарахсий Муҳим

Сарахсий Имом Абу Ҳанифанинг энг яқин шогирди Имом Муҳаммаднинг Зоҳири ривоя асарларидан “Жомеъул Кабир” ва “Жомеъус Сағир”ни, “Зиёдот” ва “Зиёдотуз зиёдот”ни шарҳ қилган. Хассофнинг “Нафақалар” ва “Адабул қозий” китобини, Таҳовийнинг “Мухтасар”ини ҳам шарҳлаган. Бундан ташқари, “Қиёмат аломатлари”, “Фиқҳий фойдалар”, “Ҳайз китоби” номли таълифотлари ҳам мавжуд. Зоҳири ривоя асарлари шарҳи ўттиз жилдлик “Мабсут” номли китоб бўлиб,…

Тўлиқ ўқиш

“Думли одамлар” дунёси Муҳим

Бундан анча йиллар аввал Абдулла Қаҳҳорнинг “Думли одамлар” ҳикоясини ўқигандим. Унда юртимизга келган америкалик сайёҳнинг саргузаштлари ҳақида ёзилган. Сайёҳ шаҳар айланиш асносида думли одамларни қидиради. Ўзи ишлайдиган газетага шов-шув бўладиган материал тайёрлаш учун думли одамнинг суратини олиб беришни ўзини айлантириб юрган Мелибой акадан сўрайди. Кўпни кўрган, меҳмоннинг ўзини тутишидан кўнгли ғашланган нафақахўр эса ғалати ҳолатлар…

Тўлиқ ўқиш

Диққат, эълон! Муҳим

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги “Ислом цивилизациясининг буюк алломалари” мавзуида бадиий асарлар яратиш бўйича ижтимоий буюртмалар лойиҳасини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ   Республикамиз ўзининг янги тараққиёт босқичига кирган айни кунларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатни янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, аҳоли фаровонлигини ошириш, давлатимизда тинчлик, тотувликни сақлаш, барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишни таъминлаш, демократик ислоҳотларни изчил давом эттиришда муҳим…

Тўлиқ ўқиш

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний Муҳим

Тасаввуфнинг йирик намояндаси, машҳур авлиё, хожагон номи билан шуҳрат қозонган Ўрта Осиё тариқатининг асосчиси ва раҳнамоси Хожа Абдулхолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний 1103 йилда Бухоро яқинидаги Ғиждувон қишлоғида маърифатли оилада туғилди. Ўз қишлоғида дастлабки маълумотни олгач, 22 ёшида илмини такомилга етказиш мақсадида Бухорога келди. Бу ерда ўша даврнинг йирик олимлари ва тасаввуф намояндаларидан етарли таълим олди.…

Тўлиқ ўқиш

Ҳадяни олиш ҳақида Муҳим

Ҳазрат Умар (р.а.)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) менга (бир нарсалар) бердилар. Мен эса: “Сиз буни мендан муҳтожроқ одамга беринг”, дедим. У зот: “Ол буни. Сен кутмаган ва истамаган ҳолда сенга берилганини ол. Бундан бошқа ҳолларда эса нафсингга эргашма!” дедилар» (Муттафақун алайҳ). “Ибн Умар (р.а.) на бирор нарса сўрарди ва на унга эҳсон қилинган нарсани қайтарарди”.…

Тўлиқ ўқиш

@irfonuz

Бизни Telegram’да ҳам кузатинг

Каналга қўшилиш
Ёпиш

Хато ҳақида хабар

Муҳаррирга жўнатиладиган матн: